Саломатлик      Бош саҳифа

ДОИМИЙ ГЎЗАЛЛИК СИРИ

Ораста юзлар

Ёш ўтган сайин юз териси қуруқлашиб, алоҳида тозалашни талаб қилади. Қуйидаги ниқобдан салқиган юзни озиқлантириш учун фойдаланиш мумкин.

ДОИМИЙ ГЎЗАЛЛИК СИРИ

2 ошқошиқ творогга 2 ошқошиқ асал қўшиб, юзга суртилади. Йигирма дақиқа ўтгач, юз ювилади. Шунингдек, 2 ошқошиқ илиқ асалга 2 ошқошиқ туйилган арпа ва 1 дона тухум оқини аралаштириб суртиш ҳам фойдали. Ушбу ниқобларни кунига бир маҳал суртиш кифоя.

Уй шароитида пардоз сути тайёрлаш учун бир сиқим майдаланган ялпизга 2 стакан сигир сути қўшиб, аралаштирилгач, ўн икки соат музлатгичда сақланади. Сўнг аралашма қайнатилиб, докадан сузиб олинади. Пардоз сутини эрталаб ва кечқурун юзга суртиш мумкин.

Юзни тозаловчи ва таранглаштирувчи ниқоб тайёрлаш учун 10 дона эзилган узумга 1 ошқошиқ сули ёрмаси қўшилади. Тайёр аралашмани юзга суртиб, бироз уқалаш ва ўн дақиқа кутиш керак. Ушбу ниқоб ўрнига таркибида гликолив ва салицил кислота бўлган скрабларни ҳам ишлатиш мумкин. Ниқобни кунига бир маҳал ётиш олдидан суртиш керак.

Оёқлар парвариши

1 ошқошиқ творогга 2 ошқошиқ йогурт, 1 дона тухум сариғи ва 1 дона лимон шарбатини қўшиб, аралаштирилади. Сўнг тухумнинг оқи кўпиртирилган ҳолда тайёр аралашмага солинади. Ушбу ниқоб оёққа қалин суртилиб, пайпоқ кийилади. Йигирма дақиқадан кейин оёқларни ювиб, оёқ учун мўлжалланган крем суртиш керак. Ниқобни кунора ёки икки кунда бир суртиш кифоя.

Қовоқлар шишса

Кўз остининг шишиб, қорайиши ҳуснни бузади, албатта. Бу кўринишни йўқотиш ва қовоқлар соғлом тус олиши учун 1 ошқошиқ эзилган арпа солиб дамланган чойни пахта ёрдамида кўз атрофига суртиб, ўн дақиқа кутиш кифоя. Кейин пахта олиб ташланади. Пахта ўрнига бодринг парракларини чойга ботириб, кўзга суртиш ҳам мумкин.

Ажинлардан холи

Ўттиз ёшдан кейин кўз атрофидаги терининг эластиклиги йўқолиб, майда ажинлар пайдо бўла бошлайди. Бу жараённи секинлатиш учун уй шароитида тайёрланган парваришлаш воситаларидан фойдаланиш мумкин. Бир неча томчи сули ёрмасига 30 миллилитр бодом ёғи қўшилиб, кремсимон ҳолатга келгунича аралаштирилади. Ушбу ниқоб эрталаб ва кечқурун кўз атрофига суртилади. Ниқобни музлатгичда ёпиқ шиша идишда сақлаш мумкин.

Ҳилола АҲМЕДОВА,

косметолог




Ўхшаш мақолалар

Санэпидқўм:    «Ўзбекистонда Эбола вируси    тарқалиши хавфи паст»

Санэпидқўм: «Ўзбекистонда Эбола вируси тарқалиши хавфи паст»

🕔16:40, 04.06.2026 ✔21

Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.

Батафсил
Эл саломатлиги ва табиат  мусаффолиги  олий мақсадга айланса…

Эл саломатлиги ва табиат мусаффолиги олий мақсадга айланса…

🕔09:04, 08.05.2026 ✔159

Қуванинг чекка ва сўлим гўшаларида истиқомат қилаётган аҳоли бугун ўз ҳаётида ижобий ўзгаришларни ҳис этмоқда. Бу ўзгаришлар замирида нафақат давлат дастурлари, балки эл дардини ўз дарди деб билган, экология ва инсон саломатлигини уйғунликда кўрадиган фидойи инсонларнинг ҳам меҳнати ётибди.

Батафсил
Болалар  саломатлиги – келажакка энг зўр  сармоя

Болалар саломатлиги – келажакка энг зўр сармоя

🕔10:53, 24.03.2026 ✔264

Япония мактабларида овқатланиш тизими ва «Сёкуику» фалсафаси

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар