Тошкент ва Самарқанд ФАОнинг «Яшил шаҳарлар» тармоғига қўшилди
Тошкент ва Самарқанд шаҳарлари Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) «Яшил шаҳарлар» тармоғига аъзо бўлди.
Батафсил— Борди-ю, тадбиркорлик субъектининг унга қўлланилиши лозим бўлган имтиёз ва преференциялардан хабари бўлмаса, қандай қўлланилади?
Исмоил ЗИЁДИНОВ,
Қамаши тумани
— Ўзбекистон Республикасининг «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги қонунининг 5-моддасига мувофиқ, кичик тадбиркорлик субъектлари учун қонун ҳужжатларида назарда тутилган имтиёзлар ва преференциялар, кафолатлар ва ҳуқуқлар тадбиркорлик субъектлари томонидан ваколатли органларга ва ташкилотларга ёзма равишдаги мурожаатларсиз қўлланилади.
Таъкидлаш лозимки, илгари имтиёз ва преференциялар кичик тадбиркорлик субъектларининг мурожаатлари асосида қўлланилган бўлса, ҳозирда эса уларни қўллаш учун тадбиркорлик субъектининг мурожаати талаб қилинмайди.
Мазкур Қонуннинг 301-моддасига асосан давлат органлари, уларнинг мансабдор шахслари қонун ҳужжатларида берилган имтиёзлар ва преференцияларни қўллаш тартибини ўз ваколатлари доирасида тушунтириши, шунингдек, уларнинг қўлланилишини таъминлаши шартлиги қатъий белгиланган.
Ҳамдам НАЗАРОВ,
Адлия вазирлиги Тадбиркорлик субъектлари ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни ҳуқуқий ҳимоя қилиш бошқармаси етакчи маслаҳатчиси
Тошкент ва Самарқанд шаҳарлари Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) «Яшил шаҳарлар» тармоғига аъзо бўлди.
БатафсилЭкологик тарбия – шунчаки назарий билимлар ёки табиат ҳақидаги қуруқ маърузалар йиғиндиси эмас. Бу инсоннинг атроф-муҳитга бўлган муносабатини белгилайдиган, болаликдан шаклланиб, умрбод сақланиб қоладиган дунёқараш ва муҳим ҳаётий кўникмадир.
БатафсилЎЭП Сурхондарё вилоят партия ташкилоти ташаббуси билан Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллигига бағишлаб, «Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз» ғояси асосида Сангардак туризм масканида экофестиваль ташкил этилди.
Батафсил