Саломатлик      Бош саҳифа

Заҳарга тенг егулик тайёрлаб, пуллаётганларга «тўхта» дейдиганлар борми?

«Oila va TABIAT» газетасининг ўтган сонларидан бирида Муаззам Иброҳимованинг «Ош бўлмасин!» сарлавҳали мақоласини зўр бир қизиқиш билан ўқиб чиқдим. Мақолада тамаддихоналарда кечаги овқатдан чиққан ёғни қайта яна овқатга ишлатиш ҳолати ҳақида куюнчаклик билан фикр-мулоҳазалар ўртага ташланган.

Заҳарга тенг егулик тайёрлаб, пуллаётганларга  «тўхта»  дейдиганлар борми?

Мақолани ўқиб чиққач, ўйланиб қолдим. Хўш, бу ҳолат фақатгина муаллиф кузатган бозор атрофида мавжудми? Йўқ, албатта. Бундай кўнгилсиз ҳолатлар юртимизнинг барча минтақаларидаги аксарият овқатланиш шохобчаларида учраб туради.

Дарҳақиқат, ҳозирги кунда кўча-кўйда бўғирсоқ, гумма каби тез тайёрланадиган овқатларни пишириб сотаётганлар кўпайиб кетди. Ошхоналардаги порцияли таомларга қараганда бундай пишириқларни арзонлиги боис йўл-йўлакай олиб еб кетувчилар ҳам оз эмас. Айниқса, мактаб ўқувчилари ва олий ўқув юрти талабалари танаффус пайти бирров кўчага чиқишиб, икки-учтасини оч қоринга паққос туширишади-да, яна дарсга қараб чопишади. Маошини у ойдан бу ойга учма-уч еткизадиган ишчи-хизматчиларнинг ҳам тушликдаги овқати кўпинча мана шундай кўча пишириқлари эканини яширишга не ҳожат?!

Бундай тезкор таомлар оби-тобида тайёрланган бўлса, нур устига нур, албатта. Бироқ «Ош бўлмасин!» мақоласи муаллифи ачиниш ва хавотир билан таъкидлаганидек, кеча ишлатилган ёғда пиширилган бўлса, бундан ёмони бўлмаса керак. Ахир балиқ, картошка қовурилган ёки перашка, гумма кабилар пиширилган ёғ иккинчи марта овқатга ишлатилганида нақ заҳар билан тенг бўлишини пазанда момоларимиз бизга ўргатиб келади-ку. Бу исбот талаб қилмайдиган ҳақиқатни оддий ёш бола ҳам яхши билади, деб ўйлайман.

Кечагидек эсимизда, беш йил муқаддам содир бўлган тожли вирус пандемияси даврида эҳтиёткорлик юзасидан маълум вақтгача умумий овқатланиш шохобчалари фаолияти тўхтатилган эди. Фақат тайёр овқатни ўзи билан олиб кетишга рухсат берилганидан фойдаланиб кўпгина тадбиркорлар тез тайёрланадиган таомларни пиширишга киришиб кетишди. Ўшанда кўчалар бўйлаб кетаркансиз, ҳар қадамда перашка, бўғирсоқ ёки гумма пишириб сотаётганларни учратиш мумкин эди. Ана ўшанда Урганчнинг қоқ марказидаги перашкачининг доимий харидорига айланган кўпчилик ошқозонидаги кучли оғриқдан шикоят қилиб юргани ҳануз эсимда. Буни шифокорлар тожли вирус симптомларидан бўлса керак деб ўйлашгани ҳам муболаға эмас. Чунки дастлабки ойларида тожли вирус аломатлари ҳақида кўпчиликда, хусусан, шифокорларнинг ўзида ҳам аниқ тасаввур ва маълумотлар етарли эмас эди-да. Ана шундай бир вазиятда кекса бир ҳамюртимиз кўчада перашкахўрлик қилгач, соғлиғи ёмонлашиб, бевақт дунёдан ўтгани ҳам тўқима гаплар эмас.

Маълумки, кечаги овқатдан чиққан ёғ заҳар билан тенг саналади. Бундай ёғда кечаги ёки бир неча кун олдинги овқат қолдиқлари қолгач, ўз таркибини ўзгартириши оқибатида инсон саломатлигига салбий таъсир қилувчи микроблар пайдо бўлади. Бу микроблар киши соғлигини аста-секин емириш хусусиятига эга бўлади. Биринчи навбатда жигар ва ўт қопи функцияси бузилиб, бутун тана ишдан чиқишига олиб келиши мумкин. Ошқозон ости бези саратони касалликлари аксарият ҳолатда «фаст-фуд»лар, кечаги овқатлар ёки улардан қолган ёғда тайёрланган пишириқларни истеъмол қилиш оқибатида ривожланиши мутахассислар томонидан доимий равишда тушунтирилиб келинади. Гарчи шундай бўлса-да, кўча-кўйда тез тайёрланадиган таомлар савдоси билан шуғулланаётган тадбиркорлар фаолиятини доимий назорат қилиш осон бўлмаётир. Уларнинг қозонларида ёғ сифат кўрсаткичини аниқлайдиган асбоб-ускуна бўлмаса, «инсофини ўзига берсин» дейишдан бошқа иложимиз йўқ.

