Экология      Бош саҳифа

«Яшил жавон»: Экологик маърифат ва тафаккурни юксалтиришда амалий қадам

Ўзбекистон Экологик партияси китобсевар экофаоллар учун яна бир ажойиб янгиликни эълон қилди. ЎЭП Марказий Кенгаши ўзининг расмий сайтида экологик мавзуларга бағишланган электрон китоблардан иборат онлайн кутубхонани ишга туширди.

«Яшил жавон»:  Экологик маърифат ва  тафаккурни юксалтиришда    амалий қадам

Бугунги жадаллашиб бораётган рақамли ривож­ланиш сунъий интеллект тараққиётида ёшларимиз тегишли маълумотларни асосан рақамли ахборот кўринишида интернет манбалардан олмоқда. Бу борада анъанавий китобларга бироз эътибор сустлашгандек туюлади. Шунингдек, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишга оид айрим академик китобларни топиш ва уларнинг қиммат баҳоланиши соҳа изланувчилари, талабалар ва умуман экологик саводхонликни оширмоқчи бўлган жамоатчилик вакиллари учун қийинчилик туғдиради.

Ушбу лойиҳа экология соҳасига оид барча илмий-оммабоп адабиётларни бир жойда жамлаб, электрон шаклда бир ҳавола орқали қўлимизга тутқазиш билан юқоридаги муаммоларга ечим бўла олади. Ло­йиҳа экология ва атроф-муҳит муҳофазасига оид турли адабиётлардан фойдаланишнинг янада осон, қулай ва эркин бўлишига замин яратади. Ҳозирча кутубхона фондида илмий-оммабоп, публицистик ва услубий йўналишдаги 200 дан ортиқ сара электрон китоблар жамланган бўлиб, улар экология соҳасида изланиш олиб бораётган олимлар, ўқитувчилар, талабалар, шунингдек, табиат ва атроф-муҳит масалаларига бефарқ бўлмаган кенг омма учун қимматли манба саналади.

Ўзбекистон Президентининг «2030 йилгача бўлган даврда аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги қароридан илҳомланган ва тўғридан-тўғри унинг ижросини таъминлаш мақсадида Экопартиянинг бир гуруҳ олимлар жамоаси бугунги ёшларнинг қизиқиш ва имкониятларини инобатга олган ҳолда ушбу лойиҳани ишлаб чиқишди.

– Партиямиз табиий ресурслардан оқилона фойдаланишни кенг тарғиб қилиб келяпти, – дейди ЎЭП Марказий Кенгаши раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси раҳбари Абдушукур Ҳамзаев. – Дунё бўйича яшил майдонларни кўпайтириш ва мавжудларини сақлаб қолиш борасида ҳам катта лойиҳалар амалга ошириляпти. Дарахтларни сақлаб қолишдаги асосий муаммолардан бири қоғоз маҳсулотларидан унумли фойдаланиш ҳисобланади. Бугун минглаб китобларни биргина электрон кутубхонага жамлаш имкони мавжуд. Бу бугунги ёшларнинг фойдаланиши учун ҳам жуда қулай. Шуларни назарда тутган ҳолда биз ёшларнинг экологик билимини ошириш ҳамда экологик маданиятини юксалтиришга ёрдам берадиган асосий китобларни «Яшил жавон» электрон кутубхонасига жамладик. Ўйлайманки, бу лойиҳа янада такомиллаштириб борилади ва кўпчилик фойдаланувчилар учун катта манфаат етказа олади.

Ҳақиқатан ҳам, бугунги кунда целлюлоза саноати сабабли ҳар куни минглаб дарахтлар кесилмоқда. Агар замонавий технологиялар имкониятидан фойдаланган ҳолда электрон китобларнинг кенг тарғиботи йўлга қўйилса, дунёда яшилликни таъминлаб турган табиий ресурсларни имкон қадар сақлаб қолишга эришиш мумкин.

Экологик маданиятни юксалтириш бугунги глобал муаммоларга қарши курашишнинг энг самарали усули экани шубҳасиз. Аҳолининг турли қатламларида кенг экологик тарғибот олиб бориш ва ёшларга экологик ислоҳотлар моҳиятини тушунтириш учун етарли даражада экологик ресурслар зарур бўлади. Ушбу «Яшил жавон» лойиҳаси аҳолининг экологик билимини оширишда катта самарага эга қулай ва оммабоп кутубхона вазифасини бажаради.

– Биз бу «Яшил жавон»ни кенг фойдаланувчилар аудиториясига тарғиб қилиш орқали уларнинг экологик саводхонлигини янада оширишга ёрдамлашишни режа қилганмиз, – дейди лойиҳа ижодкори, ЎЭП Марказий Кенгаши ижроия қўмитасидаги Давлат, нодавлат ҳамда халқаро ташкилотлар билан алоқалар бўлим бошлиғи Камолжон ХУРСАНОВ. – Бугун ҳамма телефон орқали турли контентлардан фойдаланиб келмоқда. Ёшлар учун қулай ва фойдали, билим ва маърифат тарқатувчи миллий контентларимиз сафидан жой олиши учун биз юртимиздаги барча олим ва зиёлиларни ҳамкорликка чорлаймиз. Экология ва атроф-муҳит масалаларига оид асарлари чоп этилган олимлар ва ижодкорлар билан ҳамкорлик қилишга доим тайёрмиз. Келинг, биргаликда билим хазинасини кенгайтириш ва экологик маърифатни юксалтиришга ҳисса қўшайлик.

