Саломатлик      Бош саҳифа

Кетдик, велосипедда борамиз!

Табиат учун бирлашишга чорлаётган марафон

Кетдик,  велосипедда  борамиз!

Глобал миқёсда экологик муаммолар кучайиб бораётган бир пайтда, ҳар бир ҳудуд ўзининг келажаги ва атроф-муҳит барқарорлигини таъминлашга қаратилган амалий қадамлар ташламоқда. Сурхондарё вилоятида «Табиат учун бирлашайлик!» шиори остида ўтказилган веломарафон айнан шундай муҳим ижтимоий-экологик ташаббуслардан бирига айланди.

Мазкур тадбирнинг асосий мақсади – соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, ёшлар онгида экологик маданиятни шакллантириш ва табиатга бўлган меҳрни оширишдан иборат. Велосипеднинг ўзи атроф-муҳитга зарар етказмайдиган «яшил» транспорт тури бўлгани учун, уни тарғиб қилиш тадбирнинг экологик йўналишини янада кучайтиради.

Веломарафонда 200 нафардан зиёд ёшлар ва экофаоллар иштирок этишди. Улар Термиз шаҳридаги «Сурхон» спорт мажмуасидан старт олиб, уч километр масофани босиб ўтишди.

Тадбирнинг очилиш маросимида Ўзбекистон Экологик партияси Марказий кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Баҳриддин Ҳофизов ҳамда бошқа масъуллар сўзга чиқдилар. Улар ўз нутқларида жисмоний фаолликни ошириш, ёшларни спортга жалб этиш билан бирга, атроф-муҳитни асрашда бундай тадбирларнинг ўрни беқиёслигини таъкидлашди. Ташкилотчиларнинг қайд этишича, мусобақа ёшларда жамоавий руҳ ва фаол фуқаролик позициясини ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этди.

Мусобақанинг амалий қисми катта ҳаяжон ва муросасиз курашлар билан ўтди. Энг ёш иштирокчидан тортиб, тажрибали профессионал ва ҳаваскор спортчиларгача – барча қатнашчилар беллашувда юқори маҳорат ва ирода намойиш этдилар. Бу ёшларнинг нафақат экология, балки спорт соҳасида ҳам катта кучга эга эканлигини кўрсатди.

Финиш чизиғини биринчилардан бўлиб кесиб ўтган ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар ҳамда ҳамкорлар томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Веломарафон ёшларда нафақат экология ва спортга меҳр уйғотиш, уларда матонат, жамоавийлик ва ватанпарварлик каби муҳим туйғуларни мустаҳкамлашга хизмат қилади. Марафончилар фаол иштироки билан соғлом ҳаёт ва соф табиат тарафдори эканликларини яна бир бор исботлашди.




Ўхшаш мақолалар

Санэпидқўм:    «Ўзбекистонда Эбола вируси    тарқалиши хавфи паст»

Санэпидқўм: «Ўзбекистонда Эбола вируси тарқалиши хавфи паст»

🕔16:40, 04.06.2026 ✔21

Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.

Батафсил
Эл саломатлиги ва табиат  мусаффолиги  олий мақсадга айланса…

Эл саломатлиги ва табиат мусаффолиги олий мақсадга айланса…

🕔09:04, 08.05.2026 ✔159

Қуванинг чекка ва сўлим гўшаларида истиқомат қилаётган аҳоли бугун ўз ҳаётида ижобий ўзгаришларни ҳис этмоқда. Бу ўзгаришлар замирида нафақат давлат дастурлари, балки эл дардини ўз дарди деб билган, экология ва инсон саломатлигини уйғунликда кўрадиган фидойи инсонларнинг ҳам меҳнати ётибди.

Батафсил
Болалар  саломатлиги – келажакка энг зўр  сармоя

Болалар саломатлиги – келажакка энг зўр сармоя

🕔10:53, 24.03.2026 ✔264

Япония мактабларида овқатланиш тизими ва «Сёкуику» фалсафаси

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар