Экология      Бош саҳифа

Чиқиндиларни жамлашда инновацион ёндашув

Мамлакатимизда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ҳудудларни ободонлаштириш ва тозалигини таъминлаш, мусаффо иқлимга алоҳида эътибор қаратиш борасида салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.

Чиқиндиларни жамлашда  инновацион  ёндашув

Жумладан, Наманганда вилоят экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаси томонидан замонавий ерости чиқинди жойлаш шохобчасини ташкил этиш ғояси илгари сурилди. Ушбу ташаббус қўллаб-қувватланиб, лойиҳа ижроси қисқа вақтда таъминланди.

Наманган шаҳрининг Оби ҳаёт маҳалласидаги «24/7» тартибида хизмат кўрсатишга мўлжалланган Ҳуррият кўчаси, яъни «Уч фаввора» хиёбони ёнида барпо қилинган ерости чиқинди сақлаш мажмуаси фойдаланишга тайёр бўлди.

Олтита қутининг ҳар бири 500 килограммдан, жами уч тонна чиқинди жамлайди. Уларнинг устки қисми ҳудуд кўринишига мос тарзда тартибли ва замонавий тарзда бўлади. Ҳозирга қадар қурилмаларнинг учтаси битказилди. Ушбу креатив ёндашув вилоят ҳокими, Олий Мажлис Сенати аъзоси Шавкат Абдураззоқов томонидан ҳам маъқулланиб, бундай майдонлар сонини кўпайтириш кераклигини таъкидлади.

Ихчам ва самарали шундай қурилмалардан кўзланган мақсад эса, кўп қаватли уйларда яшовчи аҳолига қулайлик яратиш асносида аҳолининг экологик мадания­т­ини юксалтириш, халқаро гуллар фестивалига ташриф буюрадиган сайёҳлар, юртимизнинг турли ҳудудларидан келадиган меҳмонлар учун Наманган шаҳрининг жозибадорлигини оширишдир.

Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаси бошлиғи Шуҳрат Максумовнинг қайд этишича, ушбу маскан ишлаш тартибига мувофиқ, йирик ҳажмдаги қутилар тўлиши билан махсус қурилма автоматик тарзда «Мусаффо иқлим» масъулияти чекланган жамияти ҳамда бошқармага сигнал юборади ва чиқиндилар махсус машинада белгиланган полигонга олиб кетилади. Чиқинди бошқаруви тизимини такомиллаштиришга хизмат қилувчи бундай жойларни келгусида Янги Наманган ва Давлатобод туманларига ҳам ўрнатиш режалаштирилган.

 

Оқилхон ДАДАБОЕВ, ЎзА




Ўхшаш мақолалар

Тошкент ва   Самарқанд ФАОнинг «Яшил  шаҳарлар»  тармоғига қўшилди

Тошкент ва  Самарқанд ФАОнинг «Яшил шаҳарлар» тармоғига қўшилди

🕔16:28, 04.09.2026 ✔62

Тошкент ва Самарқанд шаҳарлари Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) «Яшил шаҳарлар» тармоғига аъзо бўлди.

Батафсил
Келажакка  Тикилган манфаатли  сармоя

Келажакка Тикилган манфаатли сармоя

🕔16:03, 27.08.2026 ✔121

Экологик тарбия – шунчаки назарий билимлар ёки табиат ҳақидаги қуруқ маърузалар йиғиндиси эмас. Бу инсоннинг атроф-муҳитга бўлган муносабатини белгилайдиган, болаликдан шаклланиб, умрбод сақланиб қоладиган дунёқараш ва муҳим ҳаётий кўникмадир.

Батафсил
Она табиатни  асраш ва соғлом ҳаёт чорлови

Она табиатни асраш ва соғлом ҳаёт чорлови

🕔15:58, 27.08.2026 ✔127

ЎЭП Сурхондарё вилоят партия ташкилоти ташаббуси билан Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллигига бағиш­лаб, «Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз» ғояси асосида Сангардак туризм масканида экофестиваль ташкил этилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Тошкент ва   Самарқанд ФАОнинг «Яшил  шаҳарлар»  тармоғига қўшилди

    Тошкент ва  Самарқанд ФАОнинг «Яшил шаҳарлар» тармоғига қўшилди

    Тошкент ва Самарқанд шаҳарлари Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) «Яшил шаҳарлар» тармоғига аъзо бўлди.

    ✔ 62    🕔 16:28, 04.09.2026
  • Келажакка  Тикилган манфаатли  сармоя

    Келажакка Тикилган манфаатли сармоя

    Экологик тарбия – шунчаки назарий билимлар ёки табиат ҳақидаги қуруқ маърузалар йиғиндиси эмас. Бу инсоннинг атроф-муҳитга бўлган муносабатини белгилайдиган, болаликдан шаклланиб, умрбод сақланиб қоладиган дунёқараш ва муҳим ҳаётий кўникмадир.

    ✔ 121    🕔 16:03, 27.08.2026
  • Она табиатни  асраш ва соғлом ҳаёт чорлови

    Она табиатни асраш ва соғлом ҳаёт чорлови

    ЎЭП Сурхондарё вилоят партия ташкилоти ташаббуси билан Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллигига бағиш­лаб, «Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз» ғояси асосида Сангардак туризм масканида экофестиваль ташкил этилди.

    ✔ 127    🕔 15:58, 27.08.2026
  • Сирдарё ҳавоси:  мусаффолик  мониторинги

    Сирдарё ҳавоси: мусаффолик мониторинги

    Сирдарё ҳавосига бир йилда 35,336 минг тонна зарарли модда чиқарилмоқда. Вилоятда атмосфера ҳавосига таъсир кўрсатувчи I ва II тоифадаги 64 та саноат корхонаси бор. Уларда 316 та чанг-газ тозалаш қурилмаси ишлаётган бўлса-да, ҳавони ифлослантириш муаммоси ҳали тўлиқ бартараф этилмаган.

    ✔ 147    🕔 11:42, 20.08.2026
  • Унутилган экологик «мерос»:  Пестицид омборлари ва  «ядомогильник»лар хавфига чек қўйилади

    Унутилган экологик «мерос»: Пестицид омборлари ва «ядомогильник»лар хавфига чек қўйилади

    1960-1980 йилларда Ўзбекистон пахтачиликка ихтисос­лаштирилган ҳудуд сифатида жуда катта ҳажмда минерал ўғитлар ва пестицидлардан фойдаланган республикалардан бири эди.

    ✔ 140    🕔 11:39, 20.08.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар