Экоолам      Бош саҳифа

«Рақам эмас, натижа учун ишлаш маданиятига тўлиқ ўтишимиз шарт»

– Наврўзбек Муқимжонович, мана, сиз халқ орасида бўлиб, инсонлар билан суҳбатлашасиз. Бугунги кунда фуқаролар Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари фаолиятидан қай даражада қаноат ҳосил қилишяпти? Шу ҳақда халқнинг, сайловчиларнинг фикрлари билан қизиқиб кўрганмисиз?

«Рақам эмас,  натижа учун ишлаш маданиятига тўлиқ ўтишимиз шарт»

– Инсон манфаатлари йўлида амалга оширилаётган ишлар, очиқлик сиёсати, айниқса, жойларда халқ вакилларининг сайловчилар билан бевосита бўлаётган учрашувлари, аҳолини қийнаётган муаммолар, ҳудудлардаги ижтимоий масалаларни тўғридан-тўғри ўрганиш ва жойида ҳал этиш амалиёти йўлга қўйилгани фуқароларимиз томонидан эътироф этиляпти. Ўз навбатида жараёнларда фаол иштирок этиб келаётган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларининг фаолиятига ҳам халқимиз томонидан умумий назарда ижобий баҳо бериб келинмоқда. Барча ислоҳотларнинг туб негизида инсон манфаати, унинг қадри ва шаънини улуғлаш олий мақсад қилиб олинганини халқимизнинг ўзи қалбдан ҳис этяпти.

– Сиз Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Иқлим ўзгариши оқибатларини камайтириш ва «яшил» иқтисодиётга ўтишни тезлаштириш масалалари бўйича комиссияси аъзоси сифатида фаолият юритяпсиз. «Яшил» иқтисодиётга ўтишни тезлаштириш борасида бугунги кундаги энг йирик ёндашувлар сифатида нималарни назарда тутиш мумкин?

– Дунё миқёсида «яшил» иқтисодиёт моделини танлаган ва ўзида жорий қилган мамлакатлар тажрибалари таҳлилидан келиб чиқиб айтиб ўтишим мумкинки, «яшил» иқтисодиётга ўтишда, энг аввало, ҳар қандай давлат биринчи навбатда миллий қонунчилик базасини бу моделга мослаштириш ва кадрлар масаласига алоҳида эътибор қаратиш муҳим, деб ҳисоблайман. Дунё тажрибаси шуни кўрсатиб турибдики, бу масала ҳамоҳангликда олиб борилмаса, бу моделга ўтишда турли қийинчилик­лар юзага келишига сабаб бўлмоқда.

Ўзбекистонда «яшил» иқтисодиётга ўтиш – бу нафақат энергия соҳаси, балки бутун иқтисодиётни қамраб олган комплекс трансформация.

Унинг асосий устунлари – қайта тикланувчи энергия, ресурс тежамкорлик, инвестициялар, экология ва инновация­ларни уйғун равишда ривожлантиришдан иборат.

Ўзбекистонда «яшил» иқтисодиётга ўтишни тезлаштириш бугунги кунда алоҳида стратегик устивор йўналишга айланган. Уни амалга оширишда бир неча йирик ва тизимли ёндашувлар шаклланган. Бу ёндашувлар давлат сиёсати даражасидан тортиб инвестиция, технология ва жамият маданиятигача бўлган кенг қамровли чораларни ўз ичига олади.

Бу жараёнда қайта тикланувчи энер­гияларни жадал ривожлантириш муҳим ҳисобланади. Энг асосий йўна­лиш­лардан бири қуёш ва шамол энергетикасини кенгайтиришдир. «Ўзбекис­тон – 2030» стратегиясига кўра, қайта тикланувчи энергия улушини кескин ошириш, йирик электр станцияларини қуриш ва аҳоли хонадонларига кичик қуёш панелларини жорий қилиш устувор вазифа ҳисобланади. 2030 йилга бориб энергия балансида «яшил» энергия улушини 54 фоизга етказиш асосий мақсад қилинган.

Иқтисодиётда энергия сарфини камайтириш – «яшил» транформациянинг муҳим қисми ҳисобланади. Бу борада мамлакатимизда саноат корхоналарини модернизация қилиш, энергия тежамкор технологияларни жорий этиш ва электр тармоқларини замонавий тарзда янгилаш ишлари амалга оширилмоқда. Шу орқали ЯИМ бирлигига тўғри келадиган энергия сарфини камайтириш кўзда тутилган.

Албатта, «яшил» иқтисодиётга ўтиш катта молиявий ресурсларни талаб қилади. Шунинг учун халқаро инвестицияларни жалб қилиш, «яшил» лойиҳаларни молиялаштириш ва давлат-хусусий шериклик механизмларини ривожлантириш асосий ёндашувлардан бири ҳисобланади. Инвестиция дастурларида «яшил компонент» улушини ошириб бориш режалаштирилган.

Анъанавий иқтисодиёт табиий ресурсларга асосланади. Табиий ресурслар миқдори эса чекланган. Шу боис ҳам уларнинг қайта тикланиши ва келгуси авлодларга етказишда муаммолар юзага келиши мумкин. Бу эса табиий ресурслардан самарали ва оқилона фойдаланиш зарурлиги масаласини кўндаланг қўяди. Айниқса, «яшил» иқтисодиётга ўтиш бунинг ягона ечими ҳисобланади. Бунда Ўзбекистон шароитида сув тежовчи технологияларни жорий этиш, ирригация тизимларини модернизация қилиш муҳим йўналишдир.

Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ҳаво ва ер сифатини яхшилаш, кўкаламзорлаштириш ва «яшил» шаҳарлар концепциясини ривожлантириш ҳам асосий ёндашувлардан.

Бу нафақат экология, балки аҳоли саломатлиги ва турмуш сифатини оширишга ҳам хизмат қилади.

– Яқинда бўлиб ўтган Астана саммитида долзарб экологик таклифлар билдирилди. Минтақа давлатлари учун эътиборли таклифларнинг амалга оширилиши Ўзбекистон учун ҳам катта имкониятларни яратиши табиий. Сиз уларни айнан нималарда кўрасиз?

– Ушбу минтақавий экологик саммит ҳамда Оролни қутқариш халқаро жамғармаси таъсисчи давлатлари раҳбарлари кенгаши йиғилиши нафақат Ўзбекистон учун, балки Марказий Осиё учун ҳам муҳим сиёсий ва стратегик аҳамиятга эга. Саммит экологик муаммолар, хусусан, Орол денгизи фожиаси атрофида шаклланган глобал ва минтақавий кун тартибини мустаҳкамлашга хизмат қилди. Орол инқирози нафақат экологик, балки ижтимоий-иқтисодий ва гуманитар муаммо сифатида бутун минтақа давлатларини ўзаро ҳамкорликка мажбур қилмоқда. Шу нуқтаи назардан, саммит минтақа давлатлари ўртасида масъулиятни бўлишиш ва биргаликда ечим излаш майдонига айланди.

Саммитда иштирок этган давлат вакиллари томонидан Ўзбекистонда сўнгги йилларда олиб борилаётган очиқ ва фаол ташқи сиёсат юқори баҳоланди. Таъкидлаш керак, Ўзбекис­тон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуслари билан Марказий Осиёда ишонч муҳитини мустаҳкамлаш, қўшни давлатлар билан конструктив мулоқотни ривожлантириш ва умумий муаммоларни биргаликда ҳал этиш устувор йўналишга айланди. Экологик дипломатия айнан шу сиёсатнинг муҳим таркибий қисми ҳисобланади.

Ушбу минтақавий экологик саммит халқаро даражада ҳам жуда аҳамиятли. Орол муаммоси глобал иқлим ўзгариши, сув ресурс­ларидан оқилона фойдаланиш ва барқарор ривожланиш каби масалалар билан чамбарчас боғлиқдир. Шу боис, мазкур платформа орқали нафақат Ўзбекистон балки, Марказий Осиё давлатлари халқаро ҳамжамият эътиборини жалб этиш, инвестициялар ва технологик кўмак олиш имкониятига эга бўлиш учун муҳим имкониятдир.

Шу ўринда айтиб ўтиш керакки, ушбу минтақавий экологик саммит Ўзбекистон учун нафақат экологик муаммоларни биргаликда муҳокама қилиш, балки сиёсий яқинлашув, ўзаро ишонч ва минтақавий интеграцияни чуқурлаштиришга хизмат қиладиган муҳим дипломатик воқеа сифатида намоён бўлди.

– Фракция йиғилишларидан бирида масъулларга келтирилган рақамлар, маълумотлар ҳақида фикр билдириб, «Бу билан кимни алдаймиз?» деган долзарб саволни ўргата ташлаган эдингиз. Сизнингча, бундай иллатлар  сохтакорликлар (шунчалик қарши курашилаётганига қарамасдан) қаердан юзага келмоқда? Уларни бартараф қилиш учун сиз нималарни тавсия қилган бўлардингиз?

– Бу каби ҳолатларни оддий камчилик сифатида қараш нотўғри, деб ўйлайман. Сабаби бу тизимли муаммо ҳисобланади. Мен фракция йиғилишида масъулларга қарата бундай саволни қўйганим бежиз эмас. Боиси, рақамлар ортида реал ҳаёт, одамлар ва давлат манфаатлари мужассамдир.

Менинг кузатишимча, бундай ҳолатлар бир неча омиллардан келиб чиқади. Ҳисобот учун ишлаш, яъни натижадан кўра «чиройли рақам»ни устун қўйиш ҳолатлари айрим соҳаларда ҳали-ҳамон сақланиб қоляпти. Шунингдек, айрим жойларда шахсий жавобгарлик ҳисси етарли даражада шаклланмаган. Хато ёки сохта маълумотлар учун аниқ жавоб берадиган муҳит яратилган бўлса-да, бу механизм айрим ҳолларда тўлиқ ишламаяпти. Бунда ички ва жамоатчилик назоратини янада кучайтириш муҳимдир.

Бу муаммоларни бартараф этиш учун бир нечта аниқ ёндашувлар зарур, деб ўйлайман. Аввало, ҳар бир рақам ортида қатъий равишда шахсий жавобгарлик бўлиши шарт. «Жамоавий жавобгарлик» деган ноаниқ тушунча ортига яшириниш амалиётига чек қўйиш керак. Шунингдек, маълумотларни рақамлаштириш ва очиқликни ошириш орқали уларни мус­тақил текшириш имкониятини кенгайтириш зарур. Шу билан бирга, парламент ва жамоатчилик назоратини янада кучайтириш, хусусан, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси доирасида эшитувлар ва таҳлилларни янада чуқурлаштириш керак. Энг муҳими, биз рақам эмас, натижа учун ишлаш маданиятига тўлиқ ўтишимиз шарт. Шундагина сохта кўрсаткичлар юзага чиқмайди.

– Депутатларнинг қонун ижодкорлигидан ташқари яна бир муҳим фаолияти ҳудудларда бўлиб, халқ билан яқиндан мулоқот қилиш, уларнинг муаммоларини ўрганиш ва амалий ёрдам кўрсатиш ҳисоб­ланади. Бу борада сизнинг ҳам мунтазам фаолиятингиз борлиги маълум. Аммо ўзи­нгиз сайланган 9-Андижон вилояти сайлов округида фаолиятингиз давомида аҳолининг қайси йирик муаммоларини ҳал қилишда ҳиссангиз қўшилганидан мамнуният ҳис қиласиз?

– Ечимини кутаётган бир қатор муҳим масалаларни бартараф этиш ҳамда жамиятимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, экологик барқарорлигини таъминлаш, аҳолининг турмуш ва шахсий ҳаётида бироз ўйлантириб келаётган долзарб муаммоларни ҳал этиш, уларнинг турмуш тарзини яхшилашда халқ вакили сифатида маълум даражада ҳиссам қўшилаётганини ҳис этиш мен учун доим шараф бўлиб келган.

Фаолиятимда биргина жорий йил биринчи чорагининг ўзида амалга оширилган депутатлик ташаббусларининг айримларини айтиб ўтадиган бўлсам, Избоскан ва Пахтаобод туманларида сув таъминотини янада яхшилаш ва аҳолини тоза ичимлик сув билан таъминлаш борасида маънан эскирган учта сув қудуғини таъмирлаш, 7 километрдан ортиқ ички кўчаларда сув тармоқларини тортиш, шунингдек, аҳолини барқарор ва узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш мақсадида ички кўчаларга 30 дан ортиқ янги бетон устунлар ва 2 та замонавий трансформатор пункти ўрнатиш ишларини, шунингдек, маҳаллаларда аҳоли қатнови учун қулай шароитлар яратиш мақсадида 7 та ички кўчада жами 5000 метрдан ортиқ узунликда бетонлаш, асфальт қопламаси билан қоплаш ва таъмирлаш ишларида тегишли идоралар билан ҳамкорликда амалий ишлар олиб борилди.

Фаолиятим давомида маҳаллаларда мавжуд имкониятларни сафарбар этиш орқали янги ўсиш нуқталарини топиш ва ҳаётга тадбиқ этишга эътибор қаратишга ҳаракат қилдим.

Маҳалла еттилиги билан ҳамкорликда ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш, кичик бизнесга шароит яратиш орқали кўплаб фуқароларимиз, оилаларимиз иқтисодий даромад манбаига эга бўлишмоқда. Бу каби ҳамкорликдаги саъй-ҳаракатлар орқали жорий йилнинг биринчи чорагида Избоскан ва Пахтаобод туманларида ишсизлик ва камбағалликни қисқартириш борасида ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ижобий натижаларга эришилишига халқ вакили сифатида ўз ҳиссамизни қўшишга эришдик.

Ўқувчи-ёшларни давлат стандартлари асосида сифатли таълим олишлари учун мавжуд имкониятларни янада яхшилаш мақсадида Избоскан туманидаги 11-умумий ўрта таълим мактабида бугунги кунда қўшимча ўқув биносини қуриш ҳамда мавжуд биноларни тўлиқ таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда. Ушбу қурилиш ва таъмирлаш ишларига 17 миллиард сўмлик бюджет маблағлари ажратилишига эришилди.

Шунингдек, сайловчилар томонидан маҳаллаларнинг инфратузилмасини янада яхшилаш борасида билдирган мурожаатларига асосан, давлат ва маҳаллий бюджет маблағлари жалб этилиши натижасида Избоскан туманида «Элатан» МФЙ ҳудудидаги «Остона» кўчасида 2 км асфальт қопламаси тўшалиб, таъмирлаш ишлари олиб борилди. «Истиқлол» МФЙ ҳудудидаги «Абжувозариқ» кўчасида 2,9 км, «Озодлик» кўчасида 600 метр, «Зарчашма» кўчасида 800 метр, «Сўғдиёна» кўчасида эса 500 метр йўл асфальтланди.

Халқ вакили сифатида амалга ошириб келаётган саъй-ҳаракатларимиз замирида, авволо, инсон манфаати, жамиятимизнинг юксак ривожи, давлатимиз тараққиёти мужассамдир. Энг муҳими, одамларимизнинг дардига қулоқ тутиб, уларнинг ишончини оқлашга ҳаракат қилаётганим мен учун ҳам масъулият ва шарафдир.

 

«Oila va TABIAT» мухбири

Ғулом БОБОЖОНОВ

суҳбатлашди.




Ўхшаш мақолалар

«Рақам эмас,  натижа учун ишлаш маданиятига тўлиқ ўтишимиз шарт»

«Рақам эмас, натижа учун ишлаш маданиятига тўлиқ ўтишимиз шарт»

🕔15:38, 15.05.2026 ✔66

– Наврўзбек Муқимжонович, мана, сиз халқ орасида бўлиб, инсонлар билан суҳбатлашасиз. Бугунги кунда фуқаролар Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари фаолиятидан қай даражада қаноат ҳосил қилишяпти? Шу ҳақда халқнинг, сайловчиларнинг фикрлари билан қизиқиб кўрганмисиз?

Батафсил
Қарийб  700 тонна  чиқинди  бартараф этилди

Қарийб 700 тонна чиқинди бартараф этилди

🕔09:06, 08.05.2026 ✔79

Фарғона вилоятида ҳудудларнинг экологик барқарорлигини таъминлаш, қурилиш объектлари устидан назоратни кучайтириш ҳамда чиқиндиларни бошқариш соҳасидаги талаблар ижросини таъминлаш бўйича тизимли ишлар давом эттирилмоқда.

Батафсил
«Яшил» инновациялар – танлов эмас,  замон талаби

«Яшил» инновациялар – танлов эмас, замон талаби

🕔16:49, 30.04.2026 ✔102

Экологик муаммоларни ҳал этиш илмий ёндашувни талаб қилади. Ўзбекистон Экологик партияси ўз фаолиятда партия қошида ташкил этилган олимлар корпуси аъзоларининг илмий хулосаларига таяниб, кўплаб экологик муаммоларга ечимларни таклиф этмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • «Рақам эмас,  натижа учун ишлаш маданиятига тўлиқ ўтишимиз шарт»

    «Рақам эмас, натижа учун ишлаш маданиятига тўлиқ ўтишимиз шарт»

    – Наврўзбек Муқимжонович, мана, сиз халқ орасида бўлиб, инсонлар билан суҳбатлашасиз. Бугунги кунда фуқаролар Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари фаолиятидан қай даражада қаноат ҳосил қилишяпти? Шу ҳақда халқнинг, сайловчиларнинг фикрлари билан қизиқиб кўрганмисиз?

    ✔ 66    🕔 15:38, 15.05.2026
  • Қарийб  700 тонна  чиқинди  бартараф этилди

    Қарийб 700 тонна чиқинди бартараф этилди

    Фарғона вилоятида ҳудудларнинг экологик барқарорлигини таъминлаш, қурилиш объектлари устидан назоратни кучайтириш ҳамда чиқиндиларни бошқариш соҳасидаги талаблар ижросини таъминлаш бўйича тизимли ишлар давом эттирилмоқда.

    ✔ 79    🕔 09:06, 08.05.2026
  • «Яшил» инновациялар – танлов эмас,  замон талаби

    «Яшил» инновациялар – танлов эмас, замон талаби

    Экологик муаммоларни ҳал этиш илмий ёндашувни талаб қилади. Ўзбекистон Экологик партияси ўз фаолиятда партия қошида ташкил этилган олимлар корпуси аъзоларининг илмий хулосаларига таяниб, кўплаб экологик муаммоларга ечимларни таклиф этмоқда.

    ✔ 102    🕔 16:49, 30.04.2026
  • «Экофаол фуқаро» ва  «Яшил тадбиркор»  мақомини қандай  олиш мумкин?

    «Экофаол фуқаро» ва «Яшил тадбиркор» мақомини қандай олиш мумкин?

    Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 21 апрелдаги қарори билан аҳолининг экологик турмуш тарзини шакллантириш ҳамда тадбиркорлик субъектларининг атроф-муҳитга салбий таъсирини камайтиришни рағбатлантиришга қаратилган янги тизим жорий этилди.

    ✔ 103    🕔 16:46, 30.04.2026
  • Агроэнергетика соҳасида йирик  ҳамкорлик

    Агроэнергетика соҳасида йирик ҳамкорлик

    Хитойда ташкил этилган халқаро иқтисодий форум доирасида Ўзбекистон иқтисодиёти учун фойдали бўлган келишувларга эришилди.

    ✔ 122    🕔 09:00, 23.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар