Экология      Бош саҳифа

Ўрмончилар ҳузурида: дарахт экиш кифоя эмас экан...

Сўнгги йилларда юртимизда, айниқса, Тошкент каби йирик мегаполисларда атмосфера мусаффолигини сақлаш энг оғриқли масалалардан бирига айланди.

Ўрмончилар ҳузурида: дарахт экиш кифоя эмас экан...

Транспорт воситаларининг кескин кўпайиши, саноат корхоналари тутунлари ва тинимсиз қурилишлар оқибатида ҳавога кўтарилаётган чанг-тўзонлар экологик мувозанатга жиддий зарба бермоқда. Тоза ҳаво учун курашиш – ҳар биримизнинг бурчимиз. Шу мақсадда мамлакатимизда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида миллионлаб кўчатлар экилмоқда.

 

Аммо ҳақли савол туғилади: нега шунча дарахт экилса-да, кутилган натижа сезилмаяпти?..

Айни шу каби саволларга жавоб топиш, атроф-муҳитни асраш, экологик муаммоларга жамоатчилик эътиборини кучайтириш мақсадда Ўзбекистон Экологик партияси ҳамда Ўрмон ва яшил ҳудудларни кўпайтириш, чўлланишга қарши курашиш агентлиги ҳамкорлигида оммавий ахборот воситалари вакиллари учун «Ўрмонларни асраш – барқарор келажак» мавзуида пресс-тур ташкил этилди. Мазкур тадбир нафақат журналистлар учун янги билим ва тажриба мактаби, балки экологик маданиятни юксалтириш йўлида муҳим қадам бўлди.

Пресс-тур доирасида иштирокчилар Бекобод туманида жойлашган кўчат етиштириш участкасида бўлишди. Бу ерда мутахассислар томонидан кўчатларни ҳудуд иқлимига мос ҳолда танлаш, уларни тўғри экиш ва парваришлаш жараёнлари ҳақида батафсил маълумот берилди. Кўчат экишда агротехник тадбирларга тўлиқ риоя қилишнинг аҳамияти алоҳида таъкидланди. Журналистлар ушбу жараёнларни бевосита кузатиб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Ўрмон ва яшил ҳудудларни кўпайтириш, чўлланишга қарши курашиш агентлиги бош мутахассиси Ҳожимурод Толибовнинг айтишича, «Яшил макон» ғояси асосида олиб борилаётган ташаббусларда, афсуски, кўплаб маҳалла ва бошқа ташкилотлар фақатгина дарахт экиш билан кифояланиб қолмоқда. Бу эса эзгу ҳаракат натижадорлигига соя солади. Унинг сўзларига кўра, ҳар қандай дарахтни исталган жойга экиш мумкин эмас. Агар кўчат ҳудуд иқлимига мос келмаса, у яшаб кетмайди. Шунинг учун энг аввало ҳудуд шароитини ўрганиш зарур. Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида иқлим шароити бир-биридан фарқланади. Шу сабабли дарахт турларини танлашда илмий асосланган ёндашув муҳим аҳамият касб этади. Акс ҳолда, экилган кўчатлар қуриб қолади ва сарфланган меҳнат самарасиз бўлади.

Ўзбекистон Экологик партияси ва Бекобод давлат ўрмон хўжалиги ҳамкорлигида журналистлар билан яшил ҳудудларни кенгайтиришга ҳисса қўшиш мақсадида «Эколог журналистлар боғи» ташкил этилди. Ушбу ташаббус доирасида ҳудудда 100 туп дарахт кўчатлари экилиб, мутахассислар томонидан керакли маслаҳатлар берилди.

– Мазкур тадбир жамоатчиликни амалий ҳаракатларга жалб этиш, экологик онг ва маданиятни шакллантириш, шунингдек, атроф-муҳитни асрашга қаратилган ташаб­бусларни кенг тарғиб қилишда муҳим аҳамият касб этади. Муҳими, кўчат экиш билангина чекланиб қолмай, барпо этилаётган яшил маконларнинг кейинги тақдирини унутиб қўймаслик лозим. Мақсадимиз, журналистлар орқали шу фикрни жамоатчиликка етказишдир, – дейди Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши раиси ўринбосари Исломжон Қўчқоров.

Бекобод ўрмон хўжалиги мисолида кўриш мумкинки, ўрмонлар – бу шунчаки яшил ҳудуд эмас, балки экологик барқарорлик, келажак авлодлар учун соғлом муҳит яратишнинг муҳим пойдевори. Бекобод ҳудудидаги давлат ўрмон хўжалиги бугунги кунда Ўзбекистонда экологик барқарорликни таъминлаш йўлида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг амалий ифодасига айланиб бормоқда. Бу ерда олиб борилаётган ишлар шуни кўрсатадики, ўрмончилик соҳаси оддий дарахт экишдан иборат эмас, балки чуқур илмий ёндашув ва тизимли бошқарувни талаб қиладиган мураккаб жараёндир.

Пресс-тур иштирокчилари Ширин ўрмон бўлимининг кўчатчилик участкасида ҳам бўлишди. Бу ерда узоқ йиллик дарахт кўчатларини кўпайтириш ишлари билан яқиндан танишилди. Мутахассислар томонидан олиб борилаётган тизимли ишлар, экологик барқарорликни таъминлашдаги саъй-­ҳаракатлар журналистларда катта таассурот қолдирди.

Тадбир якунида рамзий акцияга ҳам ўрин берилди. Журналистлар, Экологик партия ва Ўрмон хўжалиги агентлиги вакиллари биргаликда дарахт экишди. Бу нафақат ҳамкорликнинг амалий ифодаси, балки келажак авлод учун яшил мерос қолдиришга қаратилган эзгу ташаббус бўлди.

Бекобод давлат ўрмон хўжалигига тегишли «Ширинсой» ҳудудида етиштирилаётган кўчатлар ва уларнинг навлари ҳақида ҳам айтиб ўтилди. Боғ мутахассисининг таъкидлашича, аввал уруғ экилиб, бир йил давомида ўстирилади, шундан сўнг ниҳол олиниб тарбиялаш бўлими, яъни бошқа ерга кўчирилади. Улар кейинчалик маҳаллалар, мактабгача таълим муассасалари, таълим масканлари ҳамда турли ташкилотларга етказиб берилади.

Пресс-тур давомида Ўзбекистон Экологик партияси ҳамда Ўрмон ва яшил ҳудудларни кўпайтириш, чўлланишга қарши курашиш агентлиги вакиллари томонидан ўтган давр­да «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилган ишлар тўғрисида ахборот берилди. Шунингдек, журналистлар билан экологияни асраш ва дарахтлар кесилишининг олдини олиш борасида қилинаётган ишлар юзасидан очиқ мулоқот ўтказилди.

Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, бундай ташаббуслар давлат идоралари, жамоатчилик ва ОАВ ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашда муҳим ўрин тутади. Энг асосийси, табиатни асраш йўлида бирлашган кучлар келажак учун мустаҳкам пойдевор яратади.

 

Муслима ХУРМУҲАММЕДОВА




Ўхшаш мақолалар

Андижонда  «яшил белбоғ»лар кенгаймоқда

Андижонда «яшил белбоғ»лар кенгаймоқда

🕔15:50, 13.04.2026 ✔20

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси нафақат табиатни асраш, балки халқимизнинг экологик маданиятини юксалтиришда муҳим омил бўлмоқда. Ушбу эзгу ташаббус доирасида Андижон вилоятида ҳам кенг кўламли кўчат экиш ишлари уюшқоқлик билан ташкил этилмоқда.

Батафсил
Гулчеҳра ТОЖИБОЕВА:  «Экологик хавфсизлик  миллий  хавфсизликнинг ажралмас қисмига айланган»

Гулчеҳра ТОЖИБОЕВА: «Экологик хавфсизлик миллий хавфсизликнинг ажралмас қисмига айланган»

🕔15:42, 13.04.2026 ✔15

Жамиятнинг маънавий қиёфаси ва тараққиёт даражаси кўп жиҳатдан аёлга бўлган муносабат ҳамда хотин-қизларнинг мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги иштироки билан ўлчанади.

Батафсил
Экологик  таълим экологик маданиятни  юксалтиришга  хизмат қилади

Экологик таълим экологик маданиятни юксалтиришга хизмат қилади

🕔16:01, 02.04.2026 ✔60

Экологик муносабатларни тўғри йўлга қўйиш, табиий ресурсларни оқилона бошқариш ва муҳофаза этишда аҳолининг экологик маданиятини янада юксалтириш бугунги куннинг энг муҳим ва долзарб масалаларидан бири бўлиб қолмоқда. Мамлакатимизда бу борадаги ислоҳотлар янги босқичга кўтарилаётгани экология соҳасидаги сиёсий ироданинг намоён бўлаётганидан далолат беради.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Андижонда  «яшил белбоғ»лар кенгаймоқда

    Андижонда «яшил белбоғ»лар кенгаймоқда

    «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси нафақат табиатни асраш, балки халқимизнинг экологик маданиятини юксалтиришда муҳим омил бўлмоқда. Ушбу эзгу ташаббус доирасида Андижон вилоятида ҳам кенг кўламли кўчат экиш ишлари уюшқоқлик билан ташкил этилмоқда.

    ✔ 20    🕔 15:50, 13.04.2026
  • Гулчеҳра ТОЖИБОЕВА:  «Экологик хавфсизлик  миллий  хавфсизликнинг ажралмас қисмига айланган»

    Гулчеҳра ТОЖИБОЕВА: «Экологик хавфсизлик миллий хавфсизликнинг ажралмас қисмига айланган»

    Жамиятнинг маънавий қиёфаси ва тараққиёт даражаси кўп жиҳатдан аёлга бўлган муносабат ҳамда хотин-қизларнинг мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги иштироки билан ўлчанади.

    ✔ 15    🕔 15:42, 13.04.2026
  • Экологик  таълим экологик маданиятни  юксалтиришга  хизмат қилади

    Экологик таълим экологик маданиятни юксалтиришга хизмат қилади

    Экологик муносабатларни тўғри йўлга қўйиш, табиий ресурсларни оқилона бошқариш ва муҳофаза этишда аҳолининг экологик маданиятини янада юксалтириш бугунги куннинг энг муҳим ва долзарб масалаларидан бири бўлиб қолмоқда. Мамлакатимизда бу борадаги ислоҳотлар янги босқичга кўтарилаётгани экология соҳасидаги сиёсий ироданинг намоён бўлаётганидан далолат беради.

    ✔ 60    🕔 16:01, 02.04.2026
  • Яшиллик даражасини оширишга ҳисса қўшганларга  махсус  мақом берилади

    Яшиллик даражасини оширишга ҳисса қўшганларга махсус мақом берилади

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Яшил макон» умумиллий лойиҳаси самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига кўра, 2028 йилга қадар Қорақалпоғистон Рес­публикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида қўшимча равишда жами майдони 100 гектардан кам бўлмаган ботаника ва дендрология боғлари ташкил қилинади.

    ✔ 63    🕔 14:16, 02.04.2026
  • Экологик  инновациялар бўйича пешқадам  мамлакат Япония ушбу мақомга қандай эришди?

    Экологик инновациялар бўйича пешқадам мамлакат Япония ушбу мақомга қандай эришди?

    Япония – атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиатни асраш борасида дунё аҳлига намуна бўлиб келаётган давлатлардан бири. Кунчиқар ўлка экология йўналишидаги инновациялар бўйича ҳам сайёрамиздаги пешқадам давлатлардан бири саналади.

    ✔ 59    🕔 14:14, 02.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар