Иқлим ўзгариши Ўзбекистондаги ҳароратнинг сўнгги олтмиш йил ичида дунёдаги ўртача кўрсаткичдан деярли уч баравар кўтарилишига олиб келди. Бу эса ўз навбатида, қурғоқчиликка сабаб бўлмоқда. Бу ҳақда БМТнинг Атроф-муҳит дастури (UNEP) томонидан эълон қилинган янги «Атроф-муҳит ўзгаришлари атласи»да маълум қилинди.
Олтмиш йиллик сунъий йўлдош маълумотларига асосланган Атлас шуни кўрсатдики, Ўзбекистонда ўртача йиллик ҳарорат аллақачон 1,6 даражага кўтарилган. Бу глобал ўртача кўрсаткич (0,6°C)дан қарийб уч баробар кўпдир. Орол денгизи минтақасида эса ҳарорат кўтарилиши 1,8°C дан 2,5°C гача етган.
Қурғоқчилик хавфи энг юқори 20 та мамлакат қаторида
Атласга кўра, Ўзбекистоннинг пасттекислик ҳудудларида ёғин миқдори жуда оз, деярли бутун мамлакат сув танқислигидан азият чекмоқда. Шу сабабли Ўзбекистон дунё бўйича қурғоқчилик хавфи энг юқори 20 та мамлакат қаторига киради.
Атласда иқлим ўзгариши сув танқислигини янада кучайтириши таъкидланмоқда. Хусусан, музликларнинг эриши 2050 йилга бориб ўз салбий таъсирини кўрсатади, бу эса сув омборларига камроқ сув етиб келишини англатади. Жуда иссиқ ва қуруқ йилларда дарё ҳавзаларидаги сув оқими 25-50 фоизга камайиши мумкин, бу эса суғоришдаги тақчилликни кескинлаштиради.
«Ўзбекистон жиддий сув танқислиги, ер деградацияси ва глобал ўртача кўрсаткичдан тезроқ кўтарилаётган ҳарорат билан курашмоқда. Ушбу Атлас мамлакатга чидамлиликни шакллантириш, иқлим инқирози оқибатларига мослашиш ва уни юмшатиш учун муҳим маълумотларни тақдим этади», – дейди UNEP Европа офиси директори Арнольд Крейлҳубер.
«Яшил макон» лойиҳаси ва табиий офатлар
Ўзбекистон Президентининг экология масалалари бўйича маслаҳатчиси – Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов ушбу эко атласнинг долзарб вақтда ишлаб чиқилганини таъкидлаб, у миллий атроф-муҳитни муҳофаза қилиш стратегияларини шакллантиришда муҳим роль ўйнашини ва шаффофликни оширишга хизмат қилишини таъкидлаган.
Атласга кўра, мамлакат яйловларининг 60 фоизида маҳсулдорлик пасайиб бормоқда. Чекланган ўрмон ресурсларига қарамай, Ўзбекистон фаол кўчат экиш саъй-ҳаракатлари туфайли сўнгги ўн йилликларда ўз ўрмон майдонини 20 фоиздан ортиқ оширган. 2021 йилда старт берилган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси эса бир миллиард туп дарахт ва бута экишни, шаҳар яшил майдонларини 7,6 фоиздан 30 фоизга оширишни мақсад қилади.
Табиий офатлар мамлакатда йилига ўртача 92 миллион АҚШ доллари миқдорида (ЯИМнинг 0,2 фоизи) зарар келтираётгани қайд этилди. Сейсмик хавф бўйича ҳам Ўзбекистон дунёда иккинчи ўринда туради.
Экология кодекси: Келажак авлод олдидаги масъулиятимизнинг ҳуқуқий асоси зарур
🕔13:31, 20.07.2026
✔63
Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Экология кодекси лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилган. Зотан, бугун мамлакатимизда экологик барқарорликни таъминлаш, атроф-муҳитни асраш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланган. Шу боис, янги кодекс лойиҳаси жамиятимизда қизғин муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Батафсил
2030 йилгача асосий мақсад: Чўлланишга қарши курашиш ва «яшил шаҳар» бунёд этиш Ушбу масала Президент ҳузурида муҳокама этилди
🕔15:58, 09.07.2026
✔192
Куни кеча Президент Шавкат Мирзиёев чўлланишга қарши курашиш ва чўл иқтисодиётини ривожлантириш, шунингдек, шаҳарларда «яшил шаҳар» тамойилларини жорий этиш юзасидан таклифлар тақдимоти билан танишди.
Батафсил
Экопартия – таълим, илм-фан ва амалиёт уйғунлигида
🕔15:58, 09.07.2026
✔183
Мамлакатимизда юридик таълим тизимини замонавий талаблар асосида такомиллаштириш, таълим, илм-фан ва амалиёт уйғунлигини таъминлаш ҳамда экологик ҳуқуқ соҳасида етук мутахассислар тайёрлаш йўлида яна бир муҳим қадам ташланди.
Батафсил