Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

Марказий Осиёда сув ва ер экотизимларини тиклаш бўйича тарихий ҳамкорлик

Жорий йил 30 майдан 6 июнгача Самар­қанд шаҳрида Глобал экологик фонднинг 8-Ассамблея­си ўтказилиши арафасида халқаро ҳамкорлар Марказий Осиёда деградацияга учраган экотизимларни тиклаш ва минтақанинг сув хавфсизлигини мустаҳкамлашга қаратилган янги ташаббусни тақдим этдилар.

Марказий Осиёда сув ва ер экотизимларини тиклаш бўйича  тарихий  ҳамкорлик

Марказий Осиё ноёб табиий ресурсларга эга: кенг сув-ботқоқ ҳудудлари ва дарёлардан тортиб, тоғ экотизимлари ҳамда қурғоқчил текисликларгача. Ушбу табиий мажмуалар 84 миллиондан ортиқ аҳоли учун ҳаётий муҳим ресурслар – сув, озиқ-овқат ва даромад манбаини таъминлайди. Бироқ сўнгги ўн йилликларда минтақа ортиқча сув ресурсларидан фойдаланиш, ер деградацияси ва иқлим ўзгариши оқибатлари каби жиддий экологик муаммоларга дуч келди.

Ушбу таҳдидларга жавобан Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон давлатлари «Central Asia Water and Land Nexus» (CAWLN) дастури доирасида кучларини бирлаштирди. Мазкур ташаббус Глобал экологик фонд кўмагида, 30 миллион доллар бюджет билан ҳамда БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти иштирокида амалга оширилмоқда.

Дастур сув ва ер ресурсларини комплекс бошқаришга қаратилган бўлиб, қишлоқ хўжалиги ерларини тиклаш, чўлланишга қарши курашиш, ўрмонлар ва биохилма-хилликни сақлаш, шунингдек, иқлим ўзгаришига мослашувчанликни оширишни ўз ичига олади. Алоҳида эътибор Амударё ва Сирдарё ҳавзаларига қаратилган – бу минтақанинг асосий сув манбалари бўлиб, аҳолининг қарийб 80 фоизи айнан уларга боғлиқ.

Сўнгги бир ярим аср давомида, айниқса, суғориш мақсадида сув ресурсларидан интенсив фойдаланиш ҳамда ёғингарчиликнинг камайиши ушбу дарёлардаги сув сатҳининг кескин паса­йишига олиб келди. Бу эса ўз навбатида Орол денгизи экологик фалокатининг асосий сабабларидан бирига айланди – унинг ҳажми дастлабкига нисбатан атиги 10 фоизгача қисқарди.

Экотизимлар деградацияси минтақа биохилма-хиллигига жиддий таъсир кўрсатмоқда: ноёб турлар, жумладан, оқбош ўрдак ва Амударё сохта куракбурунлари йўқолиб кетиш хавфи остида. Шу билан бирга, чўлланиш жараёни кучайиб, қишлоқ хўжалиги, аҳоли турмуш даражаси ва иқтисодиётга салбий таъсир кўрсатмоқда. Мутахассисларнинг баҳолашича, ер деградацияси, ўрмонларнинг кесилиши ва бошқа омиллар туфайли йиллик иқтисодий йўқотишлар 6 миллиард долларга етади.

Янги ташаббус доирасида сув ресурслари, қишлоқ хўжалиги ва экотизимларни ўзаро боғлиқ ҳолда бошқаришни назарда тутувчи «nexus-ёндашув» қўлланилади. Дастур, шунингдек, трансчегаравий мулоқотни ривожлантириш, меъёрий-ҳуқуқий базани такомиллаштириш, замонавий мониторинг технологияларини, жумладан, сунъий йўлдош тизимлари ва табиий хавфлар бўйича эрта огоҳлантириш тизимларини жорий этишни ҳам ўз ичига олади.

Ҳудудий ва миллий даражадаги лойиҳалар амалга оширилиши режалаштирилган. Хусусан, Оролбўйи ҳудудида агроўрмончилик ва ерларни барқарор бошқариш бўйича пилот ташаббуслар йўлга қўйилади. Шунингдек, билим алмашиш платформалари яратилади ҳамда экологик хабардорликни ошириш, жумладан, ёшлар орасида, кенгайтирилади.

Дастур амалга оширилиши натижасида деградацияга учраган ландшафтларни тиклаш, сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва озиқ-овқат хавфсизлигини мус­таҳкамлаш кутилмоқда. Бу эса минтақанинг барқарор ривож­ланишини таъминлаб, миллионлаб инсонлар ҳаёт сифатини яхшилашга хизмат қилади.

 

Экология қўмитаси

матбуот хизмати




Ўхшаш мақолалар

Эҳтиёт бўлинг –  рақамли  деменция!

Эҳтиёт бўлинг – рақамли деменция!

🕔16:24, 04.09.2026 ✔110

Болалар диққатини жамлай олмаяпти, хотираси сусайиб кетяпти, телефонини олиб қўйишса, жазавага тушяпти.

Батафсил
БМТнинг янги резолюцияси:  Инсон қадри  ислоҳотларига ҳамоҳанг ҳужжат

БМТнинг янги резолюцияси: Инсон қадри ислоҳотларига ҳамоҳанг ҳужжат

🕔16:01, 27.08.2026 ✔221

БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 2026 йил 24 июль куни «Ижтимоий ривожланишни жадаллаштиришда парламентлар ролини кучайтириш» резолюцияси қабул қилинди. Бугунги мураккаб ва тез ўзгараётган дунёда мазкур янги ҳужжат парламентларнинг жамият тараққиётидаги ўрни ва масъулиятини яна бир бор аниқ белгилаб берди, дейиш мумкин.

Батафсил
Обод  маскан  мусаффо  муҳитдан  бошланади

Обод маскан мусаффо муҳитдан бошланади

🕔11:43, 20.08.2026 ✔317

Мустақиллик – халқимизнинг энг улуғ ва бебаҳо қадрияти. У бизга ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш, миллий тараққиёт йўлидан дадил бориш, юртимизни бунёдкорлик ва фаровонлик масканига айлантириш имконини берди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Эҳтиёт бўлинг –  рақамли  деменция!

    Эҳтиёт бўлинг – рақамли деменция!

    Болалар диққатини жамлай олмаяпти, хотираси сусайиб кетяпти, телефонини олиб қўйишса, жазавага тушяпти.

    ✔ 110    🕔 16:24, 04.09.2026
  • БМТнинг янги резолюцияси:  Инсон қадри  ислоҳотларига ҳамоҳанг ҳужжат

    БМТнинг янги резолюцияси: Инсон қадри ислоҳотларига ҳамоҳанг ҳужжат

    БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 2026 йил 24 июль куни «Ижтимоий ривожланишни жадаллаштиришда парламентлар ролини кучайтириш» резолюцияси қабул қилинди. Бугунги мураккаб ва тез ўзгараётган дунёда мазкур янги ҳужжат парламентларнинг жамият тараққиётидаги ўрни ва масъулиятини яна бир бор аниқ белгилаб берди, дейиш мумкин.

    ✔ 221    🕔 16:01, 27.08.2026
  • Обод  маскан  мусаффо  муҳитдан  бошланади

    Обод маскан мусаффо муҳитдан бошланади

    Мустақиллик – халқимизнинг энг улуғ ва бебаҳо қадрияти. У бизга ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш, миллий тараққиёт йўлидан дадил бориш, юртимизни бунёдкорлик ва фаровонлик масканига айлантириш имконини берди.

    ✔ 317    🕔 11:43, 20.08.2026
  • Меҳрга  интилган беозор жонзотлар

    Меҳрга интилган беозор жонзотлар

    Мушуклар қулоқларини 180 даражагача айлантира олади, уларнинг эшитиш қобилияти эса инсонникидан камида беш баравар юқори.

    ✔ 437    🕔 16:33, 06.08.2026
  • «Табиий»  деган ёрлиқ  остидаги катта  хавф

    «Табиий» деган ёрлиқ остидаги катта хавф

    Ўзбекистон Экологик партияси органик маҳсулотлар етиштириш, халқимиз эҳтиёжини экологик тоза маҳсулотлар ҳисобига қоплаш масаласи учун доимий курашиб келмоқда.

    ✔ 626    🕔 13:25, 20.07.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар