Тошкент ва Самарқанд ФАОнинг «Яшил шаҳарлар» тармоғига қўшилди
Тошкент ва Самарқанд шаҳарлари Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) «Яшил шаҳарлар» тармоғига аъзо бўлди.
БатафсилЯқинда «Кўнгил экологияси» расмлар танловидаги бир ижодий иш мени чуқур мулоҳазага чорлади. Ўша расмга қараб туриб, хаёлимдан жуда кўп фикрлар ўтди, Оролнинг аянчли тақдири ортидан келаётган экологик фожиалар кўз олдимда гавдаланди.
Орол денгизининг бугунги ҳолати ҳар биримиз учун кўз олдимизда содир бўлган энг улкан экологик сабоқдир. Бу шунчаки қуриган сув ҳавзаси эмас, балки бир пайтлар ҳаёт қайнаган, сўнгра жимликка чўмган ва ҳозирда қайта уйғотилаётган катта бир олам гўё.
...Эски қайиқ четида нуроний бир киши узоқларга термилиб ўтирарди. Унинг кўзлари уфққа – ҳозирда қум ва шўралардан ташкил топган бепоён бўшлиққа тикилган.
У кишининг ёшлигида Орол шунчалик улкан эдики, қирғоғида туриб нариги томонни кўриб бўлмасди. Тўлқинлар қирғоққа урилиб, худди денгиз нафас олаётгандек овоз чиқарарди. Ҳавода минглаб қушларнинг қийқириғи эшитиларди. Оролни катта-катта балиқлар ўз маконига айлантирган, улардан эса неча миллионлаб инсонлар баҳраманд бўлар эди.
Оролда сув камая бошлади. Йилдан-йилга камайгани камайган эди. Шунчалар тез камайдики буни англаб Орол билан келишишнинг ҳеч имкони бўлмади. Бу табиатнинг синовими ёки одамлардан хафалиги – ҳеч ким тушунолмасди. «Денгизимизни хафа қилдикми, қачон қайтар экан», – дейишарди одамлар.
Оролдаги кемалар, чўлда қўйилган ҳайкаллардек қумга ботиб қолди. Бепоён Оролқум чўли дунёга келди. Оролқумда қайиқлар қабристони ҳосил бўлди.
Бугун ўша Оролқум саҳросига тириклик инмоқда. Қуриган денгиз туби яшиллик билан қопланмоқда. Миллионлаб саксовул, буталар экилиб, бу ерда янги ҳаёт бошланяпти. Энди Орол сув тўла денгиз сифатида эмас, яшиллик қопланган жонли ҳаёт – ўрмонзор бўлиб қайтмоқда.
Орол шундай бир тарихки бир ота фарзанди учун еткизолмаган, бир авлод ҳаёти давомида қуриб битган денгиз.
Табиатга бундай муносабатимизни давом эттирсак, келажак авлодлар учун Орол денгизи эмас, Орол чўли, тоғлар эмас, чиқинди тоғлари, яшил макон эмас, заҳарли маскан қолдиришимиз турган гап.
Орол денгизи биз сабоқ олишимиз мумкин бўлган, кўз ўнгимизда содир бўлган табиатнинг кучи.
Экологияни асраш – ҳар биримизнинг бурчимиз!
Омина МИРЗАҚОБУЛОВА,
ЎЭП Бектемир туман партия ташкилоти
раиси ўринбосари
Тошкент ва Самарқанд шаҳарлари Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) «Яшил шаҳарлар» тармоғига аъзо бўлди.
БатафсилЭкологик тарбия – шунчаки назарий билимлар ёки табиат ҳақидаги қуруқ маърузалар йиғиндиси эмас. Бу инсоннинг атроф-муҳитга бўлган муносабатини белгилайдиган, болаликдан шаклланиб, умрбод сақланиб қоладиган дунёқараш ва муҳим ҳаётий кўникмадир.
БатафсилЎЭП Сурхондарё вилоят партия ташкилоти ташаббуси билан Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллигига бағишлаб, «Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз» ғояси асосида Сангардак туризм масканида экофестиваль ташкил этилди.
Батафсил