Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

Пиёда ва велосипед учун ноқулай кўчалар: Дангасалик ва ижтимоий муаммолар томон етакламоқда

Инсон саломатлиги ҳақида гап кетганда кўпинча овқатланиш, спорт ёки зарарли одатлар тилга олинади. Аммо инсоннинг ҳар куни қандай юриши, қанча ҳаракат қилиши кўп жиҳатдан унинг яшаётган шаҳри билан боғлиқ.

Пиёда ва велосипед учун ноқулай кўчалар:  Дангасалик  ва ижтимоий муаммолар томон етакламоқда

Сўнгги йилларда дунё олимлари айнан шу масалага жиддий эътибор қаратмоқда. АҚШда икки миллиондан ортиқ смартфон фойдаланувчилари маълумотлари асосида ўтказилган йирик тадқиқот эса муҳим хулосани кўрсатди: қулай кўчалар одам умрини узайтириши мумкин.

Тадқиқотчилар яшаш жойини ўзгартирган минглаб инсонларнинг кундалик ҳаракатини кузатган. Натижада пиёда юришга қулай ҳудудга кўчган одамларнинг кундалик қадамлари ўртача 1100 тага ошгани аниқланган. Бу эса кунига қўшимча 10-11 дақиқа фаол юриш дегани. Энг муҳими, бу ўзгариш вақтинчалик эмас – одамнинг янги муҳитга мослашган кундалик одатига айланган. Бу натижа бир ҳақиқатни очиб беради: инсон ҳар доим ҳам дангаса бўлгани учун кам юрмайди. Баъзан шаҳар уни юрмасликка мажбур қилади.

 

Камҳаракат жамият – кўринмаётган экологик муаммо

Экология ҳақида гап кетганда одатда ҳавонинг ифлосланиши, чиқиндилар ёки сув танқислиги тилга олинади. Аммо бугун шаҳар муҳити билан боғлиқ яна бир жиддий экологик таҳдид мавжуд: ҳаракатсизликка мослашган инфратузилма.

Бугунги замонавий шаҳарларда автомобиль тобора марказий ўринга чиқмоқда. Кенг йўллар, кўприклар, автотураргоҳлар кўпаймоқда, бироқ пиёдалар учун қулайлик кўпинча иккинчи планга тушиб қолади. Дарахтсиз узун кўчалар, узилиб қолган тротуарлар, хавфли чорраҳалар ва ноқулай жамоат транспорти инсонни машина ёки таксига қарам қилиб қўяди. Оқибатда эса одамларнинг кундалик ҳаракати камаяди.

Аслида бу фақат транспорт муаммоси эмас. Бу экология ва саломатлик билан боғлиқ масала ҳамдир. Чунки ҳаракатсиз ҳаёт тарзи юрак-қон томир касалликлари, қандли диабет, семириш ва руҳий тушкунлик хавфини оширади. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳафтасига камида 150 дақиқа фаол ҳаракатни тавсия қилади. Аммо кўпчилик бунга махсус вақт ажрата олмайди. Шундай пайтда шаҳар муҳити инсоннинг энг катта «машқ майдони»га айланади.

Агар одам ишга ёки дўконга пиёда бора олса, жамоат транспортига хавфсиз ва қулай етиб олса, боғларда бемалол сайр қилса, жисмоний фаоллик табиий равишда кундалик ҳаётнинг бир қисмига айланади. Бунинг учун спорт залига обуна ҳам, махсус режа ҳам керак эмас. Одийгина қулай кўча кифоя.

Шу нуқтада экология тушунчасига бошқача қараш зарур бўлади. Кўпчилик экологияни фақат дарахт ёки чиқиндилар билан боғлайди. Аслида эса экология инсон яшаётган муҳит унинг ҳаётига қандай таъсир қилишини ҳам англатади. Агар шаҳар инсон организмига зарар етказаётган бўлса, бу ҳам экологик муаммо саналади.

Пиёда юришга қулай кўчалар:

• автомобилга қарамликни камайтиради;

• ҳавога чиқариладиган зарарли газлар қисқаради;

• шовқин ифлосланишини пасайтиради;

• яшил ҳудудлар улушини оширади;

• аҳолини кўпроқ ҳаракатга ундайди.

Шу сабабли ривожланган давлатларда «walkable city» – пиёда юришга мос шаҳар концепцияси экологик сиёсатнинг муҳим қисмига айланган. Бугун кўплаб Европа шаҳарлари марказларни автомобиллардан тозалаб, велойўлаклар ва яшил пиёда ҳудудларини кенгайтирмоқда. Чунки улар битта муҳим нарсани тушуниб етди: инсон саломатлигини асраш – экологияни асрашнинг ажралмас қисми.

 

Ўзбекистонда вазият қандай?

Ўзбекистон шаҳарлари, айниқса, Тошкент ҳам бугун шу муаммо билан юзлашмоқда. Сўнгги йилларда янги уйлар, йўллар ва кўприклар кўпаймоқда. Аммо кўплаб ҳудудларда пиёда юриш ҳануз ноқулайлигича қоляпти.

Пиёдалар йўлаклари узилиб қолади, дарахт сояси етишмайди, чорраҳалар хавфли, ногиронлиги бор шахслар учун шароит чекланган, жамоат транспортига етиб бориш учун узоқ юришга тўғри келади, велосипед инфратузилмаси эса жуда абгор аҳволда.

Ёзнинг 40 даражали иссиғида дарахтсиз бетон кўчалар одамни юришдан кўра автомобиль ёки таксига чиқишга мажбур қилади. Натижада одамлар энг қисқа масофага ҳам автомобилда боришга одатланмоқда. Бу эса тирбандликни, ҳавонинг ифлосланишини ва камҳаракатлиликни янада кучайтиради. Ваҳоланки, ривожланган давлатларда бугун шаҳарларни айнан пиёда учун қулай қилишга катта эътибор берилмоқда.

 

Энг арзон соғлик дастури

Давлатлар одатда соғлиқни сақлаш учун миллиардлаб маблағ сарфлайди. Аммо тадқиқотлар кўрсатмоқдаки, айрим касалликларнинг олдини олишнинг энг самарали усулларидан бири – шунчаки одамлар пиёда юриши мумкин бўлган шаҳар қуришдир. Бир километр пиёдалар йўлаги баъзан янги клиникадан ҳам фойдалироқ бўлиши мумкин. Чунки соғлом жамият касалхонадан эмас, кўчадан бошланади.

Бир қарашда оддий тротуар ёки дарахтзор арзимас деталдек туюлади. Аслида эса улар инсоннинг кундалик ҳаётига, кайфиятига ва ҳатто умр давомийлигига таъсир қилади. Қулай шаҳар – бу фақат чиройли бино эмас. Бу инсонни ҳаракатга ундайдиган, нафас олишга имкон берадиган ва яшашни енгиллаштирадиган муҳитдир.

 

Кўчалар саломатлигимизга мосми?

Бугун экология фақат чиқиндиларни камайтириш ёки дарахт экиш билан чекланмайди. Энди у инсоннинг қандай яшаши, қандай юриши ва қандай нафас олиши билан чамбарчас боғлиқ.

Кўчаларимиз қандай қурилса, эртанги саломатлигимиз ҳам шунга қараб шаклланади. Агар шаҳар инсонни юришга ундаса, у соғлом бўлади. Агар шаҳар фақат автомобиль учун қурилса, касалликлар ҳам, тирбандлик ҳам, экологик босим ҳам ортади.

Демак, масала оддий: биз келажак шаҳарларини машиналар учун қурамизми ёки инсон умрини узайтириш учун?..

 

Шаҳруза САТТОРОВА




Ўхшаш мақолалар

Пиёда ва велосипед учун ноқулай кўчалар:  Дангасалик  ва ижтимоий муаммолар томон етакламоқда

Пиёда ва велосипед учун ноқулай кўчалар: Дангасалик ва ижтимоий муаммолар томон етакламоқда

🕔16:45, 04.06.2026 ✔25

Инсон саломатлиги ҳақида гап кетганда кўпинча овқатланиш, спорт ёки зарарли одатлар тилга олинади. Аммо инсоннинг ҳар куни қандай юриши, қанча ҳаракат қилиши кўп жиҳатдан унинг яшаётган шаҳри билан боғлиқ.

Батафсил
Хатарли  «рекорд»лар  ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

Хатарли «рекорд»лар ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

🕔15:50, 21.05.2026 ✔218

Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.

Батафсил
Интернет табиатга қанчалик  зарар  етказади?

Интернет табиатга қанчалик зарар етказади?

🕔15:40, 15.05.2026 ✔279

Биз экология деганда, одатда, кўз билан кўриш мумкин бўлган манзараларни – мўрилардан чиқаётган қора тутунни, дарёларга оқизилаётган кимёвий оқаваларни ёки йўл четида сочилиб ётган плас­тик идишларни тасаввур қиламиз. Аммо бугунги кунда инсоният янги, «кўринмас», лекин хавфи тобора ортиб бораётган глобал экологик таҳдид билан юзма-юз турибди. Бу – рақамли чиқиндилар.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Пиёда ва велосипед учун ноқулай кўчалар:  Дангасалик  ва ижтимоий муаммолар томон етакламоқда

    Пиёда ва велосипед учун ноқулай кўчалар: Дангасалик ва ижтимоий муаммолар томон етакламоқда

    Инсон саломатлиги ҳақида гап кетганда кўпинча овқатланиш, спорт ёки зарарли одатлар тилга олинади. Аммо инсоннинг ҳар куни қандай юриши, қанча ҳаракат қилиши кўп жиҳатдан унинг яшаётган шаҳри билан боғлиқ.

    ✔ 25    🕔 16:45, 04.06.2026
  • Хатарли  «рекорд»лар  ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

    Хатарли «рекорд»лар ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

    Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.

    ✔ 218    🕔 15:50, 21.05.2026
  • Интернет табиатга қанчалик  зарар  етказади?

    Интернет табиатга қанчалик зарар етказади?

    Биз экология деганда, одатда, кўз билан кўриш мумкин бўлган манзараларни – мўрилардан чиқаётган қора тутунни, дарёларга оқизилаётган кимёвий оқаваларни ёки йўл четида сочилиб ётган плас­тик идишларни тасаввур қиламиз. Аммо бугунги кунда инсоният янги, «кўринмас», лекин хавфи тобора ортиб бораётган глобал экологик таҳдид билан юзма-юз турибди. Бу – рақамли чиқиндилар.

    ✔ 279    🕔 15:40, 15.05.2026
  • Ёшлар  кунида муҳим  ташаббуслар илгари сурилди

    Ёшлар кунида муҳим ташаббуслар илгари сурилди

    Ёшлар куни муносабати билан партия Марказий кенгашида ташкил этилган очиқ мулоқот ёшлар учун янги имкониятлар эшигини очди. Унда олий таълим муассасалари талабалари, ёш сиёсатчилар ва стартап ғоялари муаллифлари иштирок этиб, ўз таклиф ва ташаббуслари билан фаол қатнашдилар.

    ✔ 343    🕔 09:12, 08.05.2026
  • Ноёб доривор ўсимлик  Япония технологияси асосида  етиштирилади ва қайта ишланади

    Ноёб доривор ўсимлик Япония технологияси асосида етиштирилади ва қайта ишланади

    Ширинмия (Glycyrrhiza) – жаҳон фармацевтика, озиқ-овқат ва косметология саноатида энг кўп талаб қилинадиган ноёб доривор ўсимликлардан бири ҳисобланади. Уни маданий плантацияларда етиштириш бир қатор муҳим иқтисодий ва экологик афзалликларга эга.

    ✔ 343    🕔 09:05, 08.05.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар