Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

Темир йўл хизмати: Йўловчилар эътирозларига вазирнинг эътибори қаратилди

Темир йўл транспорти соҳасида рақамлаштириш ва янги йўналишлар қурилиши борасида ижобий кўрсаткичлар кўзга ташланаётган бўлса-да, тизимнинг ички ҳолати, хизмат кўрсатиш сифати ва оддий йўловчилар учун яратилган шароитлар жиддий ислоҳотларга муҳтожлигини кўрсатмоқда.

Темир йўл хизмати:  Йўловчилар эътирозларига вазирнинг эътибори қаратилди

Янги йўллар қуриш ёки юк ташиш ҳажмини ошириш яхши, албатта. Аммо соҳанинг асл ривожланиши ва муваффақияти ҳисоботлардаги рақамлар билан эмас, биринчи навбатда, оддий йўловчи учун яратилган қулайлик, вагон ичидаги шароит ва унга кўрсатилган хизмат даражаси билан ўлчаниши керак.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг ўтган ҳафтадаги мажлисида Транспорт вазири Илҳом Маҳкамовнинг ахбороти тингланди. Депутатларга тақдим этилган ахборотда 2023-2025 йилларда жами 338,7 км узунликдаги янги темир йўллар қурилгани, ўтган йили поездларда 107,9 млн тонна юк ташилгани маълум қилинди. Шунингдек, электрон чипта сотиш улуши 40 фоиздан 86 фоизга ошган.

Ушбу рақамлар қоғозда ва ҳисоботларда жуда чиройли акс этяпти, албатта. Бироқ, рақамларнинг ўсиши поездга чиққан оддий халқнинг оғриқли муаммоларини ҳал қилиб бермаяпти. Навбатдаги парламент муҳокамасидан сўнг соҳадаги реал аҳволни таҳлил қилиш ва йиллар давомида тўпланиб қолган камчиликларни очиқ айтиш вақти келди.

 

Вагонлардаги ачинарли аҳвол

Чипта сотиш улушининг 86 фоизга оширилгани, шубҳасиз, вокзаллардаги узун навбатлар ва сарсонгарчиликларни камайтиришга хизмат қилувчи яхши техник қадамдир. Аммо одамларни бир ҳақли савол қийнайди: чиптани телефон орқали сотиб олиш осонлашгани билан, вагон ичидаги аҳвол ўзгардими? Наҳотки рақамлаштириш фақат пулни йиғиб олиш босқичида ишласа-ю, хизмат кўрсатишга келганда тўхтаб қолса?..

Бугунги кунда йўловчи ташувчи вагонларнинг катта қисми маънан ва техник жиҳатдан эскириб бўлган. Айниқса, ёз мавсумида пойтахтдан Бухоро, Термиз, Хива ёки Нукус каби йўналишларда ҳаракатланувчи оддий йўловчи поездларида сафар қилиш ҳақиқий азобга айланади. Йўловчиларнинг куйиниб айтишича, вагон ичидаги иссиқлик баъзан 40 даражадан ошиб кетади, кондиционерлар эса фақат номигагина ўрнатилгандек гўё. Оқибатда одамлар бир неча соатлаб дим, ҳаво айланмайдиган ва иссиқ тирбандлик ичида нафас ололмай ҳаракатланишга мажбур бўлмоқда. Бу ҳолат ёш болалар, кексалар ва соғлиғида муаммоси бор инсонлар учун тўғридан-тўғри хавф туғдирмоқда.

 

Антисанитария

Тизимнинг энг оғриқли ва кўз юмиб бўлмайдиган жиҳати – вагонлардаги санитарияга зид ҳолатдир. Йўловчиларга тақдим этиладиган кўрпа-тўшаклар, чойшаб ва ёстиқларнинг аксарияти ўта эски, сифатсиз ювилган ва нохуш ҳид анқиб туради. Сафар давомида «бу чойшаблар умуман ювиладими ёки шунчаки тахлаб қайта бериладими?» деган шубҳа одамларни доим қийнайди.

Вагонлардаги ҳожатхоналарнинг ҳолати эса алоҳида танқидга лойиқ. Кўпинча оддий тозалик воситаларининг (совун, қоғоз) йўқлиги, сув таъминотидаги узилишлар ва чиқаётган нохуш ҳидлар йўловчиларнинг ҳақли ­эътирозларини келтириб чиқармоқда. Хизмат кўрсатувчи ходимларнинг тозаликни сақлашга бўлган эътибори ва йўловчилар билан мулоқот қилиш маданияти ҳам ҳануз паст даражада қолмоқда. Вагон ичидаги умумий тозалик талаб даражасида эмаслиги соҳада тизимли назоратнинг йўқлигидан далолат беради.

 

Хизмат сифати чипта нархига

ярашами?

Кейинги пайтларда темир йўл чипталари нархларининг мунтазам равишда ошириб борилаётгани сир эмас. Одамлар орасида «нархлар тинмай кўтариляпти, лекин хизмат сифати нега ерда судралиб ётибди?» деган гаплар бежиз юрмайди.

Вагонлар сифати ўзгармаган, шароитлар ўша-ўша ачинарли аҳволда қолган, аммо чипта нархлари эса муттасил қимматлашмоқда. Йўловчи ўзи истаган санага қиммат баҳога чипта сотиб олиб, эвазига дим, иссиқ ва антисанитар вагонда юришга мажбур бўлмоқда. Бу эса кўрсатилаётган хизмат ва унга тўланаётган маблағ ўртасида мутлақо адолатсиз номутаносиблик борлигини кўрсатади.

Бундан ташқари, ички туризм мавсумида ёки байрам кунларида чипта топилмаслиги ёки тизимда сунъий тақчиллик юзага келиши ҳолатлари ҳам бутунлай барҳам топгани йўқ. Оддий аҳоли ҳафталаб чипта тополмай хуноб бўлиб юрган бир пайтда, қайсидир йўллар билан барибир чипталар қиммат нархда бошқалар қўлида пайдо бўлиши тизимдаги ички назоратнинг заифлигини англатади.

 

Депутатларнинг асосий эътирози

Ўз навбатида, депутатлар тизимдаги айрим камчиликларни тилга олишди. Жумладан, соҳада давлат иштирокидаги корхоналар устунлиги халқ вакилларини қониқтирмаётгани сезилди.

Бугун жамоатчилик ҳам айнан шу фикрни илгари сурмоқда: соҳада соғлом рақобатнинг йўқлиги ва давлат монополиясининг сақланиб қолаётгани хизмат сифатини оширишга бўлган рағбатни сусайтирмоқда. Рақобат йўқ жойда ривожланиш ҳам, аҳоли учун қулайлик ҳам бўлмайди. Тўловни қилдингми, марҳамат қилиб шароитни ҳам шунга яраша қилиб бер, деган талаб бугун ҳар бир фуқаронинг ичидаги гап.

Вагонлар сони ва сифатини ошириш, лойиҳаларни ҳаётга тадбиқ этишни жадаллаштириш кераклиги ҳам уқтирилди. Ушбу масала муҳокамасидан сўнг йиғилиш якунланди.

 

Ечим – тизимли ўзгаришларда

Темир йўл транспортининг ҳақиқий баҳоси рақамларда ёки янги қурилган километрларда эмас, балки йўловчининг вагон ичидаги кайфияти, соғлиғи ва сафар давомида олган қулайлиги билан ўлчанади. Соҳага хусусий сектор ва инвестицияларни фаол жалб қилиш, вагон паркларини тубдан янгилаш ҳамда санитария назоратини кучайтириш вақти аллақачон келган. Токи вагонлардаги иссиқлик, антисанитария ва чипталарнинг қимматлиги муаммоси ҳал этилмас экан, соҳадаги ислоҳотларни сояда қолдираверади.

 

Саида РУСТАМ қизи




Ўхшаш мақолалар

Темир йўл хизмати:  Йўловчилар эътирозларига вазирнинг эътибори қаратилди

Темир йўл хизмати: Йўловчилар эътирозларига вазирнинг эътибори қаратилди

🕔15:04, 11.06.2026 ✔14

Темир йўл транспорти соҳасида рақамлаштириш ва янги йўналишлар қурилиши борасида ижобий кўрсаткичлар кўзга ташланаётган бўлса-да, тизимнинг ички ҳолати, хизмат кўрсатиш сифати ва оддий йўловчилар учун яратилган шароитлар жиддий ислоҳотларга муҳтожлигини кўрсатмоқда.

Батафсил
Пиёда ва велосипед учун ноқулай кўчалар:  Дангасалик  ва ижтимоий муаммолар томон етакламоқда

Пиёда ва велосипед учун ноқулай кўчалар: Дангасалик ва ижтимоий муаммолар томон етакламоқда

🕔16:45, 04.06.2026 ✔108

Инсон саломатлиги ҳақида гап кетганда кўпинча овқатланиш, спорт ёки зарарли одатлар тилга олинади. Аммо инсоннинг ҳар куни қандай юриши, қанча ҳаракат қилиши кўп жиҳатдан унинг яшаётган шаҳри билан боғлиқ.

Батафсил
Хатарли  «рекорд»лар  ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

Хатарли «рекорд»лар ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

🕔15:50, 21.05.2026 ✔296

Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Темир йўл хизмати:  Йўловчилар эътирозларига вазирнинг эътибори қаратилди

    Темир йўл хизмати: Йўловчилар эътирозларига вазирнинг эътибори қаратилди

    Темир йўл транспорти соҳасида рақамлаштириш ва янги йўналишлар қурилиши борасида ижобий кўрсаткичлар кўзга ташланаётган бўлса-да, тизимнинг ички ҳолати, хизмат кўрсатиш сифати ва оддий йўловчилар учун яратилган шароитлар жиддий ислоҳотларга муҳтожлигини кўрсатмоқда.

    ✔ 14    🕔 15:04, 11.06.2026
  • Пиёда ва велосипед учун ноқулай кўчалар:  Дангасалик  ва ижтимоий муаммолар томон етакламоқда

    Пиёда ва велосипед учун ноқулай кўчалар: Дангасалик ва ижтимоий муаммолар томон етакламоқда

    Инсон саломатлиги ҳақида гап кетганда кўпинча овқатланиш, спорт ёки зарарли одатлар тилга олинади. Аммо инсоннинг ҳар куни қандай юриши, қанча ҳаракат қилиши кўп жиҳатдан унинг яшаётган шаҳри билан боғлиқ.

    ✔ 108    🕔 16:45, 04.06.2026
  • Хатарли  «рекорд»лар  ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

    Хатарли «рекорд»лар ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

    Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.

    ✔ 296    🕔 15:50, 21.05.2026
  • Интернет табиатга қанчалик  зарар  етказади?

    Интернет табиатга қанчалик зарар етказади?

    Биз экология деганда, одатда, кўз билан кўриш мумкин бўлган манзараларни – мўрилардан чиқаётган қора тутунни, дарёларга оқизилаётган кимёвий оқаваларни ёки йўл четида сочилиб ётган плас­тик идишларни тасаввур қиламиз. Аммо бугунги кунда инсоният янги, «кўринмас», лекин хавфи тобора ортиб бораётган глобал экологик таҳдид билан юзма-юз турибди. Бу – рақамли чиқиндилар.

    ✔ 349    🕔 15:40, 15.05.2026
  • Ёшлар  кунида муҳим  ташаббуслар илгари сурилди

    Ёшлар кунида муҳим ташаббуслар илгари сурилди

    Ёшлар куни муносабати билан партия Марказий кенгашида ташкил этилган очиқ мулоқот ёшлар учун янги имкониятлар эшигини очди. Унда олий таълим муассасалари талабалари, ёш сиёсатчилар ва стартап ғоялари муаллифлари иштирок этиб, ўз таклиф ва ташаббуслари билан фаол қатнашдилар.

    ✔ 412    🕔 09:12, 08.05.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар