Саломатлик      Бош саҳифа

Умрни узайтирувчи зиравор

Айрим зираворлар нафақат таомларга қўшимча лаззат қўшиш, балки саломатликни асраш, гўзалликни сақлаш ва умрни узайтириши мумкин.

Умрни    узайтирувчи зиравор

Масалан, зарчава. У занжабиллар оиласига мансуб ўсимлик бўлиб, кўпинча оладе, нонушта, шўрва ва барча турдаги фойдали таомлар, шунингдек, ичимликлардан смузиларга қўшилади. Америка Рутгерс университетининг янги тадқиқоти шуни кўрсатадики, агар зарчава фенилизотиёсиянат билан бирлаштирилса, у простата саратони хавфини камайтириши мумкин.

Зарчава таркибидаги асосий бирикма куркуминдир. Олимлар зарчавага ўзининг ижобий хусусиятларини берадиган ушбу бирикма эканини аниқлади. Простата саратони хавфини камайтиришдан ташқари, ушбу машҳур зираворнинг соғлиқ учун бошқа фойдалари ҳам бор. Ундан юрак хасталиклари ва ҳатто альцгеймер хавфини камайтириш учун фойдаланилади.

Умуман олганда, куркуминнинг ўзи табиий яллиғланишга қарши восита ҳисоб­ланади. Баъзи тадқиқотлар зарчаванинг таъсирини кўриб чиқди ва артритли беморларда симптомларнинг яхшиланишини аниқлади. Қизиғи шундаки, курумин спиртли ичимлик ва чекишга қарши курашишда ҳам қўлланилади, чунки у жигарнинг нейтраллаш функциясини оширади ва холеретик таъсирга эга.

Бундан ташқари, зарчава энергия бериши туфайли кўпчилик қаҳвани унга асос­ланган ичимликлар билан алмаштиришга қарор қилди. Шунингдек, оддий чойга ҳам зиравордан қўшиш мумкин – бир чимдим кифоя қилади. Қизиғи шундаки, кўплаб машҳур парҳезлар зарчавани асосий таомларга киритиш учун мўлжалланган, чунки у овқат ҳазм қилиш жараёнига ижобий таъсир кўрсатади, ичакларни даволайди ва диарея ҳамда қорин дам бўлиши учун самарали ҳисобланади. Зираворлар брокколи ва бошқа сабзавот, кўкатлар билан истеъмол қилинганда, янада фойдали саналади.

Зарчава нафақат жисмоний, балки руҳий саломатлик учун ҳам фойдали бўлиши мумкин. Кичик бир тадқиқот шуни кўрсатдики, куркумин антидепрессант сифатида таъсир қилади. Ёш улғайганда, нафақат ҳиссий мувозанат ҳақида, балки узоқ умр кўриш борасида ҳам самарали бўлиши мумкин. Ушбу зиравор яллиғланишга қарши самарали восита бўлиб, деменсия, юрак касалликлари ва саратоннинг турли шакллари хавфини камайтириш орқали у нафақат соғлом ҳаёт, балки умр давомийлигини ҳам оширади.

Шуни таъкидлаш керакки, зарчаванинг бир ўзини истеъмол қилиш узоқ йиллик умрни кафолатламайди. Зарчава мунтазам равишда истеъмол қилиниши билан бирга, соғлом ва тўғри овқатланишни ҳам назорат қилиш керак, у жисмоний машқлар ва бош­қа муҳим одатлар билан бирга тўлдирилиши лозим. Бундан ташқари, зарчаванинг кенг қамровли фойдали таъсирини тасдиқлаш ва мавжуд маълумотларни батафсил баён қилиш учун кўпроқ тадқиқотлар талаб этилади.




Ўхшаш мақолалар

Санэпидқўм:    «Ўзбекистонда Эбола вируси    тарқалиши хавфи паст»

Санэпидқўм: «Ўзбекистонда Эбола вируси тарқалиши хавфи паст»

🕔16:40, 04.06.2026 ✔21

Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.

Батафсил
Эл саломатлиги ва табиат  мусаффолиги  олий мақсадга айланса…

Эл саломатлиги ва табиат мусаффолиги олий мақсадга айланса…

🕔09:04, 08.05.2026 ✔159

Қуванинг чекка ва сўлим гўшаларида истиқомат қилаётган аҳоли бугун ўз ҳаётида ижобий ўзгаришларни ҳис этмоқда. Бу ўзгаришлар замирида нафақат давлат дастурлари, балки эл дардини ўз дарди деб билган, экология ва инсон саломатлигини уйғунликда кўрадиган фидойи инсонларнинг ҳам меҳнати ётибди.

Батафсил
Болалар  саломатлиги – келажакка энг зўр  сармоя

Болалар саломатлиги – келажакка энг зўр сармоя

🕔10:53, 24.03.2026 ✔264

Япония мактабларида овқатланиш тизими ва «Сёкуику» фалсафаси

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар