Экоолам      Бош саҳифа

Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили қандай «яшил» мақсадларни кўзда тутади?

Бугунги глобал экологик инқироз ва иқлим ўзгариши даврида табиатни асраш ва ресурслардан оқилона фойдаланиш масаласига ҳар қачонгидан ҳам катта эътибор қаратиш зарур.

Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили қандай «яшил» мақсадларни кўзда тутади?

Куни кеча Президентимиз томонидан «Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили»да устувор йўналишлар бўйича ислоҳотлар дастурлари ва «Ўзбекистон – 2030» стратегиясини амалга ошириш бўйича давлат дастури тўғрисида»ги Фармон имзоланди. Кенг қамровли мақсадлар кўзланган мазкур ҳужжатда мамлакатнинг яқин истиқболдаги «яшил» қиёфасини белгилаб берадиган муҳим вазифалар ҳам кўзда тутилган.

Ушбу ҳужжатни шунчаки навбатдаги режа эмас, балки аниқ рақамлар ва технологик ечимларга таянган стратегик экологик дастур сифатида қараб, унинг ижроси бекаму кўст таъминланса, табиатимиз ва саломатлигимиз учун катта фойда бўлиши аниқ.

Экологик тоза транспортлар

Дастурда энг аввало атмосфера ҳавосини ифлослантирмаслик асосий вазифа сифатида белгиланган. Шунинг учун ҳавони зарарлантирмайдиган ва экологик тоза автомобилларни сотиб олиш учун аҳолига қулай шароитларни яратиш кўзда тутилган.

Давлат дастурига кўра, электромобилларни сотиб олиш учун 16 фоизгача ставкада банк автокредитларини ажратиш йўлга қўйилади.

Электромобиль эгаларининг энг катта хавотири – «зар­ядка». Дастур бу инфратузилмани ривожлантириш учун ҳам «яшил чироқ» ёқди:

– қувватлаш станцияларида 1 кВт/соат электр нархининг 300 сўмдан ошган қисмини давлат тўлаб беради.

– қувватлаш станцияси қурмоқчи бўлган тадбиркорларга 10 фоизли мақсадли кредитлар берилади, ер майдонлари эса аукционда бозор баҳосидан икки баравар арзон сотилади.

Давлат дастурига кўра, 2026 йил якунига қадар электромобилда такси хизмати кўрсатувчи ўзини ўзи банд қилган фуқаролар сонини 300 минг нафарга етказиш режалаштирилган. Ҳукумат электротакси ҳайдашни нафақат экологик, балки иқтисодий жиҳатдан ҳам манфаатли қилмоқчи. Фармонда қуйидаги енгилликлар акс этган:

– ўзини ўзи банд қилган такси ҳайдовчилари учун ижтимоий солиқ миқдори 10 фоизгача камайтирилади;

– аэропорт, вокзал ва бошқа давлат ташкилотларига тегишли пулли автотураргоҳлардан 30 дақиқагача бепул фойдаланиш имконияти берилади;

– ҳуқуқбузарлик ва йўл-транспорт ҳодисаси содир этмасдан 1 миллион километр масофада такси хизматини кўрсатган фуқароларга «Табиат ҳимоячиси» кўкрак нишонини бериш амалиёти йўлга қўйилади.

Маълумки, эскирган автомобиллар ҳавони ифлослантирувчи энг катта манбалардан биридир. Шу боисдан эксплуатация муддати ўтган автомашиналар утилизациясини ташкил этиш ва унинг компонентларини қайта ишлаш амалиётини йўлга қўйиш белгиланган.

Фармонда эксплуатация муддати ўтган автомашиналарни қабул қилиб олувчи корхоналар фаолиятини ташкил этиш, шу жумладан «Trade in» дастури орқали амалга ошириш механизмларини белгилаш, эксплуатация муддати ўтган автомашиналарни топширишни рағбатлантириш, шу жумладан, автокредит фоизининг бир қисмини қоплаб бериш амалиётини йўлга қўйиш масъулларга вазифа этиб белгиланган.

Бундан ташқари, янги технологияларни жорий этиш орқали ҳавога чиқариладиган зарарли моддаларни 11 миллион тоннага қисқартириш белгиланган. Бу кўрсаткичга эришиш учун иқтисодиётнинг энергия самарадорлигини ошириш орқали 7 миллиард куб метр табиий газни иқтисод қилиш режалаштирилган.

 

«Яшил қалқон»

Сўнгги йилларда тез-тез кузатилаётган чанг-тўзонлар аҳоли саломатлиги, айниқса, нафас йўллари тизими учун жиддий хавф туғдирмоқда. Шу сабабли, Давлат дастурида республиканинг чанг-тўзон содир бўладиган ҳудудларида «яшил девор»лар барпо этиш орқали аҳолини ҳимоя қилишга алоҳида урғу берилган.

Дастурга кўра, республика бўйлаб жами 365 минг гектар майдонда янги дарахт ва бутазорлар барпо этилади. Бу борада ҳудудлар кесимида аниқ вазифалар белгиланган.

Сурхондарё вилоятида 10 минг гектар майдонда «Яшил макон» барпо этилса, Сирдарёда чанг ва шамол йўлини тўсиш учун 84 километрлик «яшил девор» қурилади. Қорақалпоғистон, Хоразм, Бухоро ва Навоий вилоятларида жами 250 минг гектар, шу жумладан, Орол денгизининг қуриган тубида 115 минг гектар ерда саксовул ва бошқа чўл ўсимликлари экилади.

Аҳолининг дам олиши ва тоза ҳаводан баҳраманд бўлиши учун республика бўйлаб 14 та ботаника ва дендрология боғлари ташкил этилади. Ҳар бир ҳудудда камида 20 тадан соя-салқин сайр кўчалари барпо этилади.

 

Сунъий ёмғир

Давлат дастурида нафақат табиий муҳитни тиклаш, балки иқлим ўзгариши оқибатларига қарши курашишда илғор илмий инновациялардан фойдаланиш ҳам кўзда тутилган. Хусусан, сув танқислиги ва қурғоқчилик хавфи юқори бўлган ҳудудларда ёғингарчилик миқдорини сунъий ошириш бўйича мутлақо янги тизим жорий этилади.

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси томонидан Франция, Хитой ва Саудия Арабистони каби давлатларнинг илғор тажрибаси асосида сунъий ёмғир ёғдириш технологияси бўйича пилот лойиҳа ишлаб чиқилади. Ушбу йўналишда қуйидаги аниқ кўрсаткичларга эришиш мақсад қилинган:

– лойиҳа доирасида камида 3-5 та амалий синов ўтказилади;

– ушбу технология ёрдамида ёғингарчилик миқдорини табиий ҳолатга нисбатан 10-20 фоизгача ошириш таъминланади.

 

Сувнинг ҳар томчиси назоратда

Минтақамизда сув танқислиги кучайиб бораётган бир шароитда, Давлат дастурида сувдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш энг стратегик вазифа сифатида белгиланган. Бу борада шунчаки тавсиялар эмас, балки аниқ молиявий манбаларга эга бўлган улкан лойиҳалар кўзда тутилмоқда.

Республика бўйича жами 504 минг гектар майдонда сув тежайдиган технологияларни жорий этиш режалаштирилган. Ушбу мақсадлар учун тижорат банкларининг 2,6 триллион сўм кредит маблағлари ҳамда давлат томонидан 700 млрд сўм субсидиялар йўналтирилиши соҳага бўлган юксак эътиборнинг намунасидир.

Технологик жиҳатдан сув тежаш қуйидаги усуллар орқали амалга оширилади:

– 75,4 минг гектарда томчилатиб суғориш;

– 97 минг гектарда ёмғирлатиб суғориш;

– 26,2 минг гектарда дискрет суғориш;

– 101,3 минг гектарда эгилувчан қувур ва эгатларга плёнка тўшаш;

– 203 минг гектарда лазерли текислаш усуллари қўлланилади.

 

«Яшил» таълим

Экологик ислоҳотларнинг барқарорлигини таъминлаш учун соҳага билимли кадрлар зарур. Шу мақсадда, 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб республиканинг 14 та ҳудудида дуал таълим тизими асосида «яшил» техникумлар ташкил этилади. Бу техникумлар қуйидаги муҳим йўналиш­лар бўйича мутахассислар тайёрлайди:

Экология, атроф-муҳит муҳофазаси ва ўрмон хўжалиги;

Ландшафт дизайни ва кўкаламзорлаштириш;

Чўлланишга қарши курашиш ва гидрометеорология;

Чиқиндиларни утилизация қилиш ва қайта ишлаш.




Ўхшаш мақолалар

«Рақам эмас,  натижа учун ишлаш маданиятига тўлиқ ўтишимиз шарт»

«Рақам эмас, натижа учун ишлаш маданиятига тўлиқ ўтишимиз шарт»

🕔15:38, 15.05.2026 ✔66

– Наврўзбек Муқимжонович, мана, сиз халқ орасида бўлиб, инсонлар билан суҳбатлашасиз. Бугунги кунда фуқаролар Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари фаолиятидан қай даражада қаноат ҳосил қилишяпти? Шу ҳақда халқнинг, сайловчиларнинг фикрлари билан қизиқиб кўрганмисиз?

Батафсил
Қарийб  700 тонна  чиқинди  бартараф этилди

Қарийб 700 тонна чиқинди бартараф этилди

🕔09:06, 08.05.2026 ✔79

Фарғона вилоятида ҳудудларнинг экологик барқарорлигини таъминлаш, қурилиш объектлари устидан назоратни кучайтириш ҳамда чиқиндиларни бошқариш соҳасидаги талаблар ижросини таъминлаш бўйича тизимли ишлар давом эттирилмоқда.

Батафсил
«Яшил» инновациялар – танлов эмас,  замон талаби

«Яшил» инновациялар – танлов эмас, замон талаби

🕔16:49, 30.04.2026 ✔102

Экологик муаммоларни ҳал этиш илмий ёндашувни талаб қилади. Ўзбекистон Экологик партияси ўз фаолиятда партия қошида ташкил этилган олимлар корпуси аъзоларининг илмий хулосаларига таяниб, кўплаб экологик муаммоларга ечимларни таклиф этмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • «Рақам эмас,  натижа учун ишлаш маданиятига тўлиқ ўтишимиз шарт»

    «Рақам эмас, натижа учун ишлаш маданиятига тўлиқ ўтишимиз шарт»

    – Наврўзбек Муқимжонович, мана, сиз халқ орасида бўлиб, инсонлар билан суҳбатлашасиз. Бугунги кунда фуқаролар Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари фаолиятидан қай даражада қаноат ҳосил қилишяпти? Шу ҳақда халқнинг, сайловчиларнинг фикрлари билан қизиқиб кўрганмисиз?

    ✔ 66    🕔 15:38, 15.05.2026
  • Қарийб  700 тонна  чиқинди  бартараф этилди

    Қарийб 700 тонна чиқинди бартараф этилди

    Фарғона вилоятида ҳудудларнинг экологик барқарорлигини таъминлаш, қурилиш объектлари устидан назоратни кучайтириш ҳамда чиқиндиларни бошқариш соҳасидаги талаблар ижросини таъминлаш бўйича тизимли ишлар давом эттирилмоқда.

    ✔ 79    🕔 09:06, 08.05.2026
  • «Яшил» инновациялар – танлов эмас,  замон талаби

    «Яшил» инновациялар – танлов эмас, замон талаби

    Экологик муаммоларни ҳал этиш илмий ёндашувни талаб қилади. Ўзбекистон Экологик партияси ўз фаолиятда партия қошида ташкил этилган олимлар корпуси аъзоларининг илмий хулосаларига таяниб, кўплаб экологик муаммоларга ечимларни таклиф этмоқда.

    ✔ 102    🕔 16:49, 30.04.2026
  • «Экофаол фуқаро» ва  «Яшил тадбиркор»  мақомини қандай  олиш мумкин?

    «Экофаол фуқаро» ва «Яшил тадбиркор» мақомини қандай олиш мумкин?

    Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 21 апрелдаги қарори билан аҳолининг экологик турмуш тарзини шакллантириш ҳамда тадбиркорлик субъектларининг атроф-муҳитга салбий таъсирини камайтиришни рағбатлантиришга қаратилган янги тизим жорий этилди.

    ✔ 103    🕔 16:46, 30.04.2026
  • Агроэнергетика соҳасида йирик  ҳамкорлик

    Агроэнергетика соҳасида йирик ҳамкорлик

    Хитойда ташкил этилган халқаро иқтисодий форум доирасида Ўзбекистон иқтисодиёти учун фойдали бўлган келишувларга эришилди.

    ✔ 122    🕔 09:00, 23.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар