Депутат ташаббуси билан 20 та янги иш ўрни
Маҳалла обод бўлса, одамларнинг ҳам кўнгли тўқ. Уйда дастурхон тўкин, оилада иш ва даромад бўлса, эртанги кунга ишонч ҳам ортади.
БатафсилТабиат – инсониятга берилган бебаҳо неъмат. Уни асраб-авайлаш, атроф-муҳит мусаффолигини таъминлаш нафақат давлат идоралари, балки ҳар бир фуқаронинг виждоний бурчидир. Ўзбекистон Экологик партияси томонидан ташкил этилаётган экологик акциялар айнан шу мақсадга хизмат қилмоқда.
Яқинда Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши ташаббуси билан Тошкент вилояти партия ташкилоти, Паркент тумани ҳокимлиги ҳамда «Zero Waste» масъулияти чекланган жамияти ҳамкорлигида ўзига хос экологик тадбир ўтказилди. Туманнинг сўлим гўшаларидан бири бўлган «Қизил тоғ» ҳудудида ташкил этилган акция «Биз инсон ва табиат уйғунлиги тарафдоримиз!» шиори остида кечди.
Мазкур ҳудуд дам олувчилар билан доимо гавжум. Афсуски, табиат қўйнига чиққан айрим юртдошларимиз томонидан қолдириб кетилган чиқиндилар атроф-муҳитнинг табиий кўркига путур етказиши билан бирга, экологик мувозанатнинг бузилишига ҳам сабаб бўлмоқда.
Акция давомида кўнгилли талаба-ёшлар томонидан ҳудуд турли маиший чиқиндилардан тозаланди. Йиғилган чиқиндилар «Zero Waste» санитар тозалаш корхонасининг махсус техникалари ёрдамида белгиланган полигонларга олиб чиқиб кетилди.
Бу каби амалий тадбирлар аҳоли, айниқса, ёшлар орасида экологик маданиятни юксалтириш, уларда она табиатга бўлган меҳр ва дахлдорлик туйғусини шакллантиришда муҳим аҳамият касб этади.
Маҳалла обод бўлса, одамларнинг ҳам кўнгли тўқ. Уйда дастурхон тўкин, оилада иш ва даромад бўлса, эртанги кунга ишонч ҳам ортади.
БатафсилЎзбекистонда Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллик байрами муносабати билан бутун республика бўйича барча ташкилотлар ходимлари дам олишган бўлса-да, тозалик ва ободонлаштириш соҳасининг фидойи ишчилари бир зум ҳам тўхташгани йўқ.
БатафсилТабиат бизни ўраб турган бутун борлиқ, кишиларнинг моддий ва маънавий эҳтиёжларини қондириш манбаидир. Инсон ушбу ягона экотизимнинг ажралмас бир қисми бўлгани боис, унинг моҳияти бир томондан биологик, иккинчи томондан ижтимоийдир.
Батафсил