Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

Қадриятларни емирувчи иллатлар

Сиҳат тиласанг кўп ема,

Иззат тиласанг кўп дема.

Халқ мақоли

Қадриятларни емирувчи  иллатлар

Сўнгги пайтларда пул учун ким тезроқ ва кўпроқ ейиш мусобақалари авж олди. Эркаклар майли, аёллар ҳам кучли жинс вакилларидан қолишмай ожиза эмасликларини исботлашга уринишяпти. Кузатсангиз, оғизни тўлдириб кавшанаётганлар кўнглингизни беҳузур қилади. Очкўзликни шоуга айлантириш, ейиш бўйича «ғолиб»ни қаҳрамон сифатида кўрсатиш – хавфли тенденция.

Ижтимоий тармоқларда японлар робототехника, нейророботика, соғлом кексайиш физиологияси, экзоскелетлар билан; немислар эса муҳандислик аниқлиги, замонавий тиббий асбоблар, индустрия, автопилот тизимлари билан; америкаликлар – сунъий интеллект, CRISPR ген таҳрири, тиббий роботлар, космик телес­коплар билан мақтаниб, оламга жар солмоқда. Жанубий Кореяликлар яримўтказгич технологиялари, биочиплар, интернетда 6 G тезликни; хитойликлар эса квант алоқа, сунъий қуёш (термоядро), сунъий интеллект шаҳарларини кўз-кўз қилишяпти. Фаранглар ядро энергетикаси, космик йўлдош­лар, онкопротоколлар, геном лойиҳаларини мақтаб, дунёни лол қолдиришга ҳаракат қилишяпти. Шунингдек, Британия, Швейцария, Исроил, Финландия, Германияда ҳам оламга овоза қилиб мақтанишга арзийдиган ютуқлар бир талай. Нидерландияда гид­ротехнологиялар, вертикал фермерлик, Испанияда қайта тикланувчи энергия, Норвегияда электр транспорт, Швеция «яшил» технология, рақамли тиббиёт, Данияда шамол энергетикаси жуда тараққий қилган бўлиб, дунёни ҳайратга солмоқда. Биз тонна-тонналаб пиширган ва лаган-лаганлаб еган овқатларимиз билан мақтанмоқдамиз, афсуски.

Тўғри – очкўзлик (overeating) мусобақалари Европа ва Америкада ҳам бор. Фарқи шундаки, улар кўпинча экстрим-шоу сифатида кўрсатилади ва жамиятда кескин танқид ҳам қилинади. Масалан, Нью-Йоркда ўтказиладиган «Nathan’s Hot Dog Eating Contest» мусобақаси (10 дақиқада энг кўп хот-дог ейиш) дунёдаги энг машҳур мусобақалардан бири бўлса-да, АҚШ тиббиёт жамияти томонидан кескин танқид қилиб келинади. АҚШ ва Италияда ўтказиладиган «World Pizza Eating» чемпионати (30-40 дақиқада улкан пиццаларни ейиш) шоу сифатида эфирга чиқса-да, семизликни тарғиб қилади, деб баҳоланган.

«Cheeseburger Eating Contest» (АҚШ, 10-15 дақиқада 5-10 кг бургер ейиш) YouTube’da миллионлаб томоша қилинган бўлса-да, бир неча иштирокчи шифохонага тушиб қолгач, жамоатчилик томонидан кескин қораланган. «Pie Eating Contest» (Британия, АҚШ, қўлсиз пирог ейиш) фестиваллари кўнгил айниши ва нафас йўлларига пирог тиқилиш билан фожиали тугагач, ўтказилмай қўйилди.

Бундай мусобақалар доимий равишда танқидга учраб келади. Уларни ўтказаётган давлатларнинг Соғлиқни сақлаш вазирликлари кескин баёнотлар билан чиқишади. Айрим мамлакатларда очкўзлик мусобақалари аллақачон тақиқланган.

Дарҳақиқат, тараққий этган жамиятларнинг қаҳрамони – олимлар, юлдузлари – ихтирочилардир. Очкўзлик эса – маргинал шоу холос.

Шуни айтиш керакки, таомни чайнамасдан тез ва ютоқиб ейиш, авваламбор, ўз соғлигига нисбатан беҳурматлик, бошқаларга нисбатан беадабликдир. Бу интеллектуал қашшоқлашув, ёшларга нотўғри намунадир. Энг ёмони – болалар очкўзликни «қаҳрамонлик» даражасида кўра бошлаши ҳеч гап эмас. Бу эса чинакам фожиадир.

Алмисоқдан бери ота-боболаримиз турмуш тутумида ортиқча овқатланиш инсон саломатлигига салбий таъсир кўрсатувчи бош омил сифатида талқин қилиб келинади. Ортиқча ва тез овқатланиш ошқозон-ичак касалликлари, семизлик, инсулин танқислиги, қандли диабет, юрак-қон томир касалликлари, жигар ёғланишига олиб келади. Бўкканча ейиш эса ошқозон ёрилишига, қон босими ошишига, тўсатдан ўлим хавфининг ортишигача олиб бориши мумкин. Шу боисдан ҳам ёшларга соғлом турмуш тарзи, узоқ умр кўриш манбалари ҳақида тушунтирганда биринчи галда тўғри ва меъёрда овқатланиш ҳақида ҳам эслатиб ўтиш жоиздир. Интернет тармоқларидаги овқатхўрлик беллашувлари – бу саломатлик кушандасидан бошқа нарса эмаслигини англатиб боришдан ҳеч қачон эринмаслигимиз шарт.

Дарҳақиқат, бизнинг жонажон юртимиз дунёга Ибн Сино, Абу Райҳон Беруний, Мирзо Улуғбек, Аҳмад Фарғоний каби даҳоларни берган. Улуғ аждодларимизнинг муносиб вориси сифатида бизга илм билан мақтаниш, ақл билан рақобат қилиш ярашади.

 

Муаззам ИБРОҲИМОВА,

Тошкент шаҳри




Ўхшаш мақолалар

«Табиий»  деган ёрлиқ  остидаги катта  хавф

«Табиий» деган ёрлиқ остидаги катта хавф

🕔13:25, 20.07.2026 ✔65

Ўзбекистон Экологик партияси органик маҳсулотлар етиштириш, халқимиз эҳтиёжини экологик тоза маҳсулотлар ҳисобига қоплаш масаласи учун доимий курашиб келмоқда.

Батафсил
Руҳий соғлом жамият қуришда  биз нимани  бой беряпмиз?

Руҳий соғлом жамият қуришда биз нимани бой беряпмиз?

🕔15:39, 09.07.2026 ✔174

Бугун тезкор технологиялар, сунъий интеллект ва глобаллашув асрида яшаяпмиз. Ҳар бир ота-она фарзандининг энг яхши мактабларда ўқишини, бир нечта хорижий тилларни мукаммал билишини, замонавий касбларни эгаллашини хоҳлайди.

Батафсил
Халқаро аҳоли куни:  инсон қадри ва барқарор  тараққиёт пойдевори

Халқаро аҳоли куни: инсон қадри ва барқарор тараққиёт пойдевори

🕔15:35, 09.07.2026 ✔185

Ҳар йили 11 июль санаси бутун дунёда Халқаро аҳоли куни сифатида кенг нишонланади. Бу сана аҳоли сонининг ўсиши, инсон саломатлиги, оила фаровонлиги, хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлаш ва барқарор тараққиёт масалаларига жамоатчилик эътиборини қаратишда муҳим аҳамият касб этади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • «Табиий»  деган ёрлиқ  остидаги катта  хавф

    «Табиий» деган ёрлиқ остидаги катта хавф

    Ўзбекистон Экологик партияси органик маҳсулотлар етиштириш, халқимиз эҳтиёжини экологик тоза маҳсулотлар ҳисобига қоплаш масаласи учун доимий курашиб келмоқда.

    ✔ 65    🕔 13:25, 20.07.2026
  • Руҳий соғлом жамият қуришда  биз нимани  бой беряпмиз?

    Руҳий соғлом жамият қуришда биз нимани бой беряпмиз?

    Бугун тезкор технологиялар, сунъий интеллект ва глобаллашув асрида яшаяпмиз. Ҳар бир ота-она фарзандининг энг яхши мактабларда ўқишини, бир нечта хорижий тилларни мукаммал билишини, замонавий касбларни эгаллашини хоҳлайди.

    ✔ 174    🕔 15:39, 09.07.2026
  • Халқаро аҳоли куни:  инсон қадри ва барқарор  тараққиёт пойдевори

    Халқаро аҳоли куни: инсон қадри ва барқарор тараққиёт пойдевори

    Ҳар йили 11 июль санаси бутун дунёда Халқаро аҳоли куни сифатида кенг нишонланади. Бу сана аҳоли сонининг ўсиши, инсон саломатлиги, оила фаровонлиги, хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлаш ва барқарор тараққиёт масалаларига жамоатчилик эътиборини қаратишда муҳим аҳамият касб этади.

    ✔ 185    🕔 15:35, 09.07.2026
  • Қоғоз саноати –  инсоният  олдидаги мураккаб  вазият

    Қоғоз саноати – инсоният олдидаги мураккаб вазият

    Бугун табиий неъматлардан унумли фойдаланиш энг муҳим ва долзарб масала бўлиб турибди. Баъзи ҳолларда табиий ашёлар ўрнида ишлатилувчи сунъий муқобиллар яратиш ҳам кенг тарғиб этилмоқда.

    ✔ 266    🕔 11:24, 30.06.2026
  • Темир йўл хизмати:  Йўловчилар эътирозларига вазирнинг эътибори қаратилди

    Темир йўл хизмати: Йўловчилар эътирозларига вазирнинг эътибори қаратилди

    Темир йўл транспорти соҳасида рақамлаштириш ва янги йўналишлар қурилиши борасида ижобий кўрсаткичлар кўзга ташланаётган бўлса-да, тизимнинг ички ҳолати, хизмат кўрсатиш сифати ва оддий йўловчилар учун яратилган шароитлар жиддий ислоҳотларга муҳтожлигини кўрсатмоқда.

    ✔ 471    🕔 15:04, 11.06.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар