Тошкент ва Самарқанд ФАОнинг «Яшил шаҳарлар» тармоғига қўшилди
Тошкент ва Самарқанд шаҳарлари Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) «Яшил шаҳарлар» тармоғига аъзо бўлди.
БатафсилЎзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамда Давлат экологик экспертизаси маркази ходимларидан иборат делегация Корея Республикасида хизмат сафарида бўлиб турибди.
Сафар доирасида экологик баҳолаш соҳасида тажриба алмашиш ва халқаро ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилмоқда.
Давлат экологик экспертизаси маркази ва Корея атроф-муҳит институти (КЕИ) ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланган. Унинг доирасидаги мазкур сафар давомида мамлакатимиз мутахассислари ўқув-амалий семинарда иштирок этади ҳамда икки давлат ўртасида экологик баҳолаш тизимини ривожлантириш бўйича тажриба алмашилади.
Бугунги кунда атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш (АМТБ) ва стратегик экологик баҳолаш (СЕБ) бўйича халқаро тажрибаларни ўрганиш, уларни миллий қонунчиликка татбиқ этиш ҳамда соҳани рақамлаштириш долзарб аҳамиятга эга. Иштирокчилар Кореянинг етакчи экологик муассасалари, инновацион ва йирик саноат объектлари ҳамда экологик мониторинг марказларига ташриф буюриб, уларнинг иш тажрибаси билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлаётгани бу борада айни муддаодир.
Сафар давомида делегация аъзолари томонидан экологик экспертиза соҳасида янгиланган қонунчилик асосида ишлаб чиқилган ҳужжатлар лойиҳалари тақдимоти ўтказилди. Ушбу ҳужжатлар бўйича халқаро экспертларнинг фикр ва таклифлари ўрганилди.
Ушбу ҳамкорлик Ўзбекистон ва Корея ўртасида экологик баҳолаш тизимини такомиллаштириш соҳасидаги ўзаро алоқаларни янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилади. Семинар давомида олинган билим ва амалий кўникмаларни миллий амалиётга жорий этиш мамлакатимиз экологик хавфсизлиги ва барқарор ривожланишига ҳисса қўшади.
Экология вазирлиги
матбуот хизмати
Тошкент ва Самарқанд шаҳарлари Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) «Яшил шаҳарлар» тармоғига аъзо бўлди.
БатафсилЭкологик тарбия – шунчаки назарий билимлар ёки табиат ҳақидаги қуруқ маърузалар йиғиндиси эмас. Бу инсоннинг атроф-муҳитга бўлган муносабатини белгилайдиган, болаликдан шаклланиб, умрбод сақланиб қоладиган дунёқараш ва муҳим ҳаётий кўникмадир.
БатафсилЎЭП Сурхондарё вилоят партия ташкилоти ташаббуси билан Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллигига бағишлаб, «Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз» ғояси асосида Сангардак туризм масканида экофестиваль ташкил этилди.
Батафсил