Экоолам      Бош саҳифа

Радиоактив чиқиндилар хавфсизлигини таъминлашнинг ягона ва янги тизими

Бугун экологик хавфсизлик масаласи глобал миқёсда инсоният келажагини белгиловчи энг муҳим омиллардан бирига айланди.

Радиоактив чиқиндилар  хавфсизлигини таъминлашнинг ягона ва янги тизими

Айниқса, радиоактив материаллардан фойдаланиш ва уларнинг чиқиндиларини зарарсизлантириш масаласи нафақат техник жараён, балки давлатнинг стратегик барқарорлиги ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш билан бевосита боғлиқдир. Ўзбекистон сўнгги йилларда ядровий хавфсизлик ва хавфли чиқиндиларни бошқариш борасида халқаро стандартларга тўлиқ жавоб берадиган тизим яратиш йўлидан бормоқда.

Бу борадаги ислоҳотларнинг мантиқий давоми сифатида, мамлакатимизда радиоактив чиқиндилар билан муомала қилиш соҳасини мутлақо янги, тизимли ва хавфсиз босқичга олиб чиқувчи муҳим қарор қабул қилинди. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2026 йил 9 февралдаги 47-сонли қарори билан Республика радиоактив чиқиндиларни сақлаш марказининг ташкил этилиши соҳадаги мавжуд ёндашувларни тубдан ўзгартириб, хавфсизликнинг ягона занжирини шакллантиришга хизмат қилади.

Янги тузилма Ядро физикаси институти ҳузурида фаолият юритиб келган радиоактив чиқиндиларни кўмиш пункти негизида ташкил этилиб, эндиликда у мамлакат миқёсидаги ягона ихтисослаштирилган давлат муассасаси мақомига эга бўлди. Бу ўзгариш соҳадаги бошқарув вертикалини мустаҳкамлаш билан бирга, радиоактив чиқиндиларни ташиш, қабул қилиш, саралаш ва уларни узоқ муддатли сақлаш бўйича барча вазифаларни ягона марказда жамлайди. Шу пайтгача мавжуд бўлган функционал тарқоқликнинг бартараф этилиши ҳар бир радиоактив манба устидан қатъий давлат назоратини ўрнатиш ва кутилмаган экологик хатарларнинг олдини олиш имконини беради.

Марказнинг асосий фаолият йўналишлари қаторида ишлаб чиқариш жараёнида ҳосил бўлган ёки четдан олиб кирилган, фойдаланиш муддати тугаган радиоактив манбалар билан профессионал даражада муомала қилиш алоҳида ўрин тутади. Қарорда белгиланганидек, соҳада инновацион ёндашувларни жорий этиш, жараёнларни тўлиқ рақамлаштириш ва илмий тадқиқотлар асосида чиқиндиларни қайта ишлаш технологияларини такомиллаштириш устувор вазифа этиб белгиланган. Бу эса мамлакатимизнинг техноген хавфсизлик борасидаги халқаро мажбуриятларини тўлақонли бажаришига ва соҳада замонавий муҳандислик ечимларини қўллашга замин яратади.

Хулоса ўрнида таъкидлаш лозимки, бундай ихтисос­лашган муассасанинг ташкил этилиши давлатнинг узоқ муддатли экологик сиёсати барқарорлигини тасдиқлайди. Махсус автотранспорт воситалари орқали чиқиндиларни ташишдан тортиб, уларни узоқ муддатли хавфсиз изоляция қилишгача бўлган ягона тизимнинг йўлга қўйилиши мамлакатимиз ҳудудида экологик мувозанатни сақлаш ва аҳоли учун хавфсиз яшаш муҳитини кафолатлашнинг энг муҳим шарти бўлиб хизмат қилади.

 

Ҳусанбой ДАДАБОЕВ,

ЎЭП МК Экологик таълим, яшил тадқиқот ва

лойиҳалар офиси раҳбари




Ўхшаш мақолалар

Экологик тафаккур ва ёшлар салоҳиятини бирлаштирган майдон

Экологик тафаккур ва ёшлар салоҳиятини бирлаштирган майдон

🕔13:24, 20.07.2026 ✔37

Экологик маданиятни юксалтириш, ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини кучайтириш учун уларнинг ташаббуслари ва инновацион ғояларини қўллаб-қувватлаш бугунги рақамли дунё­нинг асосий талабидир.

Батафсил
Дарахтлар иссиқдан  қуриб қолмасин, бефарқ бўлманг!

Дарахтлар иссиқдан қуриб қолмасин, бефарқ бўлманг!

🕔13:17, 20.07.2026 ✔40

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси аномал иссиқда дарахтларни қуриб қолишдан асраш чораларини кўришга чақирмоқда. Вазирлик аномал иссиқ ҳаво инсонлар билан бир қаторда мамлакатдаги яшил ҳудудлар, дарахтлар, буталар ва ҳайвонот дунёси учун ҳам жиддий хавф туғдиришини билдирди.

Батафсил
Инсониятнинг келажакдаги  тоза энергия  манбаи

Инсониятнинг келажакдаги тоза энергия манбаи

🕔15:34, 09.07.2026 ✔67

Бугунги кунда дунёда энергияга бўлган талаб тобора ортиб бораётган бир пайтда, экологик хавфсиз ва барқарор энергия манбаларини излаш глобал аҳамият касб этмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Экологик тафаккур ва ёшлар салоҳиятини бирлаштирган майдон

    Экологик тафаккур ва ёшлар салоҳиятини бирлаштирган майдон

    Экологик маданиятни юксалтириш, ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини кучайтириш учун уларнинг ташаббуслари ва инновацион ғояларини қўллаб-қувватлаш бугунги рақамли дунё­нинг асосий талабидир.

    ✔ 37    🕔 13:24, 20.07.2026
  • Дарахтлар иссиқдан  қуриб қолмасин, бефарқ бўлманг!

    Дарахтлар иссиқдан қуриб қолмасин, бефарқ бўлманг!

    Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси аномал иссиқда дарахтларни қуриб қолишдан асраш чораларини кўришга чақирмоқда. Вазирлик аномал иссиқ ҳаво инсонлар билан бир қаторда мамлакатдаги яшил ҳудудлар, дарахтлар, буталар ва ҳайвонот дунёси учун ҳам жиддий хавф туғдиришини билдирди.

    ✔ 40    🕔 13:17, 20.07.2026
  • Инсониятнинг келажакдаги  тоза энергия  манбаи

    Инсониятнинг келажакдаги тоза энергия манбаи

    Бугунги кунда дунёда энергияга бўлган талаб тобора ортиб бораётган бир пайтда, экологик хавфсиз ва барқарор энергия манбаларини излаш глобал аҳамият касб этмоқда.

    ✔ 67    🕔 15:34, 09.07.2026
  • Тунда юлдузлар чарақламай қўйгани –  экологик  фожиа

    Тунда юлдузлар чарақламай қўйгани – экологик фожиа

    Ёзнинг иссиқ ва узун тунлари... Бутун оила жамулжам бўлиб ҳовлида ёки супада очиқ осмон остида ётишнинг гашти ўзгачада. Болалигимизда шундай дамларда кўзларимизни самога қаратганимизда, худди қора бахмал устига дурлар сочилгандек, минг-минглаган юлдузлар чарақлаб турарди.

    ✔ 91    🕔 09:48, 06.07.2026
  • Тоза шаҳар  ислоҳоти

    Тоза шаҳар ислоҳоти

    Чиқиндиларни тўғри тасарруф этиш ва унинг экология­да зарарини камайтириш масаласида дунё мамлакатлари турли ёндашувларни илгари сурмоқда. Шулардан бири Голландия тажрибаси ҳисобланади. 

    ✔ 77    🕔 09:38, 06.07.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар