Экология      Бош саҳифа

Экопартия депутатлари масъулияти ошмоқда

Экологик муаммоларга қарши курашиш аниқ стратегияни, қатъий ёндашув ва узоқ муддатга мўлжалланган лойиҳаларни амалга оширишни тақозо этади.

Экопартия депутатлари  масъулияти  ошмоқда

Куни кеча Президент Шавкат Мирзиёев экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги 2026-2030 йилларга мўлжалланган устувор умуммиллий лойиҳалар юзасидан навбатдаги тақдимот билан танишар экан, айни шу жиҳатларга алоҳида эътибор қаратилди.

Ўзбекистон бугун глобал экологик муаммоларга қарши курашишда қатъий сиёсий ирода кўрсатиб келаётган мамлакатлардан бири сифатида эътироф этилаётгани бежиз эмас. Мамлакатимизда иқлим ўзгаришларига қарши курашиш, биохилма-хилликни асраш, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва «яшил» иқтисодиётга ўтиш борасида бошланган ишлар бугун аллақачон дастлабки натижаларини бера бошлади. Давлатимиз раҳбарининг бевосита саъй-ҳаракатлари билан «Яшил макон» ташаббуси орқали ҳар йили 200 миллиондан ортиқ дарахт экилаётгани, Орол денгизининг қуриган тубида ўрмон барпо этилаётгани халқаро миқёсда Ўзбекистоннинг ноёб тажрибаси сифатида эътироф этиляпти.

Сўнгги йилларда йирик мегаполислар атмосфера ҳавоси мусаффолигини таъминлаш йўлида бошланган стратегик лойиҳалар ҳам мамлакатимизда экологик барқарорликка эришиш йўлидаги навбатдаги муҳим босқич, дейиш мумкин. Тақдимотда ҳам ҳаво ифлосланиши, чўлланиш, яшил майдонлар етишмаслиги каби муаммоларни ҳал этишда комплекс ёндашув таклиф этилгани диққатга сазовордир. Айниқса, «Тоза ҳаво» умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш мамлакатимизда экологик вазиятни тубдан яхшилашга хизмат қилади. Саноат, транспорт, қурилиш ва энергетика соҳаларида экологик талабларни кучайтириш, замонавий мониторинг тизимларини жорий этиш орқали аниқ натижаларга эришиш мумкин. Шу нуқтаи назардан, илгари сурилган ҳар бир ташаббус амалиётга жорий этилса, бу нафақат экология, балки иқтисодиёт ва аҳоли фаровонлигига ҳам ижобий таъсир кўрсатади.

Экологик буҳронларга йиллар давомида инсон фаолиятининг атроф-муҳитга салбий таъсирлари, табиатдан кўп нарса олиб, шунга яраша унинг тикланиши учун шароит яратиб бера олмаганимиз сабаб бўлгани сир эмас. Эндиликда ўртадаги мувозанатни тиклаш ҳам узоқ йиллик катта ишларни, улкан сабр ва матонатни талаб этади. Бинобарин, бугун табиатга зарар етказаётгани учун катта бир завод ёки озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаётган иссиқхоналардан бутунлай воз кечиш соғлом ақлга тўғри келмайди. Шунинг учун ҳам бу соҳадаги ислоҳотлар Президентимиз бошчилигида босқичма-босқич тарзда, завод ёки иссиқхона тизими ривожи учун муқобил йўл – атроф-муҳитга зарари минимал даражага туширилган «яшил» лойиҳалар асосида олиб борияпти.

Мисол учун, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида иссиқхона хўжаликлари жуда кўп, улар орасида иситиш манбалари сифатида кўмир, мазут ва ностандарт ёқилғидан фойдаланувчи иссиқхоналар улуши ҳам юқори, улар чиқараётган NO2, SO2 ва PM2,5 каби хавфли моддалар ҳаво сифатига таъсир кўрсатаётгани бугун энг жиддий муаммолардан бирига айланган.

Эндиликда иссиқхона хўжаликларини табиий исссиқлик манбалари асосида ривожлантириш, бунда юртимизнинг қулай ҳудудлари имкониятларидан кенг фойдаланиш таклиф этиляпти. Масалан, январь ойида Тошкентда ўртача ҳарорат Цельсий бўйича 6 даража иссиқ бўлса, Термизда – 10,8 даража иссиқ. Бир тонна иссиқхона маҳсулотини етиштириш харажати Тошкент вилоятида 11,9 миллион сўмни, Сурхондарёда эса 4,9 миллион сўмни ташкил этади.

Бу масалага ечим сифатида 2026 йил 1 октябрдан бошлаб Тошкент шаҳри ва унга туташ ҳудудларда янги иссиқхона ташкил этишни чеклаш, шу билан бирга, кўчирилаётган хўжаликларга инфратузилма, кредит ва логистика бўйича имтиёзлар бериш назарда тутилмоқда.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси экологик барқарорликка эришиш йўлидаги мана шундай янги лойиҳалар ижросини таъминлашда парламент назоратини кучайтиришни ўзининг устувор вазифаларидан бири деб билади. Депутатларимиз томонидан ҳар бир ҳудудда амалга оширилаётган ишлар юзасидан мунтазам таҳлил ва эшитувлар ўтказилади, масъул идоралар фаолияти устидан самарали назорат ўрнатилади. Белгиланган кўрсаткичларга эришиш даражаси доимий равишда парламент муҳокамасида бўлади.

Шу билан бирга, фракциямиз томонидан мазкур соҳада қонунчилик базасини янада мустаҳкамлаш бўйича аниқ чора-тадбирлар кўрилади. Янги қонун лойиҳалари ишлаб чиқилади, амалдаги қонун ҳужжатларига замон талабларидан келиб чиққан ҳолда тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритилади. Хусусан, атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш, чиқиндиларни бошқариш, яшил иқтисодиётни ривожлантириш ва экологик таълимни кучайтиришга қаратилган ҳуқуқий механизмлар такомиллаштирилади.

Экологик маданиятни ошириш, «яшил макон» ва «экомаданият» каби ташаббусларни кенг қўллаб-қувватлаш орқали жамиятда масъулиятли муносабатни шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилади. Бу жараёнда таълим муассасалари, фуқаролик жамияти институтлари ва оммавий ахборот воситалари билан яқин ҳамкорликда иш олиб борамиз.

Давлатимиз раҳбари томонидан маъқулланган ушбу стратегик йўналишлар мамлакатимизнинг экологик барқарор ривожланишини таъминлашда мустаҳкам асос бўлиб хизмат қилади. Партиямиз ҳамда парламентдаги фракциямиз эса ушбу мақсадларни амалга оширишда фаол иштирок этиб, қонунчилик ва парламент назорати орқали ўз ҳиссасини қўшади.

 

Абдушукур ҲАМЗАЕВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги

Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари




Ўхшаш мақолалар

Андижонда  «яшил белбоғ»лар кенгаймоқда

Андижонда «яшил белбоғ»лар кенгаймоқда

🕔15:50, 13.04.2026 ✔20

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси нафақат табиатни асраш, балки халқимизнинг экологик маданиятини юксалтиришда муҳим омил бўлмоқда. Ушбу эзгу ташаббус доирасида Андижон вилоятида ҳам кенг кўламли кўчат экиш ишлари уюшқоқлик билан ташкил этилмоқда.

Батафсил
Гулчеҳра ТОЖИБОЕВА:  «Экологик хавфсизлик  миллий  хавфсизликнинг ажралмас қисмига айланган»

Гулчеҳра ТОЖИБОЕВА: «Экологик хавфсизлик миллий хавфсизликнинг ажралмас қисмига айланган»

🕔15:42, 13.04.2026 ✔15

Жамиятнинг маънавий қиёфаси ва тараққиёт даражаси кўп жиҳатдан аёлга бўлган муносабат ҳамда хотин-қизларнинг мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги иштироки билан ўлчанади.

Батафсил
Экологик  таълим экологик маданиятни  юксалтиришга  хизмат қилади

Экологик таълим экологик маданиятни юксалтиришга хизмат қилади

🕔16:01, 02.04.2026 ✔60

Экологик муносабатларни тўғри йўлга қўйиш, табиий ресурсларни оқилона бошқариш ва муҳофаза этишда аҳолининг экологик маданиятини янада юксалтириш бугунги куннинг энг муҳим ва долзарб масалаларидан бири бўлиб қолмоқда. Мамлакатимизда бу борадаги ислоҳотлар янги босқичга кўтарилаётгани экология соҳасидаги сиёсий ироданинг намоён бўлаётганидан далолат беради.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Андижонда  «яшил белбоғ»лар кенгаймоқда

    Андижонда «яшил белбоғ»лар кенгаймоқда

    «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси нафақат табиатни асраш, балки халқимизнинг экологик маданиятини юксалтиришда муҳим омил бўлмоқда. Ушбу эзгу ташаббус доирасида Андижон вилоятида ҳам кенг кўламли кўчат экиш ишлари уюшқоқлик билан ташкил этилмоқда.

    ✔ 20    🕔 15:50, 13.04.2026
  • Гулчеҳра ТОЖИБОЕВА:  «Экологик хавфсизлик  миллий  хавфсизликнинг ажралмас қисмига айланган»

    Гулчеҳра ТОЖИБОЕВА: «Экологик хавфсизлик миллий хавфсизликнинг ажралмас қисмига айланган»

    Жамиятнинг маънавий қиёфаси ва тараққиёт даражаси кўп жиҳатдан аёлга бўлган муносабат ҳамда хотин-қизларнинг мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги иштироки билан ўлчанади.

    ✔ 15    🕔 15:42, 13.04.2026
  • Экологик  таълим экологик маданиятни  юксалтиришга  хизмат қилади

    Экологик таълим экологик маданиятни юксалтиришга хизмат қилади

    Экологик муносабатларни тўғри йўлга қўйиш, табиий ресурсларни оқилона бошқариш ва муҳофаза этишда аҳолининг экологик маданиятини янада юксалтириш бугунги куннинг энг муҳим ва долзарб масалаларидан бири бўлиб қолмоқда. Мамлакатимизда бу борадаги ислоҳотлар янги босқичга кўтарилаётгани экология соҳасидаги сиёсий ироданинг намоён бўлаётганидан далолат беради.

    ✔ 60    🕔 16:01, 02.04.2026
  • Яшиллик даражасини оширишга ҳисса қўшганларга  махсус  мақом берилади

    Яшиллик даражасини оширишга ҳисса қўшганларга махсус мақом берилади

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Яшил макон» умумиллий лойиҳаси самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига кўра, 2028 йилга қадар Қорақалпоғистон Рес­публикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида қўшимча равишда жами майдони 100 гектардан кам бўлмаган ботаника ва дендрология боғлари ташкил қилинади.

    ✔ 63    🕔 14:16, 02.04.2026
  • Экологик  инновациялар бўйича пешқадам  мамлакат Япония ушбу мақомга қандай эришди?

    Экологик инновациялар бўйича пешқадам мамлакат Япония ушбу мақомга қандай эришди?

    Япония – атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиатни асраш борасида дунё аҳлига намуна бўлиб келаётган давлатлардан бири. Кунчиқар ўлка экология йўналишидаги инновациялар бўйича ҳам сайёрамиздаги пешқадам давлатлардан бири саналади.

    ✔ 59    🕔 14:14, 02.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар