«Eco Expo Central Asia 2026» халқаро кўргазмаси доирасида «Ўзбекистонда биохавфсизлик ташаббусининг ишга туширилиши: Картахена протоколини тарғиб қилиш» мавзусида сайд-ивент бўлиб ўтди.
Тадбир Глобал экологик фонд (GEF) томонидан молиялаштирилаётган «Картахена биохавфсизлик протоколига мувофиқ Ўзбекистонда миллий биохавфсизлик тизимини жорий этиш» лойиҳасининг расман ишга туширилишига бағишланди.
Тадбир Ўзбекистоннинг халқаро экологик мажбуриятлари, хусусан, Картахена биохавфсизлик протоколига мувофиқ миллий биохавфсизлик тизимини мустаҳкамлашга қаратилган лойиҳа мақсадлари ва кутилаётган натижаларини тақдим этиш учун юқори даражадаги мулоқот майдонига айланди.
Тадбир иштирокчиларига Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов, Табиатни муҳофаза қилиш халқаро иттифоқи (IUCN) бош директори доктор Гретел Агилар, Глобал экологик фонд (GEF) ва БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (FAO) бўлинмаси раҳбари Жеффри Гриффин ҳамда Биохилма-хиллик тўғрисидаги конвенция котибияти Амалга оширишни қўллаб-қувватлаш гуруҳи директори Асад Нақви табрик сўзлари билан мурожаат қилди. IUCNнинг Шарқий Европа ва Марказий Осиё бўйича минтақавий директори Оливер Аврамоски эса модератор сифатида иштирок этди.
Азиз Абдуҳакимов ўз нутқида лойиҳанинг ишга туширилиши экологик бошқарув доирасидан анча кенгроқ аҳамиятга эга эканини ва Ўзбекистоннинг иқтисодий ривожланиши ҳамда савдо интеграцияси билан бевосита боғлиқлигини таъкидлади. Қайд этилишича, мамлакатнинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш йўлидаги ҳаракатлари жараёнида қишлоқ хўжалиги савдоси ва санитария чораларига оид халқаро стандартларга мос, шаффоф ҳамда илмий асосланган биохавфсизлик тизимини шакллантириш алоҳида аҳамият касб этмоқда.
Шунингдек, Евроосиёнинг муҳим транзит йўлаклари бўйлаб жойлашган давлат сифатида Ўзбекистон тирик модификацияланган организмларнинг трансчегаравий ҳаракати билан боғлиқ хавфларга тобора кўпроқ дуч келаётгани таъкидланди. Шу муносабат билан лаборатория салоҳиятини ривожлантириш, мониторинг тизимларини такомиллаштириш ва чегара назоратини кучайтириш стратегик устувор йўналиш сифатида баҳоланди.
Тадбир давомида лойиҳа биохавфсизлик соҳасидаги миллий сиёсат ва норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш, идоралараро мувофиқлаштиришни мустаҳкамлаш, техник ва лаборатория салоҳиятини ривожлантириш, шунингдек, тирик модификацияланган организмлар билан боғлиқ хавфларни баҳолаш, мониторинг қилиш ва бошқариш тизимларини такомиллаштиришга хизмат қилиши қайд этилди.
Иштирокчилар биохавфсизлик, биохилма-хилликни асраш ва экологик хавфсизлик соҳасидаги халқаро мажбуриятларни самарали амалга ошириш муҳимлигини, шунингдек, ушбу йўналишдаги миллий назорат ва тезкор жавоб механизмларини янада кучайтириш зарурлигини таъкидлади.
Сайд-ивент доирасида Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, Табиатни муҳофаза қилиш халқаро иттифоқи (IUCN) ҳамда БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (FAO) ўртасида Мақсадлар тўғрисидаги баёнот имзолаш маросими бўлиб ўтди.
Мазкур ҳужжат биохилма-хилликни сақлаш, биохавфсизликни таъминлаш, табиий ресурсларни барқарор бошқариш, иқлим барқарорлигини мустаҳкамлаш ва экотизимларни тиклаш соҳаларидаги ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган.
Томонлар миллий салоҳиятни мустаҳкамлаш, институционал мувофиқлаштиришни такомиллаштириш, илмий-техник ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда биохавфсизлик ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги халқаро стандартларни жорий этишни қўллаб-қувватлаш борасида ҳамкорлик қилиш ниятларини билдирдилар. Шунингдек, мамлакатларга глобал экологик мажбуриятларни аниқ миллий ҳаракатлар ва амалий чораларга айлантиришда кўмаклашувчи халқаро ҳамкорлик ва Глобал экологик жамғарма механизмларининг ўрни алоҳида таъкидланди.
Ўзбекистон биоxавфсизлик соҳасида халқаро ҳамкорликни кенгайтирмоқда
🕔16:58, 04.06.2026
✔15
«Eco Expo Central Asia 2026» халқаро кўргазмаси доирасида «Ўзбекистонда биохавфсизлик ташаббусининг ишга туширилиши: Картахена протоколини тарғиб қилиш» мавзусида сайд-ивент бўлиб ўтди.
Батафсил
Медиация институти: Экологик ва оилавий низолар ечимидамуҳим нуқта
🕔16:49, 04.06.2026
✔14
Сўнгги йилларда қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда низоларни судгача ва суддан ташқари тартибда ҳал этиш механизмларини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Батафсил
Электросамокатлар: тақиқ эмас, тартиб керак
🕔16:46, 04.06.2026
✔13
Сўнгги йилларда Марказий Осиё давлатлари, хусусан, Ўзбекистон йирик шаҳарларида янги транспорт оммалашди. Бир пайтлар фақат истироҳат боғлари ёки туристик масканлардаги вақтинчалик кўнгилочар восита сифатида қабул қилинган электросамокатлар (микромобиллик транспорти) бугун кундалик ҳаётнинг ажралмас қисмига айланиб улгурди.
Батафсил