Лекин бу ҳар ким ўз билганини қилаверсин дегани эмас. Тегишли давлат идоралари, жумладан, санитар-эпидемиологлар билан биргаликда Экология ва атроф-муҳитни асраш ва иқлим ўзгариши бошқармаси ёхуд Экологик партия фаоллари билан тез-тез рейд-текширувлари ўтказиб турилса, айни муддао бўлар эди.

 

Феруза ТАНГРИБЕРГАНОВА,

журналист




Ўхшаш мақолалар

Оқ халат –  Ватанга садоқат,  одамлар олдидаги бурч  рамзи

Оқ халат – Ватанга садоқат, одамлар олдидаги бурч рамзи

🕔16:00, 13.11.2025 ✔23

«Мен шифокор эгнидаги оқ либос­ни нафақат касб белгиси, балки Ватанга чексиз садоқат рамзи деб биламан. Бундан буён ҳам шифокорнинг, ҳар бир тиббиёт ходимининг обрўсини ҳимоя қилиш, унга ҳар томонлама муносиб шароит яратиш эътиборимиз марказида бўлади».

Батафсил
Заҳарга тенг егулик тайёрлаб, пуллаётганларга  «тўхта»  дейдиганлар борми?

Заҳарга тенг егулик тайёрлаб, пуллаётганларга «тўхта» дейдиганлар борми?

🕔15:41, 13.11.2025 ✔29

«Oila va TABIAT» газетасининг ўтган сонларидан бирида Муаззам Иброҳимованинг «Ош бўлмасин!» сарлавҳали мақоласини зўр бир қизиқиш билан ўқиб чиқдим. Мақолада тамаддихоналарда кечаги овқатдан чиққан ёғни қайта яна овқатга ишлатиш ҳолати ҳақида куюнчаклик билан фикр-мулоҳазалар ўртага ташланган.

Батафсил
Кетдик,  велосипедда  борамиз!

Кетдик, велосипедда борамиз!

🕔15:40, 13.11.2025 ✔23

Табиат учун бирлашишга чорлаётган марафон

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Оқ халат –  Ватанга садоқат,  одамлар олдидаги бурч  рамзи

    Оқ халат – Ватанга садоқат, одамлар олдидаги бурч рамзи

    «Мен шифокор эгнидаги оқ либос­ни нафақат касб белгиси, балки Ватанга чексиз садоқат рамзи деб биламан. Бундан буён ҳам шифокорнинг, ҳар бир тиббиёт ходимининг обрўсини ҳимоя қилиш, унга ҳар томонлама муносиб шароит яратиш эътиборимиз марказида бўлади».

    ✔ 23    🕔 16:00, 13.11.2025
  • Заҳарга тенг егулик тайёрлаб, пуллаётганларга  «тўхта»  дейдиганлар борми?

    Заҳарга тенг егулик тайёрлаб, пуллаётганларга «тўхта» дейдиганлар борми?

    «Oila va TABIAT» газетасининг ўтган сонларидан бирида Муаззам Иброҳимованинг «Ош бўлмасин!» сарлавҳали мақоласини зўр бир қизиқиш билан ўқиб чиқдим. Мақолада тамаддихоналарда кечаги овқатдан чиққан ёғни қайта яна овқатга ишлатиш ҳолати ҳақида куюнчаклик билан фикр-мулоҳазалар ўртага ташланган.

    ✔ 29    🕔 15:41, 13.11.2025
  • Кетдик,  велосипедда  борамиз!

    Кетдик, велосипедда борамиз!

    Табиат учун бирлашишга чорлаётган марафон

    ✔ 23    🕔 15:40, 13.11.2025
  • Ош бўлмасин!..

    Ош бўлмасин!..

    Дошқозондаги ошдан қолган қоп-қора ёғни чўмичда пластик идишга қуяётган ошпазга «Буни нима қиласиз?» дея савол бердим. У «Шуниям билмайсанми?!» дегандай энса қотириб жавоб қайтарди:

    ✔ 330    🕔 14:51, 09.10.2025
  • Энди дорилар  электрон  рецепт  асосида тайинланади

    Энди дорилар электрон рецепт асосида тайинланади

    Ўтган ҳафтада ҳукуматнинг тегишли қарорига мувофиқ рецепт билан бериладиган дориларни электрон рецепт асосида тайинлаш тартиби белгиланди.

    ✔ 158    🕔 16:02, 18.09.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар