Бугунги кунда йирик саноат марказларида экологик барқарорликни таъминлаш, хусусан, атмосфера ҳавосига чиқарилаётган заҳарли моддаларни камайтириш давлат сиёсатининг энг муҳим йўналишларидан бирига айланди.
Шу муносабат билан, халқ депутатлари Навоий вилоят Кенгашининг Аграр, сув хўжалиги ва экология масалалари бўйича доимий комиссияси ҳамда Ўзбекистон Экологик партияси депутатлик гуруҳи томонидан вилоятдаги йирик саноат корхоналарида кенг кўламли ўрганиш ишлари бошланди.
Депутатлик назоратининг дастлабки ва асосий манзили сифатида мамлакатимиз кимё саноатининг гиганти ҳисобланган «Навоийазот» акциядорлик жамияти танланди. Ушбу ўрганишлардан кўзланган бош мақсад – корхонанинг ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш билан бирга, экологик меъёрларга қатъий риоя этилишини таъминлаш ва аҳоли саломатлиги учун хавфсиз муҳит яратишдан иборат.
Ўрганиш жараёнида депутатлар корхонанинг бир нечта ишлаб чиқариш цехларида бўлиб, технологик жараёнларнинг экологик талабларга мувофиқлигини кўздан кечиришди. Айниқса, атмосферага чиқарилаётган газ ва бошқа заҳарли моддалар назоратини таъминлаш мақсадида ўрнатилган замонавий газ анализатор ускуналарининг ишлаш ҳолатига алоҳида эътибор қаратилди. Реал вақт режимида ишловчи ушбу қурилмалар ҳавога чиқариладиган ташламалар миқдорини доимий мониторинг қилиш ва меъёрдан ошишининг олдини олишда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Шунингдек, ишчи гуруҳ аъзолари ишлаб чиқариш жараёнида ҳосил бўладиган чиқиндиларни максимал даражада камайтириш ва фильтрация тизимларини модернизация қилиш борасида амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишдилар. Депутатлар томонидан корхона мутасаддиларига экологик меъёрларга сўзсиз риоя этиш, атроф-муҳит муҳофазасига замонавий инновацион ечимларни татбиқ этиш юзасидан тегишли тавсиялар берилди.
– «Навоийазот» АЖ мисолида ўтказилган бу каби назорат тадбирлари саноат ривожи ва экологик тозалик ўртасидаги мувозанатни таъминлашга хизмат қилади, – дейди халқ депутатлари Навоий вилоят Кенгаши депутати Алижон Жалилов. – Депутатлик гуруҳимиз томонидан Навоий шаҳрида ҳаво сифатини яхшилаш борасидаги ўрганишлар тизимли равишда давом эттирилади.
Экологик тафаккур ва ёшлар салоҳиятини бирлаштирган майдон
🕔13:24, 20.07.2026
✔37
Экологик маданиятни юксалтириш, ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини кучайтириш учун уларнинг ташаббуслари ва инновацион ғояларини қўллаб-қувватлаш бугунги рақамли дунёнинг асосий талабидир.
Батафсил
Дарахтлар иссиқдан қуриб қолмасин, бефарқ бўлманг!
🕔13:17, 20.07.2026
✔40
Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси аномал иссиқда дарахтларни қуриб қолишдан асраш чораларини кўришга чақирмоқда. Вазирлик аномал иссиқ ҳаво инсонлар билан бир қаторда мамлакатдаги яшил ҳудудлар, дарахтлар, буталар ва ҳайвонот дунёси учун ҳам жиддий хавф туғдиришини билдирди.
Батафсил
Инсониятнинг келажакдаги тоза энергия манбаи
🕔15:34, 09.07.2026
✔67
Бугунги кунда дунёда энергияга бўлган талаб тобора ортиб бораётган бир пайтда, экологик хавфсиз ва барқарор энергия манбаларини излаш глобал аҳамият касб этмоқда.
Батафсил