Депутат ташаббуси билан 20 та янги иш ўрни
Маҳалла обод бўлса, одамларнинг ҳам кўнгли тўқ. Уйда дастурхон тўкин, оилада иш ва даромад бўлса, эртанги кунга ишонч ҳам ортади.
БатафсилФарғона вилоятида ҳудудларнинг экологик барқарорлигини таъминлаш, қурилиш объектлари устидан назоратни кучайтириш ҳамда чиқиндиларни бошқариш соҳасидаги талаблар ижросини таъминлаш бўйича тизимли ишлар давом эттирилмоқда.
Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси раҳбарияти томонидан белгиланган вазифалар ижроси доирасида Фарғона вилояти Экология бошқармаси томонидан 25 та махсус ишчи гуруҳ жалб этилган ҳолда вилоят бўйлаб кучайтирилган назорат ва рейд тадбирлари ташкил этилди.
Текширувлар давомида вилоятнинг шаҳар ва туманларида жойлашган 75 та қурилиш объекти экологик назоратдан ўтказилди. Шундан 15 таси Фарғона, Марғилон ва Қўқон шаҳарларида, яна 60 таси эса Қува, Фурқат, Бешариқ, Риштон, Бувайда ва бошқа туманларда жойлашган объектларни қамраб олди.
Назорат тадбирлари давомида айрим объектларда чиқиндилар билан муомала қилиш соҳасидаги қонунчилик талаблари қўпол равишда бузилаётгани маълум бўлди. Рейдлар якунига кўра, Ўзбекистон Республикасининг «Чиқиндилар тўғрисида»ги Қонуни ва соҳага оид бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя этилмагани билан боғлиқ 31 та ҳуқуқбузарлик ҳолати аниқланди. Қоидабузарларга нисбатан жами 16 миллион сўм миқдорида маъмурий жарималар қўлланилди.
Тадбирлар давомида ноқонуний чиқинди уюмларини бартараф этиш ва ҳудудларнинг санитария-экологик ҳолатини яхшилашга алоҳида эътибор қаратилди. Тезкор чоралар натижасида 34 та ноқонуний чиқинди ташлаш жойи аниқланиб, улардан қарийб 679 тонна турли хил чиқиндилар олиб чиқилди. Аниқланган барча ҳудудлар тўлиқ тозаланиб, чиқиндилар махсус полигонларга йўналтирилди.
Назорат ишлари билан бир қаторда, вилоятда аҳоли ва тадбиркорларнинг экологик маданиятини оширишга қаратилган тарғибот ишлари ҳам фаол олиб борилмоқда. Ҳамкор ташкилотлар иштирокида экологик ҳуқуқбузарликлар олдини олишга қаратилган тушунтириш тадбирлари ташкил этилди. Бундан ташқари, жамоат жойлари ва аҳоли яшаш пунктларида 28 та учрашув ўтказилиб, 350 нафардан ортиқ фуқаро ҳамда бизнес вакилларига амалдаги қонунчилик талаблари ва экологик масъулият қоидалари юзасидан тушунтиришлар берилди.
Муҳим йўналишлардан бири сифатида автотранспорт воситаларининг экологик хавфсизлигини оширишга қаратилган «Эко-стикер» тизимини жорий этиш ишлари ҳам давом этмоқда. 30 апрель ҳолатига кўра, қўшимча равишда 783 та эко-стикер берилди ва ушбу тизим билан қамраб олинган транспорт воситаларининг умумий сони 9 589 тага етди.
Маҳалла обод бўлса, одамларнинг ҳам кўнгли тўқ. Уйда дастурхон тўкин, оилада иш ва даромад бўлса, эртанги кунга ишонч ҳам ортади.
БатафсилЎзбекистонда Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллик байрами муносабати билан бутун республика бўйича барча ташкилотлар ходимлари дам олишган бўлса-да, тозалик ва ободонлаштириш соҳасининг фидойи ишчилари бир зум ҳам тўхташгани йўқ.
БатафсилТабиат бизни ўраб турган бутун борлиқ, кишиларнинг моддий ва маънавий эҳтиёжларини қондириш манбаидир. Инсон ушбу ягона экотизимнинг ажралмас бир қисми бўлгани боис, унинг моҳияти бир томондан биологик, иккинчи томондан ижтимоийдир.
Батафсил