Тошкент ва Самарқанд ФАОнинг «Яшил шаҳарлар» тармоғига қўшилди
Тошкент ва Самарқанд шаҳарлари Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) «Яшил шаҳарлар» тармоғига аъзо бўлди.
БатафсилОлий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, партия фракцияси аъзолари Борий Алихонов, Олга Литвинова, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлари Муродхон Жўраев, Сергей Миронов, Ўзбекистон Экологик партияси Тошкент шаҳар кенгаши раиси Севара Файзиева, Тошкент шаҳар Экология бошқармаси бошлиғи Акмал Расулов ва бошқа масъул ташкилот вакиллари билан биргаликда пойтахтимизнинг Бектемир туманида жойлашган оқава сувларни тозалаш иншоотида ўрганиш ишлари олиб бордилар.
Оқава сувларни тозалаш иншоотлари шаҳар инфратузилмасининг энг муҳим элементларидан бири бўлиб, улар экологик хавфсизлик, сув ресурслари ҳолати ва аҳоли саломатлигига бевосита таъсир кўрсатади.
Объект фаолияти билан танишиш жараёнида оқова сувларни тозалаш технологик жараёнларига риоя этишда айрим камчиликлар, жумладан, объектнинг эскиргани, фойдали иш коэффициенти пасайиб кетгани, сув таркибида зарарли моддалар мавжудлиги аниқланди.
Депутатлар аниқланган камчиликлар ва муаммоларни бартарарф этиш юзасидан масъулларга тегишли кўрсатмалар бериб ўтишди.
Шунингдек, эскирган технологиялардан фойдаланиш мумкин эмаслиги, замонавий ечимларни – узлуксиз тозалаш тизимлари ҳамда инновацион усулларни, жумладан, кавитацион-ферментатив қайта ишлашни жорий этиш зарурлигига алоҳида эътибор қаратилди.
Мазкур соҳада депутатлик назорати давом эттирилади.
Тошкент ва Самарқанд шаҳарлари Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) «Яшил шаҳарлар» тармоғига аъзо бўлди.
БатафсилЭкологик тарбия – шунчаки назарий билимлар ёки табиат ҳақидаги қуруқ маърузалар йиғиндиси эмас. Бу инсоннинг атроф-муҳитга бўлган муносабатини белгилайдиган, болаликдан шаклланиб, умрбод сақланиб қоладиган дунёқараш ва муҳим ҳаётий кўникмадир.
БатафсилЎЭП Сурхондарё вилоят партия ташкилоти ташаббуси билан Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллигига бағишлаб, «Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз» ғояси асосида Сангардак туризм масканида экофестиваль ташкил этилди.
Батафсил