Экология      Бош саҳифа

Депутат сўрови вазирликни ҳаракатга келтирадими?

Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг тарқалган бир лавҳа кўпчиликни ларзага келтирди: ўз хонадони ҳовлисида беғубор ўйнаб юрган кичкина қизалоқ кутилмаганда юз берган кучли портлаш ва ундан чиққан ваҳимали овоз туфайли даҳшатга тушиб, қаёққа қочишини билмай қолади. Бу воқеа шунчаки тармоқдаги навбатдаги пиар видео эмас, балки инсон ҳаётига бўлган беписандликнинг оғриқли ифодасидир.

Депутат сўрови  вазирликни ҳаракатга  келтирадими?

Жорий йилнинг 15 апрель куни Самарқанд туманидаги машҳур «Оқбўйра» туризм қишлоғи аҳолиси ана шундай кутилмаган ваҳима ва хавф ичида қолди. Маълум бўлишича, ҳудудга яқин жойда тоғ-кон портлатиш ишлари олиб борилган. Бунинг оқибатида одамларнинг ҳаёти ва соғлиғига жиддий хавф туғилган, аҳолининг яшаш уйлари ва мол-мулкига ҳам сезиларли даражада зарар етган. Энг ачинарлиси шундаки, бундай хавфли ва йирик техник жараёндан олдин маҳаллий аҳоли расман огоҳлантирилмаган, хавфсизлик чоралари кўрилмаган.

Мазкур вазият нафақат жамоатчиликнинг, балки халқ вакилларининг ҳам ҳақли эътирозига сабаб бўлди. Ўзбекистон Экологик партиясидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ботирали Шодиев ушбу хавфли воқеа юзасидан Тоғ-кон саноати ва геология вазири Бобур Исламовга депутатлик сўрови юборди.

Депутатлик сўровида вазирлик масъуллари ва тегишли назорат органлари олдига соҳадаги камчиликларни очиб берувчи ҳамда келгусида хавфсизликни таъминлашга қаратилган аниқ ва қатъий саволлар қўйилган:

1  Ушбу ҳудудда кон портлатиш ишларида хавфсизликни таъминлаш устидан вазирлик ва тегишли инспекциялар томонидан аслида қандай назорат амалга оширилган?

2 Портлатиш ишларини олиб бориш қоидалари ва техник регламент талабларига амалда риоя қилинганми ёки йўқ?

3 Самарқанд туманидаги ушбу портлаш оқибатида фуқароларнинг уй-жойлари ва мол-мулкига етказилган моддий зарарни аниқлаш ҳамда уни айбдорлар томонидан тўлиқ қоплаб бериш бўйича ҳозирда қандай чоралар кўриляпти?

4 Мазкур манзилда аҳоли хавфсизлигини таъминлаш мақсадида кон портлатиш ишларини қонунчиликка асосан бутунлай тўхтатиш масаласи кўриб чиқиладими?

5 Келгусида республиканинг бошқа ҳудудларида ҳам бундай кўнгилсиз ҳолатларнинг олдини олиш, кон портлатиш технологиясини замонавийлаштириш ва хавфсизлик чораларини кучайтириш бўйича вазирлик томонидан тизимли равишда нима ишлар қилиняпти?

Халқ вакили томонидан йўлланган бу саволлар ўта ўринли ва долзарбдир. Зеро, Янги Ўзбекистонда инсон қадри, унинг осойишталиги ва хавфсизлиги ҳар қандай иқтисодий манфаатдан устувор туради. Одамларнинг ҳаёти ва тинч-тотув яшаб турган уй-жойлари кимларнингдир масъулиятсизлиги сабаб тажриба ўтказадиган майдонга айланиб қолишига асло йўл қўйиб бўлмайди.

Халқ ва жамоатчилик вазирликнинг ушбу сўровга берадиган расмий жавобини ҳамда кўриладиган қатъий чораларини кутиб қолади.

 

Малика БЕВУТОВА




Ўхшаш мақолалар

Тошкент ва   Самарқанд ФАОнинг «Яшил  шаҳарлар»  тармоғига қўшилди

Тошкент ва  Самарқанд ФАОнинг «Яшил шаҳарлар» тармоғига қўшилди

🕔16:28, 04.09.2026 ✔62

Тошкент ва Самарқанд шаҳарлари Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) «Яшил шаҳарлар» тармоғига аъзо бўлди.

Батафсил
Келажакка  Тикилган манфаатли  сармоя

Келажакка Тикилган манфаатли сармоя

🕔16:03, 27.08.2026 ✔121

Экологик тарбия – шунчаки назарий билимлар ёки табиат ҳақидаги қуруқ маърузалар йиғиндиси эмас. Бу инсоннинг атроф-муҳитга бўлган муносабатини белгилайдиган, болаликдан шаклланиб, умрбод сақланиб қоладиган дунёқараш ва муҳим ҳаётий кўникмадир.

Батафсил
Она табиатни  асраш ва соғлом ҳаёт чорлови

Она табиатни асраш ва соғлом ҳаёт чорлови

🕔15:58, 27.08.2026 ✔127

ЎЭП Сурхондарё вилоят партия ташкилоти ташаббуси билан Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллигига бағиш­лаб, «Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз» ғояси асосида Сангардак туризм масканида экофестиваль ташкил этилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Тошкент ва   Самарқанд ФАОнинг «Яшил  шаҳарлар»  тармоғига қўшилди

    Тошкент ва  Самарқанд ФАОнинг «Яшил шаҳарлар» тармоғига қўшилди

    Тошкент ва Самарқанд шаҳарлари Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) «Яшил шаҳарлар» тармоғига аъзо бўлди.

    ✔ 62    🕔 16:28, 04.09.2026
  • Келажакка  Тикилган манфаатли  сармоя

    Келажакка Тикилган манфаатли сармоя

    Экологик тарбия – шунчаки назарий билимлар ёки табиат ҳақидаги қуруқ маърузалар йиғиндиси эмас. Бу инсоннинг атроф-муҳитга бўлган муносабатини белгилайдиган, болаликдан шаклланиб, умрбод сақланиб қоладиган дунёқараш ва муҳим ҳаётий кўникмадир.

    ✔ 121    🕔 16:03, 27.08.2026
  • Она табиатни  асраш ва соғлом ҳаёт чорлови

    Она табиатни асраш ва соғлом ҳаёт чорлови

    ЎЭП Сурхондарё вилоят партия ташкилоти ташаббуси билан Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллигига бағиш­лаб, «Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз» ғояси асосида Сангардак туризм масканида экофестиваль ташкил этилди.

    ✔ 127    🕔 15:58, 27.08.2026
  • Сирдарё ҳавоси:  мусаффолик  мониторинги

    Сирдарё ҳавоси: мусаффолик мониторинги

    Сирдарё ҳавосига бир йилда 35,336 минг тонна зарарли модда чиқарилмоқда. Вилоятда атмосфера ҳавосига таъсир кўрсатувчи I ва II тоифадаги 64 та саноат корхонаси бор. Уларда 316 та чанг-газ тозалаш қурилмаси ишлаётган бўлса-да, ҳавони ифлослантириш муаммоси ҳали тўлиқ бартараф этилмаган.

    ✔ 147    🕔 11:42, 20.08.2026
  • Унутилган экологик «мерос»:  Пестицид омборлари ва  «ядомогильник»лар хавфига чек қўйилади

    Унутилган экологик «мерос»: Пестицид омборлари ва «ядомогильник»лар хавфига чек қўйилади

    1960-1980 йилларда Ўзбекистон пахтачиликка ихтисос­лаштирилган ҳудуд сифатида жуда катта ҳажмда минерал ўғитлар ва пестицидлардан фойдаланган республикалардан бири эди.

    ✔ 140    🕔 11:39, 20.08.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар