Санэпидқўм: «Ўзбекистонда Эбола вируси тарқалиши хавфи паст»
Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.
БатафсилАнор юрак-қон томир тизими саломатлиги учун муҳим бўлган мевалардан биридир. B12 витаминининг кони экани ҳисобига қон босимини меъёрлаштиради, қон-томирлар деворини мустаҳкамлайди, эритроцит ва гемоглобин синтезида фаол иштирок этгани сабабли мия ва асаб тизимига ижобий таъсир қилади.
Гемоглобин танқис бўлганда мия кислород билан етарлича таъминланмайди. Айнан шу туфайли ҳам сурункали чарчоқ, хотира ва диққатни жамлаш билан боғлиқ муаммо кузатилади. Анор пишиб етилган маҳал – кеч кузда организм вирус ва касалликлардан азият чекаётган бўлади. Бу мевада эса организм ҳужайраларини шикастланишдан сақлайдиган, иммунитет ҳимояси учун муҳим бўлган иммуноглобулин ишлаб чиқарилишини жадаллаштирадиган C витамини ва мева кислотаси бисёр. Қолаверса, анор организмни бактериялардан ҳимоя қиладиган антибактериал ва антисептик хусусиятга эга бўлади.
Унинг шарбати организмни pH балансини меъёрлаштириб, турли токсинларни чиқариб юборадиган, самарали детоксикацияни таъминлайдиган, шу билан бирга, ҳазм жараёнини яхшилаб, метаболизмни жадаллаштирадиган лимон, олма ва оксалат кислотасининг кони. Аммо ошқозони сезувчан бўлган кишиларга унинг истеъмолидан аввал сув билан аралаштириш тавсия қилинади. Юқори кислотага эга экани ҳисобига оғриққа сабаб бўлиши мумкин. Анор, шунингдек, гўзаллик ва ёшликни сақлашга ҳам ёрдам беради. C витамини, фойдали моддалар сероб экани сабаб зарарли радикаллардан ҳимоя қилади, яллиғланиш жараёнлари ривожланишининг олдини олади. Қариш жараёнини секинлаштириб, ажин тушишининг олдини олади, терини ультрабинафша нурларидан ҳимоя қилади.
Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.
БатафсилҚуванинг чекка ва сўлим гўшаларида истиқомат қилаётган аҳоли бугун ўз ҳаётида ижобий ўзгаришларни ҳис этмоқда. Бу ўзгаришлар замирида нафақат давлат дастурлари, балки эл дардини ўз дарди деб билган, экология ва инсон саломатлигини уйғунликда кўрадиган фидойи инсонларнинг ҳам меҳнати ётибди.
БатафсилЯпония мактабларида овқатланиш тизими ва «Сёкуику» фалсафаси
Батафсил