Эҳтиёт бўлинг – рақамли деменция!
Болалар диққатини жамлай олмаяпти, хотираси сусайиб кетяпти, телефонини олиб қўйишса, жазавага тушяпти.
БатафсилЎзбекистон Фанлар академияси Материалшунослик институти олимлари иссиқхоналарни ҳеч қандай ёқилғи ишлатмасдан иситиш имконини берувчи технологияни тақдим этишди.
Иссиқлик ва электр энергияси ишлаб чиқариш сектори, шу жумладан қозонхоналар, иссиқлик электр станциялари ва иссиқхоналар ҳавога чиқариладиган РМ 2.5 чиқиндиларининг тахминан 28 фоизини ҳосил қилади. Баъзи объектлар ҳанузгача мазут ва кўмирдан фойдаланмоқда. Агар 2019 йилда 3,9 миллион тонна кўмир ишлатилган бўлса, 2024 йилда бу кўрсаткич 11,5 миллион тоннага етди. Мазут ишлатиш эса 446 минг тоннадан 749 минг тоннага ўсди.
Материалшунослик институти биринчи марта иссиқхона плёнкаларига мўлжалланган нанокомпозит заррачаларни яратди, улар қуёш нурини «ақлли» иссиқликка айлантиради ва иссиқхона ичидаги ҳароратни автоматик равишда тартибга солишга ёрдам беради. Ушбу заррачалар кучли ультрабинафша нурини сўриб, уни юмшоқ инфрақизил нурга айлантиради, бу эса тупроқ ва ҳавони самарали иситади.
Амалиётда самараси қандай?
Ҳақиқий иссиқхоналарда ўтказилган синовлар шуни кўрсатдики, ташқи ҳарорат -3…-7 °C бўлса ҳам, янги плёнкали иссиқхонада ички ҳарорат барқарор +5…+7°C ни ташкил қилади (оддий плёнкалар билан эса фақат 0…+2 °C).
Қишда бу қўшимча иситишсиз ёки минимал иситиш билан ишлаш имконини беради. Ёзда эса аксинча, иссиқхона ичидаги ҳарорат 6-9 °C га тушади, бу ўсимликларни ортиқча қизиб кетишдан ҳимоя қилади ва стрессни камайтиради. Кучайтирилган инфрақизил нур оқими ҳисобига фотосинтез тезлашади ва ўсимликлар 1,5-2 баравар тезроқ ўсади.
Синов натижаларига кўра:
иситиш учун энергия сарфи (газ, кўмир, мазут ва бошқалар) 60-80% дан ортиқ камаяди;
иссиқхона хўжалигида ёқилғи ёқилишидан чиқадиган ифлослантирувчи газлар умуман бўлмайди;
ҳосилдорлик 35-50% га ортади;
суғориш суви сарфи 30% га, гидрогеллар ишлатилганда эса 90% гача камаяди;
плёнкалар мустаҳкамлиги тахминан 3 баравар ошади, бу эса пластик чиқиндилар миқдорини камайтиради.
Иссиқхоналар учун «яшил иссиқлик»
Аслида иссиқхоналар учун «яшил иссиқлик» ҳақида гап кетмоқда: энергия қувур ёки тутун трубасидан эмас, балки тўғридан-тўғри қуёшдан олинади.
Бундай нанокомпозит плёнкалар:
иссиқхона хўжаликларига газ ва кўмир етказиб беришга боғлиқликни кескин камайтириш имконини беради;
энергия тизимига юкни камайтиради;
«зарарли» иссиқликдан воз кечиш ҳисобига пойтахт ва вилоятларда ҳаво сифатини яхшилашга тўғридан-тўғри ёрдам беради.
Ушбу ишланма мамлакатимиз учун «тоза иссиқхоналар» соҳасида технологик етакчилардан бири бўлиши, озиқ-овқат хавфсизлиги, фермерларни қўллаб-қувватлаш ва атмосферага чиқиндиларни реал камайтириш имконини беради.
Болалар диққатини жамлай олмаяпти, хотираси сусайиб кетяпти, телефонини олиб қўйишса, жазавага тушяпти.
БатафсилБМТ Бош Ассамблеяси томонидан 2026 йил 24 июль куни «Ижтимоий ривожланишни жадаллаштиришда парламентлар ролини кучайтириш» резолюцияси қабул қилинди. Бугунги мураккаб ва тез ўзгараётган дунёда мазкур янги ҳужжат парламентларнинг жамият тараққиётидаги ўрни ва масъулиятини яна бир бор аниқ белгилаб берди, дейиш мумкин.
БатафсилМустақиллик – халқимизнинг энг улуғ ва бебаҳо қадрияти. У бизга ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш, миллий тараққиёт йўлидан дадил бориш, юртимизни бунёдкорлик ва фаровонлик масканига айлантириш имконини берди.
Батафсил