Эҳтиёт бўлинг – рақамли деменция!
Болалар диққатини жамлай олмаяпти, хотираси сусайиб кетяпти, телефонини олиб қўйишса, жазавага тушяпти.
БатафсилОлий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ботирали Шодиев Самарқанд вилоятидаги ўрганишлари доирасида Қўшработ туманининг энг олис нуқталаридан бири – Қорачакия қишлоғида бўлди.
Туман марказидан 70 километр узоқликда, Фозилмон, Оқ ва Қора тоғ тизмалари орасида жойлашган ҳамда Навоий ва Жиззах вилоятлари билан чегарадош ушбу ҳудудда аҳолини қийнаётган асосий масалалар жойида таҳлил қилинди.
Ўрганишлар давомида «Ташаббусли бюджет» доирасида ғолиб топилган 2,5 километр узунликдаги ички йўлни асфальтлаш ва ҳудудни ободонлаштириш лойиҳаси ижросига алоҳида эътибор қаратилди. Депутат маҳалла аҳли билан учрашиб, кўчаларнинг бугунги ҳолати ва қурилиш ишларининг сифат мезонлари хусусида очиқ мулоқот қилди.
– Қорачакия каби тоғли ва олис ҳудудларда йўл қурилиши – бу шунчаки инфратузилма эмас, балки аҳоли учун янги имкониятлар ва ҳаёт сифатининг яхшиланиши демакдир. Ҳар бир метр асфальт қопламаси халқнинг назоратида, сифатли ва лойиҳа стандартларига мос бўлиши шарт. Бизнинг вазифамиз – бюджет маблағларининг ҳар бир сўми аҳолининг узоқ йиллик орзулари рўёбига хизмат қилишини таъминлашдир, – дейди Ботирали Шодиев.
Болалар диққатини жамлай олмаяпти, хотираси сусайиб кетяпти, телефонини олиб қўйишса, жазавага тушяпти.
БатафсилБМТ Бош Ассамблеяси томонидан 2026 йил 24 июль куни «Ижтимоий ривожланишни жадаллаштиришда парламентлар ролини кучайтириш» резолюцияси қабул қилинди. Бугунги мураккаб ва тез ўзгараётган дунёда мазкур янги ҳужжат парламентларнинг жамият тараққиётидаги ўрни ва масъулиятини яна бир бор аниқ белгилаб берди, дейиш мумкин.
БатафсилМустақиллик – халқимизнинг энг улуғ ва бебаҳо қадрияти. У бизга ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш, миллий тараққиёт йўлидан дадил бориш, юртимизни бунёдкорлик ва фаровонлик масканига айлантириш имконини берди.
Батафсил