Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

КЎРИНМАЙДИ, АММО...  БАРАКАНИ Ё БЕРАДИ ЁКИ ОЛАДИ

Кичик бир нопок иш йиллар мобайнида амал қилинган поклик, ҳалол яшаш тутумини пучга чиқаради, булғайди... Шу боис покдомон яшаб ўрганган, ҳалолликни одат қилган одамга осон эмас. Хўш, поклик, ҳалоллик ўзи инсонга нима учун керак? Нопоклик кишига қанчалик зиён етказади? У инсон тақдирига нечоғлик таъсир этади? Пок одам деганда кўз олдимизда кимлар намоён бўлади?

КЎРИНМАЙДИ, АММО...  БАРАКАНИ Ё БЕРАДИ ЁКИ ОЛАДИ

Оилада айтиб турсак

Пок одам деганда юзидан нур ёғиладиган одамлар кўз олдимизда намоён бўлади. «Яхшиликни чеҳраси иссиқ, мулойим юзли кишилардан кутинглар», дейилган ҳадисда ҳам. Бировга тамасиз қилинган яхшилик, ҳалоллик, виждон, диёнат — буларнинг барчаси покликнинг бошқа-бошқа номларидир.

— Ўтган йили баҳорда қизим уйга хурсанд ҳолда, шошиб кириб келди, — дейди пойтахтлик журналист Нилуфар Шерматова. — Кўчадан эллик доллар топиб олибди. Шунда мен жуда хафа бўлиб кетдим. Қизим эса, пул йўлакда ётганини айтди. Мен уни пулни олиш керак эмас эди, деб койидим. Кейин қўшниларга бирма-бир қўнғироқ қилиб, суриштирдим. Билсак, биринчи қаватдаги қўшнимиз тушириб қўйган экан. Дарҳол қизимга олиб чиқиб беришини буюрдим. Қўшним роса хурсанд бўлди. Мен эса ўша куни қизимга фақат ўз меҳнатинг эвазига топиладиган пул ҳалол эканини узоқ тушунтирдим.

Бошқа фарзандларимни ҳам олдимга ўтқизиб қўйиб, халқимизнинг ўша машҳур «Олма» ривоятини айтиб бердим. Дарҳақиқат, оила даврасида фарзандларимизга ҳалолликдан, покликдан тез-тез сўз очиб туришимиз жуда фойдали.

Хитойликнинг ҳайрати

Яқинда хусусий тадбиркор Одилжон Икромов қизиқ бир воқеани айтиб қолди.

— Энди бизнес бошлаган пайтларим эди, — дея эслайди у. — Хитойдаги бир заводдан мол (товар) олишим керак бўлди. Заводга бориб, маҳсулотларни танлаб, ўраб-чирмаб, машинага ортиб қўйдик. Тўлов қилгач, улар мени алдамадимикан, деган хаёлда чеккароққа ўтиб, қайта ҳисоб-китоб қилдим. Шунда юк хатида хатолик борга ўхшади. Яъни, бу ҳужжатга кўра, мен икки-уч баробар фойда кўришим, завод эса, аксинча, зарар қилар эди. Ўша пул мен учун катта маблағ эди. Олдимда икки йўл турарди: бошқанинг хатоси натижасида мўмайгина қўшимча даромад олиш ёки ўша хатони айтиб, ёнимдан қўшимча пулни тўлаш. Бирида индамай кетиб, виждоним қийналиши, иккинчисида кўнгил хотиржамлиги ва бировнинг ҳақига хиёнат қилмаслик турарди. Ўзимча, агар иккинчи ишга қўл урсам, кейинчалик виждоним қийналишини, бу нопок йўл ўз домига тортиб, ишларимдан барака кетишини тасаввур қилиб кўрдим. Ҳужжатда хато борлигини айтганимда, завод хўжайини ҳайрон бўлди. «Сенга улгуржи нархда бердим, бундан ортиқ тушириб беролмайман», — деб хафа бўлди. Кулиб тушунтирдим, «Ўз зарарингизга хато қилдингиз», дедим.

Хитойликлар унча-мунчага адашмайди. Ишонмай, кулиб юборди. Сўнг: «Нега буни айтдинг? Индамай кетсанг, билмас эдим-ку. Сен эса кўпроқ фойдага эришган бўлардинг», деди. Мен унга бировнинг ҳақи керак эмаслигини, бу ҳаром экани, буюрмаслигини тушунтирдим. Завод хўжайини гапларимга ҳайрон қолиб, «Биз бизнесда бир-биримизни кўп алдамоқчи бўламиз, аммо барибир ўша пуллар бизга ҳеч қачон фойда бўлганини билмайман», — деди. Менга миннатдорлик сифатида шу қийматга яқинроқ ҳадя берди ва ҳар гал Хитойга  бошқа иш билан борсам ҳам, албатта, меҳмонга таклиф қиладиган, алоҳида ҳурмат-иззат кўрсатадиган бўлди. У бир мен орқали бутун ўзбек халқига эҳтироми ошиб кетганини, ҳалоллик, поклик деган тушунчаларимизга қойил қолганини ҳозиргача гапириб юради.

Кўнгил кирланса...

Поклик — маънавий тушунча. У ақл-идрок меваси, тарбия ҳосиласи ҳамдир. Маънавияти суст одамдан пок амал, пок дунёқараш кутиш қийин. Кишининг кўнгли, фикри тоза, хаёли пок бўлмас экан, жисми озода, юриш-туриши, қадами покиза бўлолмайди.

Покнинг нопокдан фарқи кўп. Кўнглини, ўй-хаёлларини покиза тута олган инсоннинг топганида барака, чеҳрасида гўзаллик, қалбида хотиржамлик, хонадонида файз бўлади. Аслида хонадонлардаги покизалик ўша оила аъзоларининг сийратига боғлиқ.  Уларнинг қилган ишида хайр, юрган йўлида яхшилик униб чиқади.

Зеро, «Ҳалол-покиза киши доимо хотиржаму тинчликдадир, бировга хиёнату ёмонлик қиладиган киши эса ҳалокатга гирифтордир», дейди бобомиз Маҳмуд Замахшарий. Дарҳақиқат, кимдир доим бирор балога йўлиқиб, иши юришмай, муаммолар гирдобида юрса, билингки, кўнглини кир, қалбини ғубор босган.

Бу ғубордан қандай қилиб халос бўлиш мумкин? Биргина чораси бор бунинг: фақат яхшилик қилиш орқали. Бу ҳам қўлидан келмаса, ота-боболаримиз пандига риоя этиб, ҳеч кимга ёмонлик қилмаслик орқали кўнгилни поклаш, виждонни уйғотиш мумкин. 

...Бир диёнатли фозил одамнинг уйида сичқон кўпайиб кетди. Одамлар унга уйида мушук асрашни маслаҳат беришибди. Фозил одам уларга: тўғри айтасизлар, лекин бу маслаҳатингизни виждоним қабул қилмайди. Агар мушук асрасам, ҳамма сичқон мушуклари йўқ қўшниларимнинг уйларига тарқалади ва кўп азият беради. Ўзимга истамаган нарсани қўшниларимга истайми? Ўз фойдамни, оромимни ўйлаб, бошқаларга зарар етказайми? — деб жавоб берган экан.

Албатта, бу эҳтимол, ўтмишнинг бир ривоятидир. Лекин ҳозир ҳам ён-веримизда шу фозил одам каби фикрлайдиган, у каби фалсафа юритиб, турмуш кечирадиган одамлар йўқми? Кўп. Бундай одамлар ҳасад, ғийбат, чақимчилик, ўғирлик, фириб каби иллатлардан узоқ юради. Муҳтожни кўрса, кўмак сўрашини кутмай, ёрдам қўлини чўзиб кетаверади. Йўлда одамларнинг эмин-эркин юришига халақит бериб турган тош кўрса ҳам, секин четга олиб қўйишга ўзида куч топа олади. Сабаби аниқ: биргина номақбул иши барча яхши амалларини йўққа чиқариб, кўнгил поклигини «ювиб» кетиши мумкин. Энг ёмони шуки, кишининг хонадони ёки бадани кирланса, кўриш-билиш мумкин, бироқ қалбини, виждонини кир босса, сезиш қийин...

Ана шундан эҳтиёт бўлмоқ керак.

Жасур КЕНГБОЕВ

ТАҲРИРИЯТДАН:

Ҳурматли муштарий! Поклик ҳақида сиз қандай фикрдасиз? Ҳаётингизда бу борада эсда қоларли вазиятлар бўлганми? Мулоҳазаларингизни таҳририятимизнинг ­info@od-press.uz электрон манзилимиз орқали кутиб қоламиз.




Ўхшаш мақолалар

Тоғлар орасидаги  Қорачакияда  янги йўллар бўлади

Тоғлар орасидаги Қорачакияда янги йўллар бўлади

🕔15:59, 02.04.2026 ✔39

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ботирали Шодиев Самарқанд вилоятидаги ўрганишлари доирасида Қўшработ туманининг энг олис нуқталаридан бири – Қорачакия қишлоғида бўлди.

Батафсил
Давлат идоралари  «қоғозсиз иш  тартиби»га ўтади

Давлат идоралари «қоғозсиз иш тартиби»га ўтади

🕔15:31, 26.03.2026 ✔82

Мамлакатимизда давлат бошқарувини рақамлаштириш ва экологик барқарорликни таъминлаш борасида навбатдаги муҳим қадам ташланди. Ҳукуматнинг 2026 йил 18 мартдаги қарори билан давлат идораларида қоғоз сарфини кескин қисқартириш ва иш жараёнларини тўлиқ рақамли форматга ўтказиш чоралари белгиланди.

Батафсил
Ҳар кунинг  наврўз  бўлсин!

Ҳар кунинг наврўз бўлсин!

🕔11:01, 24.03.2026 ✔97

Баҳор насимига сумалакнинг муаттар ислари қўшилиб, дилларга олам-олам қувонч бахш этмоқда. Турфа гуллар Наврўз пойига поёндоз тўшаётганини кўриб дилинг яйрайди!

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Тоғлар орасидаги  Қорачакияда  янги йўллар бўлади

    Тоғлар орасидаги Қорачакияда янги йўллар бўлади

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ботирали Шодиев Самарқанд вилоятидаги ўрганишлари доирасида Қўшработ туманининг энг олис нуқталаридан бири – Қорачакия қишлоғида бўлди.

    ✔ 39    🕔 15:59, 02.04.2026
  • Давлат идоралари  «қоғозсиз иш  тартиби»га ўтади

    Давлат идоралари «қоғозсиз иш тартиби»га ўтади

    Мамлакатимизда давлат бошқарувини рақамлаштириш ва экологик барқарорликни таъминлаш борасида навбатдаги муҳим қадам ташланди. Ҳукуматнинг 2026 йил 18 мартдаги қарори билан давлат идораларида қоғоз сарфини кескин қисқартириш ва иш жараёнларини тўлиқ рақамли форматга ўтказиш чоралари белгиланди.

    ✔ 82    🕔 15:31, 26.03.2026
  • Ҳар кунинг  наврўз  бўлсин!

    Ҳар кунинг наврўз бўлсин!

    Баҳор насимига сумалакнинг муаттар ислари қўшилиб, дилларга олам-олам қувонч бахш этмоқда. Турфа гуллар Наврўз пойига поёндоз тўшаётганини кўриб дилинг яйрайди!

    ✔ 97    🕔 11:01, 24.03.2026
  • Қалбаки дорилар  жиддий  таъқиб қилинади

    Қалбаки дорилар жиддий таъқиб қилинади

    Бугун дунё миқёсида, шу жумладан, мамлакатимизда ҳам ёшлар орасида турлича таъсир қиладиган биологик фаол қўшимчалар (БФҚ) ва спорт озуқалари оммалашиб бормоқда.

    ✔ 209    🕔 14:46, 12.03.2026
  • Маҳалла бўйича қонунни  янгилаш вақти келди,  бугунги кун  талаби шундай

    Маҳалла бўйича қонунни янгилаш вақти келди, бугунги кун талаби шундай

    Янги таҳрирдаги Конституциянинг 40-моддасида фуқароларнинг мурожаатларини кўрувчи субъектлар қаторига «фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари» ҳам қўшилиши фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқишда Кенгаш ва маҳалла алоқасини янгича, самарали ташкил қилишни кучайтирди. Бу янги тизимнинг асосий хусусияти фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлашда ҳам кўринмоқда.

    ✔ 274    🕔 15:46, 06.03.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар