Давр нафаси      Бош саҳифа

Депутатлар: қонун ва назорат жамият фаровонлиги асосига айланиши шарт

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлиси ва сиёсий партиялар фракцияларининг йиғилишларида кўрилаётган масалалар замирида биргина мақсад мужассам экани намоён бўлди: қонун нормаларининг ҳаётда ишлашини таъминлаш ва жамиятдаги оғриқли нуқталарга ҳуқуқий ечим топиш.

Депутатлар:  қонун ва назорат  жамият фаровонлиги асосига айланиши шарт

Мажлисда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бў­йича вакили (Омбудсман)нинг 2025 йилдаги фаолияти якунлари юзасидан маърузаси тингланди. Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишда назорат механизмлари сезиларли даражада кучайтирилган бўлиб, Омбудсман томонидан қўлланилган таъсир чоралари 2024 йилга нисбатан 7 фоизга, 2023 йилга нисбатан эса 14 фоизга ошган. Кўрилган чоралар ва киритилган 36 та тақдимноманинг 72,2 фоизи ижобий ҳал этилиши натижасида жами 1,8 млрд сўмга яқин маблағ ундирилиши белгиланди. Шунинг­дек, ҳаракатланиш эрки чекланган жойларга амалга оширилган 954 та мониторинг ташрифи жазони ижро этиш муассасаларида қийноқларнинг олдини олиш ва инсон қадр-қимматини ҳимоя қилишда муҳим қадам бўлди. Депутатлар ушбу фаолиятни ижобий баҳолаб, янги таҳрирдаги Конституция асосида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашни янада такомиллаштириш бўйича ўз таклифларини билдирдилар.

Шу билан бирга, парламент аъзолари миллат генофондини асраш йўлида гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний муомаласи учун жавобгарликни кучайтиришга қаратилган қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда моддама-модда кўриб чиқдилар. Ушбу қонун лойиҳаси билан Жиноят, Жиноят-процессуал ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларга муҳим ўзгартиришлар киритилмоқда. Эндиликда бу турдаги жиноятлар Жиноят кодексида «Аҳоли саломатлиги ва генофондига қарши жиноятлар» сифатида алоҳида бобга бирлаштирилиб, наркотиклар муомаласига ҳомийлик қилган мансабдор шахсларга нисбатан жавобгарлик ва ғайриқонуний нарколабораториялар ташкил этганлик учун жазо чоралари қатъийлаштирилмоқда. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга эса бундай моддаларни жамоат жойларида истеъмол қилганлик учун жазо белгилаш назарда тутиляпти.

Мажлисда давлат ҳокимияти тизимларини такомиллаштириш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Бир гуруҳ депутатлар томонидан қонунчилик ташаббуси асосида киритилган «Олий Мажлис Сенатининг Регламенти тўғрисида»ги Қонуннинг 21-моддасига ўзгартириш киритиш ҳақидаги қонун лойиҳаси муҳокама қилинди. Унга кўра, эндиликда Президент томонидан Сенатга тақдим этиладиган Конституциявий суд, Олий суд ва Судялар олий кенгаши раҳбарлигига номзодлар дастлаб Сенатнинг масъул қўмитаси томонидан кўриб чиқилади ва хулоса берилади. Бу тартиб судяликка номзодларни танлаш жараёнини янада шаффофлаштириш ва сифат жиҳатидан янги босқичга кўтаришга хизмат қилади.

Мажлис якунида депутатлар томонидан таъкидланганидек, қабул қилинаётган ҳар бир қонун ва кўрилаётган ҳисоботларнинг бош мезони – инсон қадрини улуғлаш.

– Бизнинг вазифамиз шунчаки қонун қабул қилиш эмас, балки ҳар бир модданинг фуқароларимиз ҳаётида ижобий акс этишини таъминлашдир. Бугунги қарорлар жамиятимизда қонун устуворлиги ва хавфсизликни мустаҳкамлаш йўлидаги яна бир муҳим қадам бўлди, – деди бу борада сўз олган Экологик фракция аъзоси, депутат Жавлон Абдуллаев.

Мажлис якунида кўрилган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

 

Абдушукур ҲАМЗАЕВ,

Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари:

– Омбудсманга экологик ҳуқуқларга оид мурожаатлар умумий мурожаатларнинг 1,2 фоизини ташкил этган бўлсада, уларнинг ҳар бирига эътибор қаратилиб, жиддий шуғулланилганлигини таъкидлаш лозим.

Хусусан, атроф-муҳитга зарар етказувчи ишлаб чиқариш фаолияти билан боғлиқ мурожаатлар асосида бир қатор ҳудудларда мониторинг ишлари амалга оширилган. Натижада, 6 та корхонага нисбатан суд тартибида жарималар қўлланилган, 5 та корхонанинг фаолиятини вақтинча тўхтатиш бўйича суд органларига даъво аризалари киритилган, 4 та корхонада чанг ва газ ушлаш қурилмалари ўрнатилишига эришилган.

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан бир қаторда экологик ҳуқуқларга алоҳида эътибор қаратилгани, аниқ чоралар кўрилгани ва амалий натижаларга эришилгани Омбудсман фаолиятининг янги босқичга кўтарилаётганини кўрсатади.




Ўхшаш мақолалар

Экология кодекси:  Келажак авлод олдидаги масъулиятимизнинг  ҳуқуқий  асоси зарур

Экология кодекси: Келажак авлод олдидаги масъулиятимизнинг ҳуқуқий асоси зарур

🕔13:31, 20.07.2026 ✔61

Айни пайтда Ўзбекистон Респуб­ликаси Экология кодекси лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилган. Зотан, бугун мамлакатимизда экологик барқарорликни таъминлаш, атроф-муҳитни асраш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланган. Шу боис, янги кодекс лойиҳаси жамиятимизда қизғин муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Батафсил
2030 йилгача  асосий мақсад: Чўлланишга қарши курашиш ва  «яшил шаҳар»  бунёд этиш  Ушбу масала Президент ҳузурида муҳокама этилди

2030 йилгача асосий мақсад: Чўлланишга қарши курашиш ва «яшил шаҳар» бунёд этиш Ушбу масала Президент ҳузурида муҳокама этилди

🕔15:58, 09.07.2026 ✔192

Куни кеча Президент Шавкат Мирзиёев чўлланишга қарши курашиш ва чўл иқтисодиётини ривожлантириш, шунингдек, шаҳарларда «яшил шаҳар» тамойилларини жорий этиш юзасидан таклифлар тақдимоти билан танишди.

Батафсил
Экопартия –  таълим,  илм-фан ва амалиёт уйғунлигида

Экопартия – таълим, илм-фан ва амалиёт уйғунлигида

🕔15:58, 09.07.2026 ✔183

Мамлакатимизда юридик таълим тизимини замонавий талаблар асосида такомиллаштириш, таълим, илм-фан ва амалиёт уйғунлигини таъминлаш ҳамда экологик ҳуқуқ соҳасида етук мутахассислар тайёрлаш йўлида яна бир муҳим қадам ташланди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар