Тошкент ва Самарқанд ФАОнинг «Яшил шаҳарлар» тармоғига қўшилди
Тошкент ва Самарқанд шаҳарлари Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) «Яшил шаҳарлар» тармоғига аъзо бўлди.
БатафсилСув ресурсларининг ҳар бир томчиси тиллодан-да қадрлироқ бўлиб бораётган бугунги кунимиз бу борада янада ҳушёрроқ ёндашувни талаб этмоқда. Бундай муносабат нафақат ичимлик сув, балки ҳар қандай ҳавзалардаги сувни муҳофаза қилиш заруратини юзага келтиради.
Сурхондарё вилояти Бойсун туманида нефть аралаш суюқлик дарёга қўшилиб кетгани ҳолати бўйича табиатга бефарқ бўлмаган юртдошларимиз хабар беришган эди. Мазкур вазият Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси Давлат экологик назорат инспекцияси томонидан ўрганилди.
Ўрганиш давомида Бойсун туманида «Surxan Gas Chemical Operating Company» МЧЖ қўшма корхонасига қарашли қудуқдан нефть маҳсулотлари бўлган суюқлик қайнаб чиқиш ҳолати кузатилгани аниқланди. Бу суюқлик табиий сув ҳавзасига тушишининг олдини олиш мақсадида қўшма корхона томонидан «Eriell Oilfield Services Middle East DMCC» корхонасининг махсус техникалари ёрдамида 11 та ҳандақ қазилиб, жойлаштирилган.
Ўрганиш давомида 23 апрель куни Бойсун туманидаги кучли ёғингарчиликлар натижасида 1,2 тонна нефть маҳсулоти бўлган суюқлик «Хонгаронсой»га оқиб кетгани аниқланди. Натижада, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 апрелдаги 202-сон қарорига асосан компенсация тўловлари ҳисоб-китоб қилинганда 8,5 миллиард сўмдан ортиқни ташкил қилди.
Жаҳон миқёсида нефть маҳсулотларининг нахри кун сайин ошиб бормоқда. Ҳавзалардаги сув эса экотизим учун нефтдан кўра бир неча баробар муҳимроқ. Аммо бу икки ресурсга бўлган муносабатнинг тўғри ташкил этилмагани табиат учун ҳам, инсон учун ҳам қимматга тушгани юқоридаги вазиятдан маълум бўлмоқда.
Бу каби аянчли ҳолатлар юзага келмаслиги учун ҳар бир инсон ҳар лаҳзада ҳушёр ва огоҳ бўлиши муҳимдир.
Тошкент ва Самарқанд шаҳарлари Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) «Яшил шаҳарлар» тармоғига аъзо бўлди.
БатафсилЭкологик тарбия – шунчаки назарий билимлар ёки табиат ҳақидаги қуруқ маърузалар йиғиндиси эмас. Бу инсоннинг атроф-муҳитга бўлган муносабатини белгилайдиган, болаликдан шаклланиб, умрбод сақланиб қоладиган дунёқараш ва муҳим ҳаётий кўникмадир.
БатафсилЎЭП Сурхондарё вилоят партия ташкилоти ташаббуси билан Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллигига бағишлаб, «Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз» ғояси асосида Сангардак туризм масканида экофестиваль ташкил этилди.
Батафсил