Бугунги кунда жаҳон иқтисодиёти чуқур трансформация босқичини бошдан кечирмоқда. Геосиёсий ўзгаришлар, таъминот занжирларидаги узилишлар, рақамли технологиялар ва сунъий интеллектнинг жадал ривожланиши давлатлар олдига мутлақо янги вазифаларни қўймоқда.
Ана шундай мураккаб шароитда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Остона шаҳрида бўлиб ўтган Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши мажлисидаги иштироки мамлакатимиз ташқи иқтисодий сиёсатидаги муҳим ва стратегик қадам сифатида намоён бўлди.
Президентимиз ўз нутқида Ўзбекистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқи мамлакатлари билан амалий ҳамкорликни кенгайтириш ташқи иқтисодий сиёсатнинг энг муҳим йўналишларидан бири эканини алоҳида таъкидлади. Сўнгги йилларда ўзаро савдо ҳажми ўсиб, саноат кооперацияси чуқурлашиб, логистика ва рақамли иқтисодиёт соҳаларида янги имкониятлар шаклланаётгани қайд этилди.
Президентимизнинг мазкур саммитдаги иштироки нафақат Ўзбекистоннинг иқтисодий манфаатларини илгари суриш, балки бутун минтақа учун муҳим бўлган янги интеграцион ташаббусларни таклиф этиши билан ҳам аҳамиятлидир.
Давлатимиз раҳбари Ўзбекистон ва ЕОИИ давлатлари ўртасида тўсиқларсиз савдонинг ягона рақамли маконини шакллантириш ташаббусини илгари сурди. Бу ташаббус электрон тижоратни ривожлантириш, божхона ва фитосанитария соҳаларида рақамли маълумот алмашиш, электрон ҳужжатларни ўзаро тан олиш каби муҳим вазифаларни қамраб олади.
Бу таклиф мамлакатимиз иқтисодиётининг рақобатбардошлигини ошириш, тадбиркорлар учун қулай шароит яратиш ва ташқи савдодаги ортиқча бюрократик тўсиқларни қисқартиришга хизмат қилади.
Президентимиз томонидан илгари сурилган яна бир муҳим ташаббус мамлакатлар ўртасида саноат кооперацияси дастурини ишлаб чиқишдир. Саноат кооперацияси – янги ўсиш нуқтаси сифатида илгари сурилди. Айниқса, робототехника, саноат автоматизацияси, энергетика учун бутловчи қисмлар ишлаб чиқариш, сув тежовчи технологиялар ва замонавий қурилиш материаллари соҳалари истиқболли йўналишлар сифатида кўрсатилди.
Эътиборлиси, Ўзбекистон Евроосиё иқтисодий комиссияси билан ҳамкорликда эркин иқтисодий зоналар негизида қўшма лойиҳаларни қўллаб-қувватлайдиган махсус лойиҳа офиси ташкил этишга тайёрлигини билдирди.
Бу ташаббус мамлакатимизга юқори технологиялар, инвестициялар ва илғор тажрибаларни жалб қилиш имкониятларини янада кенгайтиради.
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг чиқишида экологик масалалар ҳар доим ҳам алоҳида ўрин эгаллаган. Бу галги муҳим халқаро тадбирда ҳам давлатимиз раҳбари энергия самарадорлигини ошириш, тоза технологияларни жорий қилиш ва маҳсулотларнинг углерод сиғимини камайтиришга қаратилган саноатни «яшил» трансформация қилиш бўйича қўшма дастур қабул қилишни таклиф қилди.
Бу ташаббус Ўзбекистоннинг сўнгги йилларда амалга ошираётган «Яшил тараққиёт» стратегиясига тўла-тўкис мос келади. Энг муҳими, мазкур ёндашув экологияни муҳофаза қилиш билан бир қаторда миллий иқтисодиётнинг узоқ муддатли рақобатбардошлигини таъминлашга ҳам хизмат қилади.
Меҳнат миграцияси ва инсон манфаатлари ҳам бугун барча давлатлар учун долзарб мавзу. Шу жиҳатдан Президентимиз меҳнат миграцияси соҳасида ҳам замонавий ёндашувни таклиф қилди. Миллий электрон хизматларни ўзаро боғлаш орқали фуқароларни ҳуқуқлари кафолатланган иш ўринлари, меҳнат шартлари ва миграция қонунчилиги ҳақида ишончли ахборот билан таъминлайдиган ягона рақамли муҳит яратиш ғоясини илгари сурди.
Бу ташаббус нафақат ўзимизнинг минглаб юртдошларимизни, балки минтақадаги аҳолининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларнинг хавфсиз ва қонуний меҳнат фаолиятини таъминлаш нуқтаи назаридан шубҳасиз жуда муҳим аҳамият касб этади.
Туризм соҳасида янги имкониятларни ишга тушириш борасида ҳам Президент Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган «Марказий Осиё туристик ҳалқаси» ташаббуси стратегик аҳамиятга эга. Бу Ўзбекистоннинг бой тарихий-маданий меросини халқаро миқёсда кенг тарғиб қилиш ва туризмдан келадиган иқтисодий самарани ошириш имконини беради.
Бир сўз билан айтганда, Ўзбекистон раҳбарининг Олий Евроосиё иқтисодий кенгашидаги иштироки Ўзбекистоннинг очиқ, прагматик ва манфаатли ташқи иқтисодий сиёсат юритаётганининг яна бир ёрқин тасдиғи бўлди. Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган рақамли интеграция, саноат кооперацияси, яшил иқтисодиёт, меҳнат миграцияси ва туризм соҳаларига оид ташаббуслар нафақат Ўзбекистон, балки бутун Евроосиё макони учун долзарб ва истиқболли ечимлар сифатида намоён бўлмоқда.
Энг муҳими, ушбу ташаббуслар мамлакатимиз миллий манфаатларини таъминлаш, иқтисодий ўсишни жадаллаштириш, аҳоли фаровонлигини ошириш ва Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги нуфузини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади. Шу маънода, Президентимиз иштирок этган мазкур саммит Ўзбекистон ташқи сиёсатининг навбатдаги муҳим дипломатик ва иқтисодий ютуғи сифатида тарихда қолади.
Абдушукур ҲАМЗАЕВ,
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги
Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари
Экологик тафаккур ва ёшлар салоҳиятини бирлаштирган майдон
🕔13:24, 20.07.2026
✔20
Экологик маданиятни юксалтириш, ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини кучайтириш учун уларнинг ташаббуслари ва инновацион ғояларини қўллаб-қувватлаш бугунги рақамли дунёнинг асосий талабидир.
Батафсил
Дарахтлар иссиқдан қуриб қолмасин, бефарқ бўлманг!
🕔13:17, 20.07.2026
✔17
Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси аномал иссиқда дарахтларни қуриб қолишдан асраш чораларини кўришга чақирмоқда. Вазирлик аномал иссиқ ҳаво инсонлар билан бир қаторда мамлакатдаги яшил ҳудудлар, дарахтлар, буталар ва ҳайвонот дунёси учун ҳам жиддий хавф туғдиришини билдирди.
Батафсил
Инсониятнинг келажакдаги тоза энергия манбаи
🕔15:34, 09.07.2026
✔64
Бугунги кунда дунёда энергияга бўлган талаб тобора ортиб бораётган бир пайтда, экологик хавфсиз ва барқарор энергия манбаларини излаш глобал аҳамият касб этмоқда.
Батафсил