Экоолам      Бош саҳифа

Vivomer – пластик ўрнини босувчи келажак материали

Ҳар куни 2 мингта чиқинди машинасига тенг пластик чиқинди дарёлар ва океанларга оқиб тушмоқда. Бу чиқиндилар 500 йилгача парчаланмайди ва орқасида микропластик деб аталувчи, кўзга кўринмас, аммо заҳарли зарраларни қолдиради. Бу зарралар ҳавода, сувда, озиқ-овқатда, ҳатто инсон танасида ҳам аниқланмоқда.

Vivomer – пластик ўрнини босувчи  келажак  материали

Vivomer бу муаммони ҳал этиш йўлида яратилган янги авлод материали. У пластик эмас, бироқ пластикнинг барча қулай хусусиятларини ўзида мужассам этган биоматериалдир. Vivomer тупроқдаги микроорганизмларни ферментация қилиш орқали яратилади. Бу жараёнда микроорганизмлар органик моддаларни парчалайди ва улардан табиий биополимерлар ҳосил қилади. Ушбу биополимерлар кейинчалик махсус табиий қўшимчалар билан аралаштирилиб, пластиккга ўхшаш, аммо микропластикларсиз материалга айланади.

Vivomer қаттиқ ёки эгилувчан шаклда тайёрланиши мумкин. У иссиққа, босимга ва ташқи таъсирларга бардошли, энг асосийси тўлиқ компостланади. Оддий биопластиклардан фарқли ўлароқ, vivomer таркибида ҳеч қандай микропластик қолмайди. У 52 ҳафта ичида бутунлай тупроққа сингиб кетади, худди банан пўстлоғи каби.

Бу биоматериални ишлаб чиқарган Shellworks компанияси ҳозирда ундан шиша идишлар, флаконлар, томизғичлар ва турли ўрамлар ясамоқда. Vivomer ёрдамида деярли ҳар қандай маҳсулот ишлаб чиқариш мумкин, чунки у мавжуд пластик ишлаб чиқариш тизимларига мос келади.

Аҳамияти шундаки, у пластмассанинг фойдали томонларини сақлаган ҳолда, табиатга зарар етказмайди. Тўлиқ парчаланади, атроф-муҳитни ифлослантирмайди ва ишлаб чиқариш жараёнида қўшимча чиқинди ҳосил қилмайди. Бу технология инсониятга пластиксиз, аммо қулай ҳаёт кечириш имконини беради.

Инсоният асрлар давомида қулайлик ортидан қувиб, табиатга жиддий зарар етказган. Энди эса илм-фан бизга табиат билан уйғун яшаш йўлини кўрсатмоқда. Ҳар қандай инновация, қулайлик табиатга қарши эмас, балки у билан уйғун ҳолатда, зарарсиз бўлиши керак.

 

Ирода РАҲМОНАЛИЕВА

тайёрлади.




Ўхшаш мақолалар

Депутат ташаббуси  билан 20 та янги  иш ўрни

Депутат ташаббуси билан 20 та янги иш ўрни

🕔16:29, 04.09.2026 ✔77

Маҳалла обод бўлса, одамларнинг ҳам кўнг­ли тўқ. Уйда дастурхон тўкин, оилада иш ва даромад бўлса, эртанги кунга ишонч ҳам ортади.

Батафсил
«Долзарб 40 кунлик»: юртимиз кунига  30 минг тонна  чиқиндидан тозаланмоқда

«Долзарб 40 кунлик»: юртимиз кунига 30 минг тонна чиқиндидан тозаланмоқда

🕔16:29, 04.09.2026 ✔74

Ўзбекистонда Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллик байрами муносабати билан бутун республика бўйича барча ташкилотлар ходимлари дам олишган бўлса-да, тозалик ва ободонлаштириш соҳасининг фидойи ишчилари бир зум ҳам тўхташгани йўқ.

Батафсил
Бугунни ва келажакни  ҳимоя қилиш масъулияти

Бугунни ва келажакни ҳимоя қилиш масъулияти

🕔16:05, 27.08.2026 ✔126

Табиат бизни ўраб турган бутун борлиқ, кишиларнинг моддий ва маънавий эҳтиёжларини қондириш манбаидир. Инсон ушбу ягона экотизимнинг ажралмас бир қисми бўлгани боис, унинг моҳияти бир томондан биологик, иккинчи томондан ижтимоийдир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар