Экология      Бош саҳифа

Экологик таълим экологик маданиятни юксалтиришга хизмат қилади

Экологик муносабатларни тўғри йўлга қўйиш, табиий ресурсларни оқилона бошқариш ва муҳофаза этишда аҳолининг экологик маданиятини янада юксалтириш бугунги куннинг энг муҳим ва долзарб масалаларидан бири бўлиб қолмоқда. Мамлакатимизда бу борадаги ислоҳотлар янги босқичга кўтарилаётгани экология соҳасидаги сиёсий ироданинг намоён бўлаётганидан далолат беради.

Экологик  таълим экологик маданиятни  юксалтиришга  хизмат қилади

Президентимизнинг 2026 йил 25 мартда қабул қилинган «Эко-маданият» умуммиллий лойиҳаси доирасида экологик таълим, илм-фан ва тарғиботни жадаллаштиришга оид комплекс чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори ушбу йўналишда яна бир муҳим ҳужжат бўлди. Айнан экологик таълим, илм-фан ва тарғибот борасидаги ишларни янги босқичга олиб чиқишга старт берилди.

Мазкур қарорнинг асосий мақсади – жамиятда экологик маданиятни юксалтириш, барқарор ривожланиш тамойилларини кенг жорий этиш ҳамда бу йўналишда малакали кадрлар тайёрлаш тизимини мустаҳкамлашдан иборат.

Ҳужжатга мувофиқ, 2026 – 2027 йиллар давомида юртимизнинг ҳар бир ҳудудида ўрта бўғин мутахассисларини тайёрлайдиган 14 та «яшил» техникум фаолияти йўлга қўйилади. 2030 йилга қадар эса мазкур техникумларда 10 минг нафардан ортиқ малакали кадрлар тайёрлаш режалаштирилган. Бу эса экологик соҳадаги кадрлар эҳтиёжини таъминлашда муҳим омил бўлади.

Янги ташкил этиладиган «яшил» техникумлар ҳудудларнинг экологик, ижтимоий ва иқтисодий хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда фаолият юритади. Улар замонавий талаблар асосида қайта ташкил этилиб, моддий-техника базаси мустаҳкамланади ҳамда таълим сифати оширилади. Шу мақсадда мазкур техникумлар Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университетига бириктирилади.

Қарорда таълим тизимида узвийликни таъминлашга алоҳида эътибор қаратилган. Жумладан, «яшил» техникумларда ўқув жараёни университет томонидан ишлаб чиқиладиган дастурлар асосида ташкил этилади, мажбурий ва танлов фанлари белгиланади. Шунингдек, университетнинг биринчи босқичида ўқитиладиган айрим мутахассислик фанлари техникумларнинг ўқув дастурларига киритилади.

Эътиборли жиҳатлардан яна бири иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш механизмларининг жорий этилишидир. Хусусан, «яшил» техникумларда стипендия таъсис этилиб, ҳар йили энг фаол ва билимли ўқувчиларга муносиб рағбат берилади. Бу эса ёшларнинг таълимга бўлган қизиқишини ошириш ва уларни янги ютуқларга ундашга хизмат қилади.

Шу билан бирга, инглиз тилидан В2 даражага эга бўлган ва юқори кўрсаткичларга эришган битирувчилар учун бакалавриатнинг иккинчи босқичидан ўқишни давом эттириш имконияти яратилиши таълим тизимидаги узвийликни янада мустаҳкамлайди.

Қарор доирасида экологик маданиятни оммалаштиришга қаратилган қатор ташаббуслар ҳам назарда тутилган. Жумладан, олий таълим муассасаларида «яшил кампус» лойиҳалари амалга оширилади, 2026 йил 1 майдан «10 минг қадам пиёда» ташаббуси қайта тикланади ва «Соғлом турмуш тарзи» платформаси ишга туширилади.

Ёшларнинг экологик фаоллигини рағбатлантириш мақсадида «Ёш эколог» кўкрак нишони таъсис этилиши ҳам муҳим аҳамиятга эга. Унинг турли даражаларда жорий қилиниши мактаб ўқувчиларидан тортиб, талаба-ёшлар ва халқаро миқёсда ютуқларга эришган фаол ёшларни қамраб олади.

Шунингдек, 2026 – 2028 йилларда экология ва иқлим ўзгариши соҳасида илмий даражага эга мутахассислар сонини 150 нафарга етказиш вазифаси белгилангани илмий салоҳиятни оширишга қаратилган муҳим қадамдир.

Мазкур қарор экологик таълим, илм-фан ва тарғиботни тизимли равишда ривожлантиришга қаратилган комплекс ва узвий ёндашувни намоён этади. У орқали таълимнинг барча босқичлари мактабдан тортиб техникум ва олий таълимгача бўлган жараёнлар ўзаро боғлиқ ҳолда шакллантирилиб, ягона самарали тизимга айлантирилмоқда. Бу эса нафақат малакали кадрлар тайёрлаш, балки уларнинг амалий кўникмаларини мустаҳкамлаш ва меҳнат бозори талабларига мослаштириш имконини беради.

Айни пайтда, қарорда белгиланган вазифалар ёш авлодни экологик масъулиятли, фаол фуқаро сифатида тарбиялашга хизмат қилади. «Яшил» техникумлар, Экостипендия, «Ёш эколог» кўкрак нишони каби ташаббус­лар ёшларни илмга, инновацияга ва ташаббускорликка ундайди, уларда атроф-муҳитга нисбатан дахлдорлик ҳиссини кучайтиради.

Шунингдек, илмий салоҳиятни оширишга қаратилган чора-тадбирлар, хусусан, илмий даражага эга мутахассислар сонини кўпайтириш, келгусида экология ва иқлим ўзгариши билан боғлиқ муаммоларга илмий асосланган ечимлар ишлаб чиқиш имкониятини кенгайтиради. Бу эса нафақат миллий, балки минтақавий ва глобал миқёсда ҳам долзарб аҳамият касб этади.

Энг муҳими, мазкур қарор орқали жамиятда экологик маданият шаклланади, соғлом турмуш тарзи қарор топади ва табиатга эҳтиёткорона муносабат мустаҳкамланади. Натижада, юртимизда барқарор тараққиётни таъминлаш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва келажак авлод учун соф ва мусаффо атроф-муҳитни сақлаб қолишга мустаҳкам замин яратилади.

 

 

Гулчеҳра ТОЖИБОЕВА,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎЭП фракцияси аъзоси




Ўхшаш мақолалар

Андижонда  «яшил белбоғ»лар кенгаймоқда

Андижонда «яшил белбоғ»лар кенгаймоқда

🕔15:50, 13.04.2026 ✔17

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси нафақат табиатни асраш, балки халқимизнинг экологик маданиятини юксалтиришда муҳим омил бўлмоқда. Ушбу эзгу ташаббус доирасида Андижон вилоятида ҳам кенг кўламли кўчат экиш ишлари уюшқоқлик билан ташкил этилмоқда.

Батафсил
Гулчеҳра ТОЖИБОЕВА:  «Экологик хавфсизлик  миллий  хавфсизликнинг ажралмас қисмига айланган»

Гулчеҳра ТОЖИБОЕВА: «Экологик хавфсизлик миллий хавфсизликнинг ажралмас қисмига айланган»

🕔15:42, 13.04.2026 ✔13

Жамиятнинг маънавий қиёфаси ва тараққиёт даражаси кўп жиҳатдан аёлга бўлган муносабат ҳамда хотин-қизларнинг мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги иштироки билан ўлчанади.

Батафсил
Экологик  таълим экологик маданиятни  юксалтиришга  хизмат қилади

Экологик таълим экологик маданиятни юксалтиришга хизмат қилади

🕔16:01, 02.04.2026 ✔57

Экологик муносабатларни тўғри йўлга қўйиш, табиий ресурсларни оқилона бошқариш ва муҳофаза этишда аҳолининг экологик маданиятини янада юксалтириш бугунги куннинг энг муҳим ва долзарб масалаларидан бири бўлиб қолмоқда. Мамлакатимизда бу борадаги ислоҳотлар янги босқичга кўтарилаётгани экология соҳасидаги сиёсий ироданинг намоён бўлаётганидан далолат беради.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Андижонда  «яшил белбоғ»лар кенгаймоқда

    Андижонда «яшил белбоғ»лар кенгаймоқда

    «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси нафақат табиатни асраш, балки халқимизнинг экологик маданиятини юксалтиришда муҳим омил бўлмоқда. Ушбу эзгу ташаббус доирасида Андижон вилоятида ҳам кенг кўламли кўчат экиш ишлари уюшқоқлик билан ташкил этилмоқда.

    ✔ 17    🕔 15:50, 13.04.2026
  • Гулчеҳра ТОЖИБОЕВА:  «Экологик хавфсизлик  миллий  хавфсизликнинг ажралмас қисмига айланган»

    Гулчеҳра ТОЖИБОЕВА: «Экологик хавфсизлик миллий хавфсизликнинг ажралмас қисмига айланган»

    Жамиятнинг маънавий қиёфаси ва тараққиёт даражаси кўп жиҳатдан аёлга бўлган муносабат ҳамда хотин-қизларнинг мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги иштироки билан ўлчанади.

    ✔ 13    🕔 15:42, 13.04.2026
  • Экологик  таълим экологик маданиятни  юксалтиришга  хизмат қилади

    Экологик таълим экологик маданиятни юксалтиришга хизмат қилади

    Экологик муносабатларни тўғри йўлга қўйиш, табиий ресурсларни оқилона бошқариш ва муҳофаза этишда аҳолининг экологик маданиятини янада юксалтириш бугунги куннинг энг муҳим ва долзарб масалаларидан бири бўлиб қолмоқда. Мамлакатимизда бу борадаги ислоҳотлар янги босқичга кўтарилаётгани экология соҳасидаги сиёсий ироданинг намоён бўлаётганидан далолат беради.

    ✔ 57    🕔 16:01, 02.04.2026
  • Яшиллик даражасини оширишга ҳисса қўшганларга  махсус  мақом берилади

    Яшиллик даражасини оширишга ҳисса қўшганларга махсус мақом берилади

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Яшил макон» умумиллий лойиҳаси самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига кўра, 2028 йилга қадар Қорақалпоғистон Рес­публикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида қўшимча равишда жами майдони 100 гектардан кам бўлмаган ботаника ва дендрология боғлари ташкил қилинади.

    ✔ 60    🕔 14:16, 02.04.2026
  • Экологик  инновациялар бўйича пешқадам  мамлакат Япония ушбу мақомга қандай эришди?

    Экологик инновациялар бўйича пешқадам мамлакат Япония ушбу мақомга қандай эришди?

    Япония – атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиатни асраш борасида дунё аҳлига намуна бўлиб келаётган давлатлардан бири. Кунчиқар ўлка экология йўналишидаги инновациялар бўйича ҳам сайёрамиздаги пешқадам давлатлардан бири саналади.

    ✔ 54    🕔 14:14, 02.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар