Депутат ташаббуси билан 20 та янги иш ўрни
Маҳалла обод бўлса, одамларнинг ҳам кўнгли тўқ. Уйда дастурхон тўкин, оилада иш ва даромад бўлса, эртанги кунга ишонч ҳам ортади.
БатафсилГлобал иқлим ўзгариши ва экологик муаммолар инсоният олдига кечиктириб бўлмас вазифаларни қўяётган бугунги даврда она табиатни асраш нафақат бурч, балки яшаб қолиш шартига айланди.
Юртимизда Президентимиз ташаббуси билан умуммиллий ҳаракат сифатида бошланган «Яшил макон» лойиҳаси шунчаки дарахт экиш тадбири эмас, балки халқимизнинг келажак авлодлар олдидаги юксак масъулияти, миллий генофондни асрашга қаратилган стратегик ислоҳотдир. Бу эзгу интилиш бугун юртимизнинг ҳар бир гўшасида, жумладан, Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида ҳам янгича суръат ва мазмун касб этмоқда.
Айни кунларда тумандаги маҳаллалар, таълим муассасалари, йирик ишлаб чиқариш корхоналари ва ташкилотлар атрофида минглаб манзарали ҳамда мевали дарахт кўчатлари экилмоқда. Бу нафақат ҳудуд қиёфасини ўзгартиришга, балки минтақанинг экологик барқарорлигини таъминлашга ҳам хизмат қилаётир.
Эътиборли жиҳати, бу жараёнда бутун маҳалла аҳли, ёшлар ва кенг жамоатчилик вакиллари фаоллик кўрсатмоқда. Биргаликдаги саъй-ҳаракатлар натижасида барпо этилаётган янги боғлар ва яшил белбоғлар аҳоли учун мусаффо ҳаво ҳамда соғлом муҳит манбаи бўлиб хизмат қилади. Мутахассисларнинг эътироф этишича, ҳар бир экилган ниҳол иқлим мўътадиллигини сақлашда муҳим омил бўлиб, келажак авлодлар фаровонлиги учун қўйилган мустаҳкам пойдевордир.
Оҳангарон туманидаги ушбу хайрли ишлар она табиатга бўлган юксак эҳтиром ифодасидир. Зеро, табиатни асраш, уни бойитиш фақатгина маълум бир соҳа ходимларининг эмас, балки ҳар бир фуқаронинг виждоний бурчи ҳисобланади. Ҳар бир юртдошимиз ўз хонадони ёки маҳалласида бир туп кўчат экиб, уни парваришлашни одат қилса, диёримиз янада обод ва файзли масканга айланиши, шубҳасиз.
Хулоса қилиб айтганда, «Яшил макон» – шунчаки тарғибот тадбири эмас, балки табиатга меҳр ва эртанги кун учун юксак масъулият белгисидир.
Гулшода АБИЛОВА,
ЎЭП Оҳангарон туман партия ташкилоти раиси
Маҳалла обод бўлса, одамларнинг ҳам кўнгли тўқ. Уйда дастурхон тўкин, оилада иш ва даромад бўлса, эртанги кунга ишонч ҳам ортади.
БатафсилЎзбекистонда Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллик байрами муносабати билан бутун республика бўйича барча ташкилотлар ходимлари дам олишган бўлса-да, тозалик ва ободонлаштириш соҳасининг фидойи ишчилари бир зум ҳам тўхташгани йўқ.
БатафсилТабиат бизни ўраб турган бутун борлиқ, кишиларнинг моддий ва маънавий эҳтиёжларини қондириш манбаидир. Инсон ушбу ягона экотизимнинг ажралмас бир қисми бўлгани боис, унинг моҳияти бир томондан биологик, иккинчи томондан ижтимоийдир.
Батафсил