Депутат ташаббуси билан 20 та янги иш ўрни
Маҳалла обод бўлса, одамларнинг ҳам кўнгли тўқ. Уйда дастурхон тўкин, оилада иш ва даромад бўлса, эртанги кунга ишонч ҳам ортади.
БатафсилХива шаҳри сўнгги йилларда нафақат тарихий обидалари, балки экологик ташаббуслари билан ҳам эътиборни тортмоқда.
Шу кунларда шаҳар ҳудудида Ўзбекистон Экологик партияси томонидан бир қатор амалий экологик тадбирлар ўтказилди. Улардан бири «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасидаги кўчат экиш акцияси бўлса, иккинчиси «Ичанқалъа» давлат музей-қўриқхонаси ҳудудида «Тозалик ойлиги» доирасида ташкил этилган плогинг тадбиридир.
Ўзбекистон Экологик партияси Хоразм вилоят кенгаши ва Хива шаҳар кенгашлари ташаббуси билан «Арда Хива» туристик мажмуаси олдидаги экин майдонида навбатдаги кўчат экиш акцияси ўтказилди. Тадбирда партиянинг Марказий кенгаши вакиллари, партия фаоллари, «Экология ва саломатлик» аёллар клуби аъзолари, ёш экологлар қаноти вакиллари ҳамда кўнгиллилар фаол иштирок этишди.
Кўчат экиш акцияси давомида воҳа иқлимига мос бўлган 200 дан ортиқ мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилиб, ушбу ҳудудда «Яшил боғ» барпо қилинди. Дарахт экиш асносида мутахассислар иштирокчиларга дарахт кўчатларини танлашда иқлим шароитини инобатга олиш, ўсимликнинг тупроқ таркибига мослиги, сувга бўлган талаби, шамол ва ҳароратга чидамлилиги каби муҳим омиллар ҳақида батафсил тушунтириш берди.
– Бугунги акцияда кўплаб ёшлар, аёллар, кўнгиллиларни кўрганимдан жуда мамнун бўлдим. Бу жамиятимизда экологик маданият тобора кенг қулоч ёзаётганидан далолатдир, – дейди Ўзбекистон Экологик партияси Марказий кенгаши Экологик таълим, яшил тадқиқот ва лойиҳалар офиси раҳбари Ҳусанбой Дадабоев. – Агар барчамиз шу руҳда бирлашсак, мамлакатимизда янада тоза, соғлом ва яшил муҳитни яратишимиз шубҳасиз.
Тадбир нафақат ҳудуднинг янада кўркам бўлишига, балки аҳоли ўртасида табиатга меҳр ва масъулият ҳиссини кучайтиришга хизмат қилди.
Хивада экологик фаоллик шу билан чекланмаяпти. Ичанқалъанинг Ота дарвоза олдидаги яшил майдонда «Тозалик ойлиги» доирасида «Табиат учун бирлашайлик» шиори остида плогинг акцияси ҳам ўтказилди. Акция давомида ҳудудда чиқиндилар йиғилди, сайёҳлар ва аҳоли ўртасида экологик маданиятни оширишга қаратилган тарғибот ишлари олиб борилди.
– Тозалик остонадан бошланади. Ҳар биримиз уйимиз, маҳалламиз ёки иш жойимизда тозаликка эътибор қилсак, бу нафақат атроф-муҳитга, балки ўз ҳаётимизга бўлган ҳурматимизнинг ифодасидир. Энг муҳими, бу одат умумий экологик маданиятимизнинг шаклланишига хизмат қилади, – дейди партия Мараказий кенгаши Ташкилий-партиявий ишлар ва назорат-таҳлил бўлими бошлиғи Комилжон Жўраев.
Хивада ўтказилган ушбу икки йирик экологик тадбир – кўчат экиш ва плогинг акциялари жамиятда экологик онгни юксалтириш, ёшлар ва аҳолининг табиатга масъулиятли муносабатини шакллантиришга хизмат қилиши билан ҳам аҳамиятлидир. Бу каби ташаббусларнинг мунтазам давом эттирилиши Хива шаҳри ва бутун юртимизнинг экологик барқарорлигини таъминлашда муҳим омил бўлиб қолади.
Дилмурод МАШАРИПОВ,
ЎЭП Хива шаҳар кенгаши раиси
Маҳалла обод бўлса, одамларнинг ҳам кўнгли тўқ. Уйда дастурхон тўкин, оилада иш ва даромад бўлса, эртанги кунга ишонч ҳам ортади.
БатафсилЎзбекистонда Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллик байрами муносабати билан бутун республика бўйича барча ташкилотлар ходимлари дам олишган бўлса-да, тозалик ва ободонлаштириш соҳасининг фидойи ишчилари бир зум ҳам тўхташгани йўқ.
БатафсилТабиат бизни ўраб турган бутун борлиқ, кишиларнинг моддий ва маънавий эҳтиёжларини қондириш манбаидир. Инсон ушбу ягона экотизимнинг ажралмас бир қисми бўлгани боис, унинг моҳияти бир томондан биологик, иккинчи томондан ижтимоийдир.
Батафсил