«Яшил жавон» лойиҳаси орқали исталган фойдаланувчи партия сайтига кириб, мутлақо бепул, ҳеч қандай шартларсиз, онлайн кутубхонадан фойдаланиб, экологик тафаккурини бойитиб бориши мумкин. Бу билан ҳар бир инсон Экопартиянинг табиий ресурс­ларни тежаш, улардан оқилона фойдаланиш ҳамда экологик маданиятни юксалтириш борасидаги илғор ташаббусларини ҳам қўллаб-қувватлаган бўлади.

 

Ўз мухбиримиз




Ўхшаш мақолалар

Ер қаъри  ҳам муҳофазага  муҳтож

Ер қаъри ҳам муҳофазага муҳтож

🕔13:25, 20.07.2026 ✔34

Ер қаърини муҳофаза қилиш, экология ва саноат хавфсизлигини таъминлаш масаласи Ўзбекистон Экологик партияси дастурий мақсадларида алоҳида кўзда тутилган. Партиядан сайланган депутатлар томонидан ушбу йўналишда доимий жамоатчилик ва депутатлик назорати олиб борилмоқда.

Батафсил
Биогаз технологияси –    «яшил» энергетиканинг    муҳим манбаи

Биогаз технологияси – «яшил» энергетиканинг муҳим манбаи

🕔13:22, 20.07.2026 ✔35

Бугунги кунда дунёда энергия ресурсларига бўлган эҳтиёж ортиб бормоқда. Табиий газ, нефть ва кўмир каби анъанавий ёқилғилардан ортиқча фойдаланиш эса экологик муаммоларни янада кучайтиради. Шу сабабли қайта тикланувчи энергия манбаларига қизиқиш тобора кучайиб бораяпти. Бу борада истиқболли йўналишлардан бири бўлган биогаз технологияси алоҳида аҳамиятга эга.

Батафсил
Елим  пакетлар: қулайликми  ёки экологик  муаммо?

Елим пакетлар: қулайликми ёки экологик муаммо?

🕔13:16, 20.07.2026 ✔34

Бугунги ҳаётимизни пластик пакетларсиз тасаввур қилиш қийин. Улар енгил, арзон ва қулай. Аммо ҳар бир қулайликнинг ўз баҳоси бор.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Ер қаъри  ҳам муҳофазага  муҳтож

    Ер қаъри ҳам муҳофазага муҳтож

    Ер қаърини муҳофаза қилиш, экология ва саноат хавфсизлигини таъминлаш масаласи Ўзбекистон Экологик партияси дастурий мақсадларида алоҳида кўзда тутилган. Партиядан сайланган депутатлар томонидан ушбу йўналишда доимий жамоатчилик ва депутатлик назорати олиб борилмоқда.

    ✔ 34    🕔 13:25, 20.07.2026
  • Биогаз технологияси –    «яшил» энергетиканинг    муҳим манбаи

    Биогаз технологияси – «яшил» энергетиканинг муҳим манбаи

    Бугунги кунда дунёда энергия ресурсларига бўлган эҳтиёж ортиб бормоқда. Табиий газ, нефть ва кўмир каби анъанавий ёқилғилардан ортиқча фойдаланиш эса экологик муаммоларни янада кучайтиради. Шу сабабли қайта тикланувчи энергия манбаларига қизиқиш тобора кучайиб бораяпти. Бу борада истиқболли йўналишлардан бири бўлган биогаз технологияси алоҳида аҳамиятга эга.

    ✔ 35    🕔 13:22, 20.07.2026
  • Елим  пакетлар: қулайликми  ёки экологик  муаммо?

    Елим пакетлар: қулайликми ёки экологик муаммо?

    Бугунги ҳаётимизни пластик пакетларсиз тасаввур қилиш қийин. Улар енгил, арзон ва қулай. Аммо ҳар бир қулайликнинг ўз баҳоси бор.

    ✔ 34    🕔 13:16, 20.07.2026
  • Экологик масъулият  талаби

    Экологик масъулият талаби

    Бугунги кунда саноат корхоналарида ишлаб чиқариш жараёнларини модернизация қилиш нафақат иқтисодий самарадорлик, балки атроф-муҳит мусаффолигини сақлаш нуқтаи назаридан ҳам ўта долзарб аҳамият касб этмоқда.

    ✔ 72    🕔 15:56, 09.07.2026
  • Касбий  таълим инновацион талабларга мослашиши лозим Ёшлар нега техникумларда ўқишга интилмаяпти?

    Касбий таълим инновацион талабларга мослашиши лозим Ёшлар нега техникумларда ўқишга интилмаяпти?

    Ёшларни техникумларга кенг жалб этиш, таълим сифатини ошириш, меҳнат бозори талабларига мос кадрлар тайёрлаш ва таълим муассасалари фаолияти самарадорлигини ошириш бугунги куннинг энг долзарб масалаларидан биридир.

    ✔ 70    🕔 15:53, 09.07.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар