Тошкент ва Самарқанд ФАОнинг «Яшил шаҳарлар» тармоғига қўшилди
Тошкент ва Самарқанд шаҳарлари Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) «Яшил шаҳарлар» тармоғига аъзо бўлди.
БатафсилСамарқандда CITES CoP20 конференцияси доирасида «Марказий Осиёнинг қор қоплони ва тоғ ландшафтлари барқарорлигини сақлашдаги қатъияти: сиёсатдан амалиётга – мониторинг, молиялаштириш ва ёввойи табиат ҳайвонлари савдосини тартибга солиш бўйича ҳаракатлар» мавзусида олий даражадаги вазирлар учрашуви бўлиб ўтди.
Унда Қозоғистон, Қирғиз Республикаси ва Ўзбекистоннинг экология соҳаси раҳбарлари, БМТТД раҳбарияти вакиллари ва халқаро ҳамкорлар иштирок этди. Тадбирда глобал мажбуриятларга мувофиқ биохилма-хилликни сақлаш ва иқлим ўзгаришига қарши барқарор ривожланиш соҳасида Марказий Осиёнинг роли ортиб бораётгани таъкидланди.
«Бу учрашув Марказий Осиё минтақаси уч томонлама глобал инқирознинг тобора кучайиб бораётган таҳдидларига дуч келаётган, шерикликни мустаҳкамлаш ва қўшма ёндашувларни ишлаб чиқиш, айниқса, долзарб бўлган ўта муҳим паллада ўтмоқда. Экологик муаммолар давлат чегараларини тан олмаслигини унутмаслик керак. БМТ тизимидаги муассасалар экотизимлар барқарорлигини оширишга қаратилган қатор ташаббусларни амалга ошириб, Марказий Осиёда минтақавий экологик ҳамкорликни мустаҳкамлашда муҳим роль ўйнашда давом этмоқда», – дея таъкидлади
Азиз Абдуҳакимов.
Тадбирда Марказий Осиё ландшафтларидаги экотизимлар ҳолатининг муҳим кўрсаткичлари бўлган қор қоплони, сайғоқ, қулон ва олд Осиё қоплонини тоғ турлари сифатида ҳимоя қилиш муҳим эканлиги тасдиқланди. Муҳокамалар чоғида CITES доирасидаги халқаро шартномалар ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича бошқа кўп томонлама битимларни табиатни муҳофаза қилиш бўйича махсус чора-тадбирларга айлантириш долзарб экани таъкидланди.
«Марказий Осиё минтақавий ҳамкорлик халқаро мажбуриятларни ҳақиқий ҳаракатларга айлантириш мумкинлигини исботламоқда, – деди БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили Акико Фужии.
– Қор қоплонлари ва барқарор тоғ экотизимларини ҳимоя қилиш нафақат экологик устувор вазифа, балки маҳаллий жамоалар фаровонлиги ва минтақанинг барқарор ривожланиши калитидир».
Учрашув мамлакатларга ягона минтақавий овозни яратиш, бошқа кўп томонлама табиатни муҳофаза қилиш битимлари билан мувофиқлаштиришни кучайтириш, ёввойи табиатнинг қонуний, барқарор ва шаффоф савдоси борасида сиёсий баёнотлардан амалий ҳаракатларга ўтишни тезлаштириш каби имкониятлар яратди.
Бошқа ёндашувлар қаторида, GEF маблағларини дастурлашнинг минтақавий ёндашуви Марказий Осиёнинг тоғли, дашт ва чўл ҳудудларида ландшафтлар боғлиқлигини мустаҳкамлаш ва экотизимларни тиклашга, асосий турларни сақлаб қолишга, иқлим ва ердан фойдаланишни режалаштиришда экологик ечимларни бирлаштиришга, ҳайвонлар яшаш жойларининг йўқ қилиниши, инсон ва ёввойи табиат ўртасидаги зиддиятларни камайтириш мақсадида ёввойи табиат учун қулай инфратузилмани яратишга кўмаклашишга, инновацион молиялаштириш механизмлари, жумладан, биохилма-хилликни ижобий қайд қилиш тизимлари, мақсадли жамғармалар ва минтақавий ривожланиш дастурларини ишлаб чиқишга, трансчегаравий экологик йўлаклар яратиш, ёввойи табиатни биргаликда кузатиш ва билим алмашиш орқали минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилади.
Тошкент ва Самарқанд шаҳарлари Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) «Яшил шаҳарлар» тармоғига аъзо бўлди.
БатафсилЭкологик тарбия – шунчаки назарий билимлар ёки табиат ҳақидаги қуруқ маърузалар йиғиндиси эмас. Бу инсоннинг атроф-муҳитга бўлган муносабатини белгилайдиган, болаликдан шаклланиб, умрбод сақланиб қоладиган дунёқараш ва муҳим ҳаётий кўникмадир.
БатафсилЎЭП Сурхондарё вилоят партия ташкилоти ташаббуси билан Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллигига бағишлаб, «Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз» ғояси асосида Сангардак туризм масканида экофестиваль ташкил этилди.
Батафсил