Экология      Бош саҳифа

Сув учун масъулиятни ошириш вақти етди

Дунё миқёсида кузатилаётган глобал иқлим ўзгариши оқибатида тоза ичимлик сув кўплаб минтақалар учун стратегик муаммога айланиб бормоқда.

Сув учун  масъулиятни  ошириш  вақти етди

Инсоният мавжудлигининг асосий шарти бўлган обиҳаётни асраш ва ундан оқилона фойдаланиш бугунги кунда нафақат экологик, балки ижтимоий-иқтисодий барқарорликнинг бош мезонидир.

Сув танқислиги, манбаларнинг ифлосланиши ва табиий захираларнинг камайиб бораётгани жаҳон ҳамжамиятини жиддий мушоҳада юритишга чорламоқда. Шу боис ҳам БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 1993 йилда 22 март санаси «Бутунжаҳон сув ресурслари куни» деб белгиланган. Бундан кўзланган асосий мақсад – давлатлар ва жамоатчилик эътиборини обиҳаётни асраш ҳамда уни келажак авлодга безавол етказиш масъулиятига қаратиш.

БМТ маълумотларига кўра, ҳозирда дунё аҳолисининг қарийб 40 фоизи сув тақчил ҳудудларда яшаётган бўлса, 2027 йилга бориб 5,5 миллиард инсон чучук сув етишмовчилигидан азият чекиши мумкин. Энг ачинарлиси, юқумли касалликларнинг 80 фоиздан ортиғи айнан ичимлик сув сифатининг пастлиги ҳамда санитария-гигиена қоидаларининг бузилиши билан бевосита боғлиқдир. Бундай глобал муаммолар фонида Марказий Осиё минтақаси, хусусан, Ўзбекистон ҳам сув ресурслари тақчиллиги ортиб бораётган мамлакатлар қаторида туради. Мутахассисларнинг фикрича, сўнгги 60 йил ичида минтақадаги асосий сув манбаи бўлган музликлар майдони 30 фоизга қисқарган ва бу жараён 2050 йилга бориб Амударё ва Сирдарё ҳавзаларида сув оқимининг кескин камайишига, оқибатда ялпи ички маҳсулотнинг 11 фоизгача пасайишига олиб келиши прогноз қилинмоқда.

Ўзбекистонда сув ресурсларининг асосий қисми трансчегаравий дарёлар ҳисобига шаклланиши ва иқлим исиши натижасида тоғликлардаги музликларнинг эриши вазиятни ҳудудлар кесимида янада мураккаблаштирмоқда. Бугунги кунда республика миқёсида йиллик 5-6 миллиард куб метр сув танқислиги сезилаётган бўлса, бу муаммо айниқса дарёларнинг қуйи оқимида жойлашган Оролбўйи ҳудудларида ўта долзарб тус олган. Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ичимлик сувнинг минераллашуви ва шўрланиш даражаси юқорилиги сақланиб қолаётгани аҳоли саломатлигига бевосита таъсир кўрсатмоқда. Шунингдек, Бухоро ва Навоий вилоятларининг чўл зоналарида ер ости сув захираларининг камайиши ҳамда Қашқадарё ва Сурхондарё воҳаларида суғориш тармоқларидаги сув исрофи иқтисодий самарадорликка тўсиқ бўлмоқда. Республиканинг марказий ҳудудларида эса аҳоли сонининг шиддат билан ортиши ва ишлаб чиқариш қувватларининг кенгайиши мавжуд ресурсларга бўлган босимни бир неча баробар оширмоқда.

Мамлакатимизда ушбу ҳудудий ва глобал хавф-хатарларнинг олдини олиш мақсадида тизимли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Жумладан, «Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган концепцияси» доирасида соҳага рақамли технологиялар ва бозор тамойиллари кенг жорий этилмоқда. 2025 йил якунига қадар 2 миллион гектардан ортиқ майдонда, айниқса сув энг кўп тақчил бўлган жанубий вилоятларда сув тежовчи технологиялар қўлланилиши натижасида 6 миллиард куб метрга яқин сувни иқтисод қилишга эришилади. Шу билан бир қаторда, трансчегаравий сув ресурсларидан халқаро меъёрлар асосида, минтақа давлатлари манфаатларини инобатга олган ҳолда фойдаланиш ва сув хўжалиги объектларини давлат-хусусий шериклик асосида модернизация қилиш устувор вазифа этиб белгиланган.

Хулоса ўрнида таъкидлаш жоизки, аҳолини тоза ичимлик сув билан таъминлаш турмуш даражасини яхшилашнинг муҳим кўрсаткичидир. Бу борада нафақат техник ечимлар, балки аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида сувдан фойдаланиш маданиятини юксалтириш ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Обиҳаётни тежаш ва уни асраб-авайлаш жараёнида ҳар бир фуқаро масъулиятни ҳис этгандагина, биз келажак авлод учун барқарор ва хавфсиз муҳитни таъминлай оламиз.

 

Наврўзбек ЮСУПОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик

палатаси депутати,

ЎЭП фракцияси аъзоси




Ўхшаш мақолалар

Тошкент ва   Самарқанд ФАОнинг «Яшил  шаҳарлар»  тармоғига қўшилди

Тошкент ва  Самарқанд ФАОнинг «Яшил шаҳарлар» тармоғига қўшилди

🕔16:28, 04.09.2026 ✔62

Тошкент ва Самарқанд шаҳарлари Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) «Яшил шаҳарлар» тармоғига аъзо бўлди.

Батафсил
Келажакка  Тикилган манфаатли  сармоя

Келажакка Тикилган манфаатли сармоя

🕔16:03, 27.08.2026 ✔121

Экологик тарбия – шунчаки назарий билимлар ёки табиат ҳақидаги қуруқ маърузалар йиғиндиси эмас. Бу инсоннинг атроф-муҳитга бўлган муносабатини белгилайдиган, болаликдан шаклланиб, умрбод сақланиб қоладиган дунёқараш ва муҳим ҳаётий кўникмадир.

Батафсил
Она табиатни  асраш ва соғлом ҳаёт чорлови

Она табиатни асраш ва соғлом ҳаёт чорлови

🕔15:58, 27.08.2026 ✔127

ЎЭП Сурхондарё вилоят партия ташкилоти ташаббуси билан Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллигига бағиш­лаб, «Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз» ғояси асосида Сангардак туризм масканида экофестиваль ташкил этилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Тошкент ва   Самарқанд ФАОнинг «Яшил  шаҳарлар»  тармоғига қўшилди

    Тошкент ва  Самарқанд ФАОнинг «Яшил шаҳарлар» тармоғига қўшилди

    Тошкент ва Самарқанд шаҳарлари Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) «Яшил шаҳарлар» тармоғига аъзо бўлди.

    ✔ 62    🕔 16:28, 04.09.2026
  • Келажакка  Тикилган манфаатли  сармоя

    Келажакка Тикилган манфаатли сармоя

    Экологик тарбия – шунчаки назарий билимлар ёки табиат ҳақидаги қуруқ маърузалар йиғиндиси эмас. Бу инсоннинг атроф-муҳитга бўлган муносабатини белгилайдиган, болаликдан шаклланиб, умрбод сақланиб қоладиган дунёқараш ва муҳим ҳаётий кўникмадир.

    ✔ 121    🕔 16:03, 27.08.2026
  • Она табиатни  асраш ва соғлом ҳаёт чорлови

    Она табиатни асраш ва соғлом ҳаёт чорлови

    ЎЭП Сурхондарё вилоят партия ташкилоти ташаббуси билан Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллигига бағиш­лаб, «Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз» ғояси асосида Сангардак туризм масканида экофестиваль ташкил этилди.

    ✔ 127    🕔 15:58, 27.08.2026
  • Сирдарё ҳавоси:  мусаффолик  мониторинги

    Сирдарё ҳавоси: мусаффолик мониторинги

    Сирдарё ҳавосига бир йилда 35,336 минг тонна зарарли модда чиқарилмоқда. Вилоятда атмосфера ҳавосига таъсир кўрсатувчи I ва II тоифадаги 64 та саноат корхонаси бор. Уларда 316 та чанг-газ тозалаш қурилмаси ишлаётган бўлса-да, ҳавони ифлослантириш муаммоси ҳали тўлиқ бартараф этилмаган.

    ✔ 147    🕔 11:42, 20.08.2026
  • Унутилган экологик «мерос»:  Пестицид омборлари ва  «ядомогильник»лар хавфига чек қўйилади

    Унутилган экологик «мерос»: Пестицид омборлари ва «ядомогильник»лар хавфига чек қўйилади

    1960-1980 йилларда Ўзбекистон пахтачиликка ихтисос­лаштирилган ҳудуд сифатида жуда катта ҳажмда минерал ўғитлар ва пестицидлардан фойдаланган республикалардан бири эди.

    ✔ 140    🕔 11:39, 20.08.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар