Саломатлик      Бош саҳифа

Саломатлик посбонлари фаолияти депутатлар нигоҳида

Аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва тиббий хизмат сифатини ошириш депутатларнинг доимий назоратида турган масалалардан.

Саломатлик посбонлари фаолияти депутатлар нигоҳида

Зеро, инсон қадри улуғланган юртда сифатли тиббиёт ҳар бир фуқаро учун очиқ ва қулай бўлиши шарт. Халқ вакилларининг жойлардаги реал ҳолатни ўрганиши эса мавжуд муаммоларни тизимли ҳал этиш имконини беради.

Халқ депутатлари Зомин туман Кенгаши вакиллари туман тиббиёт бирлашмаси фаолияти билан яқиндан танишдилар. Кенгаш раиси Д.Бегматова ҳамда Ўзбекистон Экологик партиясидан сайланган депутат Ёрбек Сафаров иштирокидаги бу ўрганиш жараёнида асосий эътибор тиббий хизматнинг бугунги ҳолатига қаратилди.

Депутатлар бирлашманинг моддий-техник базаси, шифохонадаги шароитлар, дори-дармон таъминоти ва тиббиёт ходимларининг иш жараёнини кўздан кечирдилар. Ҳар бир бўлимдаги мавжуд имкониятлар таҳлил қилиниб, аниқланган камчиликлар юзасидан мутасаддиларга зарур тавсиялар берилди. Мулоқотлар давомида соҳадаги сифат кўрсаткичларини ошириш бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди.




Ўхшаш мақолалар

Ўзбекистон ортиқча вазн бўйича  МДҲда  биринчи  ўринда

Ўзбекистон ортиқча вазн бўйича МДҲда биринчи ўринда

🕔12:50, 13.08.2026 ✔49

ЖССТ маълумотлари асосида Our World in Data тузган рейтингга кўра, Ўзбекистон ортиқча вазн тарқалиши бўйича МДҲ давлатлари орасида етакчи ҳисобланади. Мамлакатда катта ёшли аҳолининг қарийб 64 фоизи ортиқча вазнга эга.

Батафсил
Қизиб бораётган миялар ёхуд инсонлар фикрлашига таъсир қилётган иқлим ўзгариши

Қизиб бораётган миялар ёхуд инсонлар фикрлашига таъсир қилётган иқлим ўзгариши

🕔10:47, 30.07.2026 ✔129

Иқлим инқирози энди фақат табиат билан боғлиқ муаммо эмас. У аллақачон инсон организмига кириб борди. Энг хавотирлиси, унинг таъсири танамиздаги мураккаб тизим – бош мия фаолиятида ҳам сезилмоқда. Олимлар жазирама нафақат танани ҳолдан тойдириши, балки фикрлаш, хотира, кайфият ва асаб тизимини ҳам издан чиқариши мумкинлигини таъкид­ламоқда.

Батафсил
Санэпидқўм:    «Ўзбекистонда Эбола вируси    тарқалиши хавфи паст»

Санэпидқўм: «Ўзбекистонда Эбола вируси тарқалиши хавфи паст»

🕔16:40, 04.06.2026 ✔240

Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар