Депутат ташаббуси билан 20 та янги иш ўрни
Маҳалла обод бўлса, одамларнинг ҳам кўнгли тўқ. Уйда дастурхон тўкин, оилада иш ва даромад бўлса, эртанги кунга ишонч ҳам ортади.
БатафсилКўчиб юрувчи ёввойи ҳайвон турларини сақлаш тўғрисидаги Конвенция Томонларининг 15-конференсияси (CMS COP15) якунларига кўра, биохилма-хилликни сақлаш бўйича глобал чораларни кучайтиришга қаратилган муҳим қарорлар қабул қилинди.
Хусусан, Конвенциянинг I ва II иловаларига қарийб 40 та ҳайвон турлари ва популяциялари, жумладан, ноёб ва йўқолиб кетиш хавфи остидаги турлар киритилди ёки янгиланди.
Муҳим қарорлардан бири Ўзбекистон Республикаси ташаббуси билан йўл-йўл сиртлоннинг Конвенция рўйхатларига киритилгани бўлди. Ушбу ташаббус Тожикистон Республикаси билан ҳамкорликда илгари сурилган бўлиб, турнинг халқаро миқёсда муҳофазасини таъминлаш йўлидаги изчил саъй-ҳаракатлар натижаси ҳисобланади.
Йўл-йўл сиртлон ноёб ва заиф турлар сирасига киради. Унинг сони яшаш муҳитининг йўқ қилиниши, тўғридан-тўғри таъқиб қилиниши ҳамда озуқа базасининг камайиши сабаб қисқариб бормоқда. Марказий Осиёда ушбу тур тарқоқ ҳудудларда учрайди ва унинг трансчегаравий хусусиятини инобатга олган ҳолда мувофиқлаштирилган муҳофаза чораларини талаб қилади.
Қабул қилинган қарор турнинг халқаро даражада муҳофазасини кучайтириш ҳамда келишилган чораларни амалга оширишни назарда тутади. Бунга популяцияларни мониторинг қилиш, асосий хавф омилларини камайтириш ва ареал мамлакатлари ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш киради.
Шу билан бирга, Ўзбекистон ташаббуси билан йўл-йўл сиртлон Марказий Осиё ҳудудида яшовчи сутэмизувчи ҳайвонлар доирасига ҳам киритилди. Бу эса турнинг муҳофазаси бўйича келгусида амалий чораларни биргаликда амалга ошириш учун мустаҳкам асос яратади.
Шундай қилиб, COP15 доирасида Ўзбекистон томонидан илгари сурилган йўл-йўл сиртлонга оид ҳар икки ташаббус – турни Конвенция иловаларига киритиш ҳамда уни сақлаш бўйича амалий механизмларни ишга тушириш қўллаб-қувватланди. Бу қарорлар Ўзбекистон Республикасининг халқаро табиатни муҳофаза қилиш жараёнларидаги фаол ролини яна бир бор тасдиқлайди ҳамда Марказий Осиёда йўл-йўл сиртлонларни узоқ муддат сақлаб қолиш учун асос яратади.
Экология қўмитаси
Матбуот хизмати
Маҳалла обод бўлса, одамларнинг ҳам кўнгли тўқ. Уйда дастурхон тўкин, оилада иш ва даромад бўлса, эртанги кунга ишонч ҳам ортади.
БатафсилЎзбекистонда Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллик байрами муносабати билан бутун республика бўйича барча ташкилотлар ходимлари дам олишган бўлса-да, тозалик ва ободонлаштириш соҳасининг фидойи ишчилари бир зум ҳам тўхташгани йўқ.
БатафсилТабиат бизни ўраб турган бутун борлиқ, кишиларнинг моддий ва маънавий эҳтиёжларини қондириш манбаидир. Инсон ушбу ягона экотизимнинг ажралмас бир қисми бўлгани боис, унинг моҳияти бир томондан биологик, иккинчи томондан ижтимоийдир.
Батафсил