Экология      Бош саҳифа

Яшиллик даражасини оширишга ҳисса қўшганларга махсус мақом берилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Яшил макон» умумиллий лойиҳаси самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига кўра, 2028 йилга қадар Қорақалпоғистон Рес­публикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида қўшимча равишда жами майдони 100 гектардан кам бўлмаган ботаника ва дендрология боғлари ташкил қилинади.

Яшиллик даражасини оширишга ҳисса қўшганларга  махсус  мақом берилади

2030 йилгача Ўзбекис­тонда умумий яшиллик даражасини 14,2 фоиздан 30 фоизгача ошириш, аҳоли жон бошига тўғри келадиган яшил ҳудуд ҳажмини 9-10 м²гача кенгайтириш мақсад қилинган. Натижада PM 2.5 ва PM 10 каби зарарли заррачалар концентрацияси 20-25 фоизга камаяди, иқлим шароити оғир ҳудудларда ҳаво ҳарорати ўртача 1,5-2°C гача пасаяди.

Шунингдек, дендрология боғлари мақомига кўра ботаника боғларига тенглаштирилади, ботаника ва дендрология боғларини ташкил этиш мақсадида ажратиладиган ер майдонлари истисно тариқасида қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилиги ўрнини қоплаш бўйича тўловлардан озод қилинади. Дендрология боғларига ҳам ботаника боғлари каби муҳофаза этиладиган табиий ҳудуд мақоми берилади.

Бундан ташқари, ботаника ва дендрология боғлари Экология қўмитаси тасарруфида бўлади ҳамда умумдавлат аҳамиятига молик, «Green university» ва «яшил» техникумларнинг тажриба, экспериментал ва ўқув-тажриба, илмий ҳамда ўқув мақсадлар учун фойдаланиладиган объектлари ҳисобланади.

 

Диққат!

Ботаника ва дендрология боғлари ер участкаларини хусусийлаштириш ёки бегоналаштириш, уларнинг ҳудудларини қисқартириш қатъий тақиқланади. Боғларни лойиҳалаш, ташкил этиш ва уларни эксплуатация қилиш жараёнларида халқаро экологик стандартлар, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича умумэътироф этилган экологик меъёрлар ва миллий қонунчилик талабларига қатъий риоя қилинади.

Фармонга кўра, ботаника ва дендрология боғлари спортчи, санъаткор, тадбиркор ва бошқа ташаб­бускорлар маблағлари ҳисобига ташкил этилиши мумкин ҳамда уларда иштирок этган шахслар номи битиб қўйилади (тамғаланади), боғларни ташкил этишда молиявий ва амалий ёрдам кўрсатган шахс­ларга «меценат» мақоми берилади.

2027 йил 1 январдан бошлаб ботаника ва дендрология боғларининг самарали фаолият кўрсатиши ва барқарор ривожланишини таъминлаш мақсадида республиканинг ҳар бир ҳудудидан мазкур боғларга «яшиллик элчиси» бириктирилади. «Яшиллик элчилари» боғларидаги яшил ҳудудларнинг ҳолатини мунтазам мониторинг қилиш, аниқланган камчилик ва муаммолар тўғрисида масъул давлат органига маълумот тақдим этиш, кўкаламзорлаштириш, парваришлаш ва экологик тадбирларда фаол иштирок этиш, экологик маданиятни ошириш бўйича ташаббусларни илгари суриш, эко боғларини асраш ва ривожлантириш бўйича маҳаллий ҳамда халқаро грантлар, ҳомийлик маблағлари ва ижтимоий шерик­лик лойиҳаларини жалб этишга кўмаклашиш каби вазифаларни бажаради.

 

Факт!

2028 йил 1 ноябрга қадар ботаника ва дендрология боғлари ҳудуди камида 100 гектаргача етказилади.

 

Бундан ташқари, Ўрмон агентлиги тизимидаги «Яшил ҳудуд» давлат унитар корхонаси «Яшил боғларни бошқариш ўрмон илмий-тажриба маркази» давлат муассасасига айлантирилади. Марказ таркибида дарахт касалликлари ва зараркунандаларига қарши курашиш хизмати ташкил этилади. Марказ тасарруфидаги боғлар ва кўчатхоналар ташкил этиш учун бириктирилган ер участкалари дарахтзорлар сифатида солиқ солиш объекти ҳисобланмайди.

Фармонга асосан, «Яшил билет» тизими жорий қилинади. Бу тизим самолёт, поезд, метро ва такси йўналишларида маршрутнинг карбон изини (таъсирини) аниқлаш ва фойдаланувчиларга маршрутнинг табиатга таъсирини «яшил билет» сотиб олиш орқали компенсация қилиш имконини беради.

Шунингдек, ишлаб чиқариладиган, сақланадиган, ички ва ташқи бозорда реализация қилинадиган маҳсулотлар учун ишлаб чиқариш, сақлаш ва логистика жараёнларидаги карбон изи ҳисобланиб, харидорга маҳсулотнинг атроф-муҳитга таъсирини ихтиёрий равишда компенсация қилиш имконияти яратилади. «Яшил билет» олиш орқали табиатга зарар компенсация­сидан тушган маблағлар фақат дарахт кўчатлари экиш ва уларни парваришлаш тадбирларига йўналтирилади.

Бундан ташқари, «Яшил макон» умумиллий ло­йиҳасини амалга оширишда ўз ҳиссасини қўшаётган шахслар рағбатлантирилади. Жумладан, камида 100 та дарахт кўчатлари эккан шахсга ёки дарахт экиш учун «Яшил хайрия жамғармаси» платформасига камида 10 миллион сўм ҳадя қилган шахсга экофаол фуқаро мақоми берилади. Қолаверса, камида мингта дарахт кўчатлари экилишини ташкил қилган ёки «Яшил хайрия жамғармаси» платформасига камида 100 миллион сўм ҳадя қилган тадбиркорлик субъектларига «Эко-ҳамкор» мақоми берилади.

Бунда тадбиркорлик субъектлари ушбу мақомдан ўз фаолиятини реклама қилишда фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлади. Эллик мингдан кам бўлмаган дарахт кўчатлари экилишини таъминлаган ёки «Яшил хайрия жамғармаси» платформасига камида 5 миллиард сўм ҳадя қилган шахсларга «Меценат» унвони берилади. Қорақалпоғис­тон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида камида 5 та «яшил боғ» ва «яшил жамоат парки»ни ўз ҳисобидан барпо қилган шахсларни «Келажак бунёдкори» давлат мукофоти билан тақдирлаш кўзда тутилган.

Мазкур Фармон «Яшил макон» умумиллий лойиҳаси доирасида республикада яшил майдонларни кенгайтириш, мамлакатимизнинг ҳар бир вилоятида ботаника ва дендрология боғларини ташкил қилиш ҳамда мавжуд «яшил боғлар»ни самарали бошқариш тизимини жорий этиш орқали уларни сақлаш, зараркунандаларга қарши курашиш тизимини яратиш ҳамда маҳаллий иқлим шароитига мос кўчатларни илмий асосланган ҳолда етиштиришни ривожлантиришга хизмат қилади.




Ўхшаш мақолалар

Тошкент ва   Самарқанд ФАОнинг «Яшил  шаҳарлар»  тармоғига қўшилди

Тошкент ва  Самарқанд ФАОнинг «Яшил шаҳарлар» тармоғига қўшилди

🕔16:28, 04.09.2026 ✔62

Тошкент ва Самарқанд шаҳарлари Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) «Яшил шаҳарлар» тармоғига аъзо бўлди.

Батафсил
Келажакка  Тикилган манфаатли  сармоя

Келажакка Тикилган манфаатли сармоя

🕔16:03, 27.08.2026 ✔121

Экологик тарбия – шунчаки назарий билимлар ёки табиат ҳақидаги қуруқ маърузалар йиғиндиси эмас. Бу инсоннинг атроф-муҳитга бўлган муносабатини белгилайдиган, болаликдан шаклланиб, умрбод сақланиб қоладиган дунёқараш ва муҳим ҳаётий кўникмадир.

Батафсил
Она табиатни  асраш ва соғлом ҳаёт чорлови

Она табиатни асраш ва соғлом ҳаёт чорлови

🕔15:58, 27.08.2026 ✔127

ЎЭП Сурхондарё вилоят партия ташкилоти ташаббуси билан Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллигига бағиш­лаб, «Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз» ғояси асосида Сангардак туризм масканида экофестиваль ташкил этилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Тошкент ва   Самарқанд ФАОнинг «Яшил  шаҳарлар»  тармоғига қўшилди

    Тошкент ва  Самарқанд ФАОнинг «Яшил шаҳарлар» тармоғига қўшилди

    Тошкент ва Самарқанд шаҳарлари Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) «Яшил шаҳарлар» тармоғига аъзо бўлди.

    ✔ 62    🕔 16:28, 04.09.2026
  • Келажакка  Тикилган манфаатли  сармоя

    Келажакка Тикилган манфаатли сармоя

    Экологик тарбия – шунчаки назарий билимлар ёки табиат ҳақидаги қуруқ маърузалар йиғиндиси эмас. Бу инсоннинг атроф-муҳитга бўлган муносабатини белгилайдиган, болаликдан шаклланиб, умрбод сақланиб қоладиган дунёқараш ва муҳим ҳаётий кўникмадир.

    ✔ 121    🕔 16:03, 27.08.2026
  • Она табиатни  асраш ва соғлом ҳаёт чорлови

    Она табиатни асраш ва соғлом ҳаёт чорлови

    ЎЭП Сурхондарё вилоят партия ташкилоти ташаббуси билан Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллигига бағиш­лаб, «Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз» ғояси асосида Сангардак туризм масканида экофестиваль ташкил этилди.

    ✔ 127    🕔 15:58, 27.08.2026
  • Сирдарё ҳавоси:  мусаффолик  мониторинги

    Сирдарё ҳавоси: мусаффолик мониторинги

    Сирдарё ҳавосига бир йилда 35,336 минг тонна зарарли модда чиқарилмоқда. Вилоятда атмосфера ҳавосига таъсир кўрсатувчи I ва II тоифадаги 64 та саноат корхонаси бор. Уларда 316 та чанг-газ тозалаш қурилмаси ишлаётган бўлса-да, ҳавони ифлослантириш муаммоси ҳали тўлиқ бартараф этилмаган.

    ✔ 147    🕔 11:42, 20.08.2026
  • Унутилган экологик «мерос»:  Пестицид омборлари ва  «ядомогильник»лар хавфига чек қўйилади

    Унутилган экологик «мерос»: Пестицид омборлари ва «ядомогильник»лар хавфига чек қўйилади

    1960-1980 йилларда Ўзбекистон пахтачиликка ихтисос­лаштирилган ҳудуд сифатида жуда катта ҳажмда минерал ўғитлар ва пестицидлардан фойдаланган республикалардан бири эди.

    ✔ 140    🕔 11:39, 20.08.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар