Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

МИЯНИНГ ҚАЙРОҚ ТОШИ

Чет тилларни билиш касб фаолияти ва саёҳатларда жуда асқатиши ҳақида кўп айтилган, ёзилган. Аммо тил ўрганишнинг яна бир муҳим томони борлигини билгач, сиз ҳам ҳеч иккиланмай, бирор хорижий тилни ўрганишга киришиб кетишингиз тайин.

МИЯНИНГ ҚАЙРОҚ ТОШИ

Мутахассисларнинг фикрича, илм олиш (қайси ёшда амалга оширилишидан қатъи назар) мияга фақат ва фақат фойда келтиради. Уни қайроқ тош сингари чархлайди ва яна ишлашга ундайди. Бундай машқларсиз мия эрта қариб, ёш билан боғлиқ ўзгаришлар тезлашади, хотира пасаяди. Бадантарбия тана учун қанчалик муҳим бўлса, ақлий меҳнат ҳам мия учун шунчалик зарур.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, мияни энг яхши фаоллаштирувчи машқ — тил ўрганишдир. Бирор чет тилини ўрганаётган кишининг ўзига ишончи ортади, ҳаётий фаоллиги ошади. Икки тилли луғат билан ишлаш жараёнида сўз захираси ҳам бойийди.

Аммо бир ҳолат мавжуд: соатдек ишлаб турган ёш мия учун янги тилни қабул қилиш енгилроқ кечса-да, катта ёшлиларда бу жараён бирмунча қийинроқ бўлиши мумкин. Беташвиш болаликда асосий машғулот ҳам, асосий иш ҳам — ўқиш, ўрганиш. Оила ва фарзандлар ташвиши, кундалик турмуш ва бошқа бир қанча омиллар катталар учун чет тилини ўрганишни дурустгина оғирлаштириши тайин. Боз устига, ёш улғайган сари мия ҳам янги билимни қабул қилишда сусткашлик қила бошлайди.

50-60 ёшдан кейинги ўқув машғулотларида олдинга силжиш секин боради. Аммо айнан, шу ёшда тил ўрганиб, янги билимни қабул қилиш организм учун тенгсиз фойда келтиришини ҳам унутмаслик керак.

 Янги сўзнинг маъноси, талаффузини ёдлаш орқали кексайиб бораётган мия ишлашга мажбур қилинади. Унинг бир жойда депсиниб турган фаолияти фаоллашади, қарилик билан боғлиқ ақлий заифлик ва бошқа руҳий муаммолар камроқ кузатилади.

Илмий тадқиқотларда аниқланишича, катта авлоднинг тил ўрганиши бош мия ишини яхшилайди, хотирани мустаҳкамлайди ва ҳатто, Альцгеймер касаллигининг олдини олади. Буни қарангки, Японияда нафақадаги қарияларнинг севимли машғулоти хорижий тилларни ўрганиш экан...

Япония ва Германия каби давлатларда аллақачон ёши улуғларга мўлжалланган тил ўрганиш усуллари ишлаб чиқилган. Чунки 50 ёшли кишининг янги билимни қабул қилиши мактаб ўқувчисиникидан фарқ қилади. Шунингдек, катта ёшлиларда ҳаёт тажрибаси, билим ва кўникмаларнинг кўплиги уларга мўлжалланган матнларнинг ҳам шу даражада бўлишини талаб қилади. Бу тафовутлар катта ёшлиларнинг алоҳида гуруҳларда, ўзларига мўлжалланган дастур асосида шуғулланиши муҳимлигини кўрсатади.

Агар ҳар куни уч-тўртта янги сўз ёки бир-иккита мураккаб бўлмаган ибора ёдланса, ижобий силжиш ўзини кўп куттирмайди: икки-уч ойда мия доимий машқ қилишга ўрганади. Уни ўқув машғулотларига кўниктиргач, дарс ҳажмини кенгайтириш мумкин. Аммо вазифалар кўлами ҳар бир ўрганувчининг индивидуал имкониятига қараб белгиланиши керак.

 Машқ қилдириб турилмаган мия фаолиятсизликдан қота бошлайди. Улуғ ёшда ҳам ўткир хотира, теран фикрлаш қобилиятини сақлаб қолишни истасангиз, бирор хорижий тилни ўрганишга киришинг. 

Садаф АБРАЕВА,

Тошкент молия институти ўқитувчиси




Ўхшаш мақолалар

«Табиий»  деган ёрлиқ  остидаги катта  хавф

«Табиий» деган ёрлиқ остидаги катта хавф

🕔13:25, 20.07.2026 ✔63

Ўзбекистон Экологик партияси органик маҳсулотлар етиштириш, халқимиз эҳтиёжини экологик тоза маҳсулотлар ҳисобига қоплаш масаласи учун доимий курашиб келмоқда.

Батафсил
Руҳий соғлом жамият қуришда  биз нимани  бой беряпмиз?

Руҳий соғлом жамият қуришда биз нимани бой беряпмиз?

🕔15:39, 09.07.2026 ✔173

Бугун тезкор технологиялар, сунъий интеллект ва глобаллашув асрида яшаяпмиз. Ҳар бир ота-она фарзандининг энг яхши мактабларда ўқишини, бир нечта хорижий тилларни мукаммал билишини, замонавий касбларни эгаллашини хоҳлайди.

Батафсил
Халқаро аҳоли куни:  инсон қадри ва барқарор  тараққиёт пойдевори

Халқаро аҳоли куни: инсон қадри ва барқарор тараққиёт пойдевори

🕔15:35, 09.07.2026 ✔184

Ҳар йили 11 июль санаси бутун дунёда Халқаро аҳоли куни сифатида кенг нишонланади. Бу сана аҳоли сонининг ўсиши, инсон саломатлиги, оила фаровонлиги, хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлаш ва барқарор тараққиёт масалаларига жамоатчилик эътиборини қаратишда муҳим аҳамият касб этади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • «Табиий»  деган ёрлиқ  остидаги катта  хавф

    «Табиий» деган ёрлиқ остидаги катта хавф

    Ўзбекистон Экологик партияси органик маҳсулотлар етиштириш, халқимиз эҳтиёжини экологик тоза маҳсулотлар ҳисобига қоплаш масаласи учун доимий курашиб келмоқда.

    ✔ 63    🕔 13:25, 20.07.2026
  • Руҳий соғлом жамият қуришда  биз нимани  бой беряпмиз?

    Руҳий соғлом жамият қуришда биз нимани бой беряпмиз?

    Бугун тезкор технологиялар, сунъий интеллект ва глобаллашув асрида яшаяпмиз. Ҳар бир ота-она фарзандининг энг яхши мактабларда ўқишини, бир нечта хорижий тилларни мукаммал билишини, замонавий касбларни эгаллашини хоҳлайди.

    ✔ 173    🕔 15:39, 09.07.2026
  • Халқаро аҳоли куни:  инсон қадри ва барқарор  тараққиёт пойдевори

    Халқаро аҳоли куни: инсон қадри ва барқарор тараққиёт пойдевори

    Ҳар йили 11 июль санаси бутун дунёда Халқаро аҳоли куни сифатида кенг нишонланади. Бу сана аҳоли сонининг ўсиши, инсон саломатлиги, оила фаровонлиги, хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлаш ва барқарор тараққиёт масалаларига жамоатчилик эътиборини қаратишда муҳим аҳамият касб этади.

    ✔ 184    🕔 15:35, 09.07.2026
  • Қоғоз саноати –  инсоният  олдидаги мураккаб  вазият

    Қоғоз саноати – инсоният олдидаги мураккаб вазият

    Бугун табиий неъматлардан унумли фойдаланиш энг муҳим ва долзарб масала бўлиб турибди. Баъзи ҳолларда табиий ашёлар ўрнида ишлатилувчи сунъий муқобиллар яратиш ҳам кенг тарғиб этилмоқда.

    ✔ 265    🕔 11:24, 30.06.2026
  • Темир йўл хизмати:  Йўловчилар эътирозларига вазирнинг эътибори қаратилди

    Темир йўл хизмати: Йўловчилар эътирозларига вазирнинг эътибори қаратилди

    Темир йўл транспорти соҳасида рақамлаштириш ва янги йўналишлар қурилиши борасида ижобий кўрсаткичлар кўзга ташланаётган бўлса-да, тизимнинг ички ҳолати, хизмат кўрсатиш сифати ва оддий йўловчилар учун яратилган шароитлар жиддий ислоҳотларга муҳтожлигини кўрсатмоқда.

    ✔ 470    🕔 15:04, 11.06.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар