Экоолам      Бош саҳифа

Электрни қандай тежаяпсиз?

Инсоният табиатнинг бир бўлаги, бироқ бизнинг қулайликка бўлган интилишимиз кўпинча атроф-муҳит билан зиддиятга киришади. Бугун Ўзбекистон хонадонларида янги бир уйғониш даври бошланди: энди биз энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланишни ҳам ўрганмоқдамиз.

Электрни қандай  тежаяпсиз?

Ҳар бир ўчирилган ортиқча чироқ, ҳар бир ўрнатилган қуёш панели – бу замин нафасини енгиллатиш сари қўйилган қадам. Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказининг сўнгги таҳлиллари шуни кўрсатадики, ўзбек хонадони бугун экологик масъулиятни ўз остонасидан бошламоқда.

 

90 фоизлик натижа

Энергия тежамкорлик энди шунчаки тавсия эмас, балки миллий ҳаракатга айланиб боряпти. Тадқиқот натижаларига кўра, мамлакатимиздаги уй хўжаликларининг қарийб 90 фоизи энергия сарфини жиловлаш учун амалий чоралар кўрган. Бу миллионлаб инсонларнинг табиат ресурслари чексиз эмаслигини англаб етганидан далолатдир.

Энг катта «нурли инқилоб» ёритиш тизимида содир бўлди. Хонадонларнинг 87 фоизи эски, иссиқлик тарқатувчи лампалардан воз кечиб, энергияни тежовчи LED (светодиодли) чироқларга ўтди. Айниқса, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Навоий ва Тошкент вилоятларида бу кўрсаткич 90 фоиздан юқори экани қувонарли ҳолдир.

Энергия исрофининг олдини олишда иккинчи муҳим қадам – пластик дераза ва эшикларни ўрнатиш бўлмоқда. Уй хўжаликларининг 44 фоизи айнан шу усул орқали иссиқлик йўқотилишини камайтиришга эришган. Вилоятлар кесимида Қашқадарё (84%) ва Бухоро (69%) пешқадамлик қилмоқда. Бу иқлим шароити кескин бўлган ҳудудларда аҳолининг мослашувчанлик қобилияти юқорилигини кўрсатади.

Шунингдек, энергия тежамкор (A, A+, A++) маиший техникаларга бўлган талаб ҳам ортиб бормоқда. Жиззах ва Навоий вилоятларида ҳар икки хонадондан бири замонавий, кам энергия сарфлайдиган ускуналардан фойдаланмоқда.

Энг қизиқарли ва стратегик йўналиш – бу «яшил энергия»га бўлган қизиқиш. Қуёш панелларини ўрнатган фуқароларнинг ярмидан кўпи натижадан мамнун ва тизимни кенгайтириш ниятида.

Таҳлилларга кўра, Ўзбекистонда камида 1,9 миллион уй хўжалигида қуёш панелларини ўрнатишга реал эҳтиёж ва талаб мавжуд. Бу дегани, мамлакатимизда қиймати 2,3 миллиард доллардан ортиқ бўлган улкан ички бозор шаклланмоқда.

 

Тўхтаб қолмаслик керак бўлган нуқта

Гарчи ютуқлар салмоқли бўлса-да, олдинда ҳали ечилиши керак бўлган экологик тугунлар бор. Самарадорлиги паст газ котёллари ва қўлбола иситиш воситалари ҳамон ҳавога ортиқча ис гази чиқармоқда.

Мутахассисларнинг фикрича, агар биз кўп қаватли уйларни изоляция қилиш ва тизимларни янгилашга жадал киришсак, йилига 60 миллион долларлик энергияни сақлаб қоламиз. Бу минглаб гектар ўрмонларни асраб қолиш билан баробардир.

Экологик барқарорлик уй остонасидан бошланади. Биз энергияни тежаш орқали нафақат маблағимизни, балки ягона ва бетакрор табиатимизни ҳам асраб қоламиз.




Ўхшаш мақолалар

Депутат ташаббуси  билан 20 та янги  иш ўрни

Депутат ташаббуси билан 20 та янги иш ўрни

🕔16:29, 04.09.2026 ✔77

Маҳалла обод бўлса, одамларнинг ҳам кўнг­ли тўқ. Уйда дастурхон тўкин, оилада иш ва даромад бўлса, эртанги кунга ишонч ҳам ортади.

Батафсил
«Долзарб 40 кунлик»: юртимиз кунига  30 минг тонна  чиқиндидан тозаланмоқда

«Долзарб 40 кунлик»: юртимиз кунига 30 минг тонна чиқиндидан тозаланмоқда

🕔16:29, 04.09.2026 ✔74

Ўзбекистонда Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллик байрами муносабати билан бутун республика бўйича барча ташкилотлар ходимлари дам олишган бўлса-да, тозалик ва ободонлаштириш соҳасининг фидойи ишчилари бир зум ҳам тўхташгани йўқ.

Батафсил
Бугунни ва келажакни  ҳимоя қилиш масъулияти

Бугунни ва келажакни ҳимоя қилиш масъулияти

🕔16:05, 27.08.2026 ✔126

Табиат бизни ўраб турган бутун борлиқ, кишиларнинг моддий ва маънавий эҳтиёжларини қондириш манбаидир. Инсон ушбу ягона экотизимнинг ажралмас бир қисми бўлгани боис, унинг моҳияти бир томондан биологик, иккинчи томондан ижтимоийдир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар