Мурожаатнома юзасидан муҳим экологик вазифалар белгиланди
Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.
БатафсилКуни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномасида белгиланган стратегик йўналишлардан келиб чиқадиган устувор вазифалар муҳокама қилинди.
Йиғилишда мамлакатимизда экологик барқарорликни таъминлаш, аҳоли учун соғлом ва қулай атроф-муҳит яратишга қаратилган устувор масалалар муҳокама қилинди. Давлат миқёсида амалга оширилаётган экологик ислоҳотларни изчил давом эттириш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва иқлим ўзгаришининг салбий таъсирини камайтиришга қаратилган ташаббуслар фракция аъзолари диққат марказида бўлди.
Мурожаатномада маҳалла инфратузилмасини янада яхшилаш, иқтисодиётни технологик ва инновацион ўсиш моделига ўтказиш, касбларни ривожлантириш ва янги меҳнат бозори архитектурасини яратиш, экологик мувозанатни таъминлаш, “яшил” энергетика ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, замонавий давлат бошқаруви ва адолатли суд-ҳуқуқ тизими борасидаги ислоҳотларни давом эттириш бўйича устувор йўналишлар белгилаб берилди.
Таъкидланганидек, энергетика соҳасида туб бурилиш ясалгани ҳисобига электр ишлаб чиқариш ҳажми 85 миллиард киловатт-соатга етказилди. 188 та маҳалладаги 715 минг аҳоли яшайдиган хонадонларга биринчи марта тоза ичимлик суви кириб борди, яна 2 миллион 300 мингга яқин аҳолининг сув таъминоти яхшиланди. Ёки 867 та “оғир” маҳалладаги 470 мингта хонадонга томорқаларни суғориш учун илк бор сув етиб борди.
Жорий йилда 5 миллион аҳоли даромадли бўлиб, ишсизлик даражаси 5,5 фоиздан 4,9 фоизга тушди. Қарийб 1,5 миллион эҳтиёжманд аҳоли камбағалликдан чиқиб, илк бор 1 минг 435 та маҳалла “камбағалликдан холи” ҳудудга айлангани қайд этилди.
Фракция аъзолари Мурожаатноманинг бешинчи устувор йўналиш сифатида экологик мувозанатни таъминлаш, “яшил” энергетика ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш бўйича белгиланган вазифаларга ҳам алоҳида тўхталиб ўтди. Бу атроф-муҳитни муҳофаза қилиш борасидаги аниқ ва қат’ий чоралар эканлиги таъкидланди.
Жумладан, йирик корхоналарга фильтр, тозалаш иншооти ва ҳавога чиқариладиган зарарли моддалар ташланмаларини мониторинг қилиш станцияси ўрнатиш учун 100 миллион долларлик кредит линияси очилади.
— Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида 2 мингга яқин кўмир ва газда иситиладиган иссиқхона бор, — дейди фракция аъзоси Ойбек Раҳимов. — Айнан ушбу корхоналардан ҳавога чиқадиган ташламалар пойтахтимиз ҳавосининг ёмонлашувига сабаб бўлаётган эди. Энди фильтрсиз кўмирда ишлайдиган қозонхоналардан воз кечилади. Мана шу талаб ва айни йўналиш учун очиладиган кредит линиялари ушбу муаммони бартараф этишда жуда муҳим аҳамият касб этади. Сабаби кўмир ва газда иситиладиган иссиқхоналар учун замонавий фильтрларни ўрнатиш қийинчилик туғдираётган эди. Бу имконият улар учун ҳам айни муддао бўлди, дейиш мумкин.
Шунингдек, жамоат ва электр транспортни ривожлантириш, экологик стикерлар тизимини жорий этиш, ҳавони ифлослантирувчи автомобилларни шаҳарларга киришини чеклаш, электромобиллардан фойдаланишни рағбатлантириш бўйича таклифлар фракция томонидан тўлиқ қўллаб-қувватланди. Бу чоралар шаҳарларда соғлом ва тоза экологик муҳит яратишга хизмат қилиши таъкидланди.
Йиғилишда чанг-қум бўронларининг олдини олиш, “Яшил макон” умуммиллий дастури доирасида кенг кўламли кўкаламзорлаштириш ишлари, Орол денгизининг қуриб қолган тубида ўрмонзорлар барпо этиш, ҳудудларда ботаника ва дендрология боғлари ташкил этиш режалари ҳам муҳокама қилинди.
Сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш масаласи фракция диққат марказида бўлди. Магистрал каналларни бетонлаш, очиқ дренаж ва коллекторларни ёпиқ тизимга ўтказиш, шаҳарларда ариқ ва суғориш тизимларини тиклаш орқали сув тежаш ва микроиқлимни яхшилаш бўйича лойиҳалар юқори баҳоланди.
Фракция аъзолари келгуси беш йилда 30 минг нафар экология менежерини тайёрлаш, “яшил” техникумлар ва Green University фаолиятини кенгайтириш экологик ислоҳотларнинг барқарор кадрлар билан таъминланишини кафолатлашини таъкидладилар.
Йиғилишда Мурожаатномада илгари сурилган ушбу муҳим ташаббуслар Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг мақсадларига ҳамоҳанг бўлиб, нафақат пойтахтимиз, балки мамлакатимиздаги экологик барқарорликни таъминлашда катта аҳамиятга эга эканлиги таъкидланди. Уларнинг ижроси устидан парламент назоратини кучайтириш ва аҳоли ўртасида экологик маданиятни ошириш бўйича тизимли ишлар давом эттирилиши маълум қилинди.
Муҳокама қилинган масалалар ижроси устидан парламент назоратини кучайтириш, аҳоли ўртасида экологик маданиятни ошириш ҳамда Мурожаатномада белгиланган стратегик йўналишларга мувофиқ фракция олдида турган устувор вазифаларни изчил амалга ошириш бўйича тизимли ишлар давом эттирилиши белгиланди.
Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.
БатафсилИқлим ўзгариши Ўзбекистондаги ҳароратнинг сўнгги олтмиш йил ичида дунёдаги ўртача кўрсаткичдан деярли уч баравар кўтарилишига олиб келди. Бу эса ўз навбатида, қурғоқчиликка сабаб бўлмоқда. Бу ҳақда БМТнинг Атроф-муҳит дастури (UNEP) томонидан эълон қилинган янги «Атроф-муҳит ўзгаришлари атласи»да маълум қилинди.
БатафсилОлий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши мамлакатимизда қонунчиликни такомиллаштириш, парламент назоратини кучайтириш ҳамда экологик хавфсизликни таъминлашга қаратилган долзарб масалалар муҳокамасига бағишланди.
Батафсил