Экоолам      Бош саҳифа

Экология, тадбиркорлик ва аҳоли манфаатлари

Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг асл мазмун-моҳияти чекка ҳудудлар, айниқса, маҳаллалар ҳаётида яққол бўй кўрсатмоқда.

Экология, тадбиркорлик ва аҳоли манфаатлари

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ботирали Шодиевнинг Навоий вилояти Қизилтепа ва Кармана туманларидаги амалий ўрганишлари ҳам жойлардаги реал манзара – экологик барқарорлик, тадбиркорлик муҳити ҳамда аҳолининг яшаш шароитларини таҳлил қилишга қаратилди.

Депутат аҳоли билан мулоқотлари давомида бир қатор маҳаллалар, ижтимоий соҳа ва ишлаб чиқариш объектлари фаолияти, шунингдек, юртимизда кенг қулоч ёзган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида бажарилаётган бунёдкорлик ишлари билан ҳам яқиндан танишди.

Яшил массивлар ва чўлдаги мўъжиза

Дастлабки манзил Қизилтепа туманидаги «Маликобод» МФЙ ҳудудида жойлашган «Янги Ўзбекистон» массиви бўлди. 200 хонадонли кўп қаватли замонавий уйларни ўз ичига олган ушбу ҳудуд нафақат меъморий қиёфаси, балки ўзига хос экологик ёндашуви билан ҳам ажралиб туради. Энг эътиборлиси, массив ҳудудининг қарийб 30 фоизи яшил ҳудудга айлантирилган. Бу ерда барпо этилган мусаффо боғлар, манзарали дарахтлар ва гулзорлар аҳолининг мароқли дам олиши ҳамда ҳудуд иқлимини мўътадиллаштириш учун хизмат қилмоқда. Мазкур ҳудудда 500 нафарга яқин маҳаллий аҳолини, хусусан хотин-қизларни иш билан таъминлаган қўлқоп ишлаб чиқариш корхонаси ҳам самарали фаолият кўрсатмоқда.

Рақамларда акс этган яшиллик: 2022 йилдан буён Маликобод ва Қалаиазизон маҳаллалари ҳудудида жами 107 гектар майдонда янги боғлар барпо этилди. Бу саъй-ҳаракатлар нафақат ҳудуд экологиясини яхшилаш, балки чўл бағрида яшиллик майдонларини кенгайтириш орқали иқлим барқарорлигини таъминлашда муҳим қадамдир.

Депутат массивдаги «Яшил макон» лойиҳаси доирасида барпо этилган Алишер Навоий номидаги янги боғни ҳам кўздан кечирди. Йўл ёқасидаги 7 гектар майдонни эгаллаган ушбу яшил масканга иқлим шароитига мос 11 минг 200 туп манзарали дарахт кўчатлари экилган. Қувонарлиси, кўчатларни парваришлашда сувни тежайдиган замонавий томчилатиб суғориш тизими йўлга қўйилган.

 

Иқтисодий барқарорлик асоси

Консурун маҳалласи ҳудудида 30 гектар майдонда барпо этилаётган «Чорвачилик микромарказлари комплекси» ҳудудда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва экспортбоп маҳсулотлар етиштиришда янги драйверга айланади. Бугунги кунгача бу ерда 20 та замановий объект қуриб битказилди.

Тожикон маҳалласидаги учрашувларда эса аҳоли ҳаёти, яшаш тарзи ҳақида самимий суҳбат бўлди. 2 мингдан зиёд аҳоли истиқомат қиладиган ушбу қишлоқда деҳқончилик ва чорвачилик асосий тирикчилик манбаидир. Суҳбат давомида ёқилғи-энергетика соҳасидаги янгиликлар, муқобил ва қайта тикланувчи энергия манбаларининг афзалликлари тушунтирилди. Шунингдек, ижтимоий кўмакка муҳтож ота-оналар, боқувчисини йўқотган оилалар ҳолидан хабар олиниб, хайрия ёрдамлари улашилди.

 

Томорқа – даромад ва барака манбаи

Амалий ўрганишлар Кармана туманида ҳам қизғин давом этди. Айниқса, Маданият маҳалласидаги томорқачилик ва иссиқхона хўжаликлари тажрибаси барчага намуна бўлишга лойиқ. Маҳалладаги 400 та иссиқхонада аҳоли ердан унумли фойдаланиб, юқори даромад топмоқда.

Мисол учун, Шибзон кўчасида яшовчи хонадонлардан бири 10 сотихли иссиқхонада помидор етиштириш ҳадисини олган. Бу ердан мавсумда 20 тоннагача ҳосил олинади. Эътиборлиси, омилкор деҳқон нафақат томчилатиб суғоришни йўлга қўйган, балки ёмғир сувларини махсус йиғиб, ундан унумли фойдаланиш тизимини ҳам жорий этган. Натижада ушбу оила бир мавсумнинг ўзида қарийб 150 миллион сўм соф даромад кўрмоқда. Бу каби тажрибалар сув тақчиллиги сезилаётган бугунги даврда табиат ресурсларидан оқилона фойдаланишнинг ёрқин намунасидир.

Жалойир маҳалласидаги замонавий спорт масканида олиб борилган ўрганишлар ёшлар иттифоқи ва соғлом турмуш тарзи тарғиботига қаратилди. Шахмат-шашка хоналари, бокс заллари ёш авлоднинг бўш вақтини мазмунли ўтказишга хизмат қилмоқда.

Умуман олганда, депутатнинг аҳоли ҳузурида бўлиши ҳудудларда инсон қадри, экологик барқарорлик ва халқ фаровонлиги тушунчалари шунчаки шиор эмас, балки ҳаётий ҳақиқатга айланиб бораётганини кўрсатди.

 

ЎЭП Навоий вилоят кенгаши

матбуот хизмати




Ўхшаш мақолалар

Экологик тоза ҳудудларда  инсон саломатлигига  салбий таъсир кўрсатувчи омиллар чекланади

Экологик тоза ҳудудларда инсон саломатлигига салбий таъсир кўрсатувчи омиллар чекланади

🕔15:11, 11.06.2026 ✔46

Давлатимиз раҳбари жорий йил 14 майда «Экологик тоза ҳудудларнинг ҳуқуқий мақоми белгиланиши муносабати билан «Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунига қўшимча киритиш ҳақида»ги қонунни имзолади.

Батафсил
Президент ташаббуслари яшил тараққиёт ва иқтисодий интеграцияда    янги босқични  бошламоқда

Президент ташаббуслари яшил тараққиёт ва иқтисодий интеграцияда янги босқични бошламоқда

🕔17:05, 04.06.2026 ✔84

Бугунги кунда жаҳон иқтисодиёти чуқур трансформация босқичини бошдан кечирмоқда. Геосиёсий ўзгариш­лар, таъминот занжирларидаги узилишлар, рақамли технологиялар ва сунъий интеллектнинг жадал ривож­ланиши давлатлар олдига мутлақо янги вазифаларни қўймоқда.

Батафсил
Eco Expo Central Asia 2026:  Экологик ғоялар  инвестицияга  айланмоқда

Eco Expo Central Asia 2026: Экологик ғоялар инвестицияга айланмоқда

🕔17:00, 04.06.2026 ✔77

Самарқанд яна бир халқаро мулоқот майдонига айланди. «Silk Road Samarkand» мажмуасида ўз ишини бошлаган «Eco Expo Central Asia 2026» халқаро экологик кўргазмаси нафақат экологлар ва инвесторларни, балки минтақанинг барқарор ривожланиш истиқболларига бефарқ бўлмаган минглаб мутахассисларни бир жойга жамлади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар