Хитойнинг Нинся-Хуэй автоном райони Хитойда чўлланиш хавфи юқори бўлган ҳудудлардан бири бўлиб, қуруқ иқлим, шамол эрозияси, қум кўчиши, ер деградацияси ва сув танқислиги таъсирида узоқ йиллар давомида қийин экологик шароитда ривожланган.
Расмий маълумотларга кўра, 1960 йилларда чанг-тўзонли кунлар йилига ўртача 60 кунни, 1970 йилларда эса 79 кунни ташкил этган.
Ушбу ҳудуддаги «Байцзитан» миллий табиат қўриқхонаси эса чўлланишга қарши курашиш борасида ўзига хос тажрибага эга.
Шу кунларда амалий ташриф билан Хитой Халқ Республикасида бўлиб турган Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов бошчилигидаги делегация «Байцзитан» миллий табиат қўриқхонаси тажрибаси билан ҳам танишди. Вилоят ҳокимлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, делегация аъзолари мазкур тажрибани Навоий вилояти чўлларида қўллаш бўйича мутахассислар билан музокаралар олиб бормоқда. Чўлланишга қарши курашишнинг амалий намунаси ҳисобланган Нинся тажрибаси билан пухта танишмоқда. У ерда қумни мустаҳкамлаш технологиялари, муҳофаза камарлари, парвариш ишлари, аҳолини жалб қилиш усуллари ва экологик тикланишни иқтисодий фаоллик билан боғлаш механизмлари ўрганилган.
Нинся тажрибаси оддий кўчат экиш амалиёти эмас, балки муҳандислик ечимлари, давлат сиёсати, ердан фойдаланиш тартиби, молиялаштириш ва экологик тикланишни иқтисодий фаоллик билан боғлашнинг комплекс намунаси ҳисобланади. Ушбу қўриқхонада 40 минг гектар ҳимоя тасмалари барпо этилган, 66,7 минг гектар кўчувчи қумлар назоратга олинган.
Нинся тажрибасининг яна бир муҳим натижаси чўлланишга қарши курашишнинг иқтисодий фаолиятга айлантирилганидир. Қум ҳудудларида иссиқхона, қишлоқ хўжалиги, экологик ўрмончилик, мевалар, қурилиш материаллари, доривор ўсимликлар, янги энергия ва чўл туризмини қамраб олган 7 та етакчи тармоқ шаклланган. Уларнинг йиллик умумий қиймати 4,86 миллиард АҚШ долларига тенг.
Бу ерда 1980 йиллардан бошлаб бошқарув ва натижага йўналтирилган иш тизимли равишда такомиллаштирилган.
Кейинчалик чўлланишга қарши курашишнинг комплекс модели шакллантирилган. Унда қумни маҳкамловчи бутасимон камарлар, дарахт-бутали муҳофаза полосалари, мевали боғлар, ем-хашак етиштириш ва чорвачилик элементлари ўзаро боғланган ҳолда ривожлантирилган. Бу ёндашув экологик тикланишни аҳоли даромади билан боғлаш имконини берган.
2003 йилдан қум манбаларига туташ ўрмон ва яйловларда чорва боқишни чеклаш сиёсати жорий этилган. Натижада ўсимлик қоплами тикланган, чорвачилик эса тартибга солинган. Яъни чўлланишга қарши курашишга фақат кўчат экиш эмас, балки ер ва ресурслардан фойдаланиш тартибини ўзгартириш орқали ҳам эришилган.
2008 йилда эса Нинся чўлланишга қарши курашиш ва экологик тикланиш бўйича миллий намунавий ҳудуд сифатида белгиланган. Бу қарор кейинги дастур ва лойиҳалар учун сиёсий ҳамда молиявий асос яратган.
Нинсяда чўлланишга қарши курашиш натижалари, аввало, экологик тикланишда намоён бўлмоқда. Чўлланиш ва қумлашган ерлар майдони 20 йилдан ортиқ вақт давомида изчил қисқариб борган. 2024 йил ҳолатига кўра, ўрмон қоплами 11,55 фоизга етган.
Табиатни асраш йўлида жиддий қарор: камёб ҳайвонларни овлаш тақиқланади
🕔13:30, 20.07.2026
✔42
Табиат – инсонга мерос эмас, балки келажак авлодлардан олинган омонат. Шу боис биологик хилма-хилликни сақлаш, йўқолиб кетиш хавфи остида турган ҳайвонот турларини муҳофаза қилиш ҳар бир давлатнинг устувор вазифаларидан бири ҳисобланади.
Батафсил
Ўзбекистон Экологик партияси: Пойтахт «яшил бекатлар»га муҳтож
🕔13:23, 20.07.2026
✔40
Тошкент шаҳрида жамоат транспорти ҳаракатини яхшилаш, тирбандликларни камайтириш ва автобуслар ҳаракатини тезлаштириш мақсадида алоҳида BRT йўлакларининг ташкил этилгани муҳим ва ижобий қадам бўлди. Йўловчилар ҳам ушбу янгиликни илиқ кутиб олмоқда.
Батафсил
Сайёрамизда ҳаётни сақлаб қолишнинг шарти битта
🕔13:19, 20.07.2026
✔36
Тонг нафаси ҳали тоза бўлган паллада дарахтлар орасидан эсаётган майин шамол инсон қалбига таскин беради. Қушларнинг сайраши, мусаффо осмон остидаги осойишталик – ҳаётнинг энг буюк неъматларидан.
Батафсил