Экоолам      Бош саҳифа

Сув ва зовурлар муҳофазага муҳтож

Бир гуруҳ нуронийлар бунинг экологик аҳамияти бўйича мурожаат билан чиқди

Сув ва зовурлар  муҳофазага  муҳтож

Ер – инсоннинг боқувчиси. Унинг ҳосили эса берилган неъматларнинг энг улуғидир. Аммо замин ҳам тирик мавжудот каби нафас олиши, сувни ютиши ва ортиғини чиқариши керак. Табиат миллионлаб йиллар давомида ернинг «нафас олиш» тизимини такомиллаштирган. Инсон эса бу тизимни тушуниб, унга хизмат қилишни неча минг йиллар аввал бошлаган. Қадимги суғд, хоразм ва бобил каналлари, афғон-тожик зовурлари бунинг ёрқин далилидир. Ана шу ирригация иншоотлари туфайли жаҳоннинг энг қақроқ ерлари боғу бўстонга айланган.

Сув – инсониятга берилган бебаҳо неъмат. Ушбу инъомдан қандай фойдаланиш ўзимизга, яъни сувга муносабатимизга, билимимиз ва савиямизга боғлиқдир. Она еримиз бағридаги сув ҳам ёзилмаган баъзи бир қонуниятларга бўйсунади: шарқ мамлакатларида юқоридан пастга, яъни кунчиқардан кунботарга қараб оқади. Ундан ақл билан, фаросат билан фойдаланилса, элни боқади, унга бепарво қарал-са, эл бошига кутилмаган талафотларни келтиради. Бунга тарихий мисоллар кўп.

Масалан, қадимги Хоразмда ортиқча захлар ер ости сув оқимларини бузиб, мавзеларни шўрлантириб қўйгани тўғрисида тарихда айрим манбалар мавжуд. Сув хўжалиги ҳам халқ хўжалигининг катта бир тармоғи, соҳада ирригатор, мелиоратор деган мутахассисликлар борлигини ҳамма яхши билади. Шу билан биргаликда миробликнинг минг йиллардан буён, ўрганиб келинаётган китоблари, илмий ишланмалари ва шу соҳа ривожи учун жон куйдираётган олимлари ва академиклари бор.

Ирригация (суғориш)да «Гидромодул» ва мелиорация (ерларни яхшилаш) «Дренаж модули» деган «олтин қоида» амалда. Модул бу – ҳисоб ёки ўлчам (меъёр) ёхуд сувнинг ҳисоби, деганидир. Ариқ ёки каналдан оқадиган сув ёки дренаж ва зовурдан чиқадиган сув ўртасида ўзаро ҳисоб-китоб, меъёр бўлади. Бу ҳисоб-китоб ўрта ва олий ўқув юртларида махсус дастур асосида ўқитилади. Ушбу Дастур асосида фанларни ўзлаштирган олий таълимнинг битирувчиси эса муҳандис-гидротехник, ёки муҳандис-мелиоратор деган мутахассис сифатида ўз касбини бошлайди. Ушбу мутахассислар қишлоқ хўжалиги учун бир умр заҳмат чекиб ишлаб, каналлар, дренаж ва зовурларни қазиб, уларни эксплуатация (таъмирлаш, тозалаш, ювиш) ишлари билан шуғулланиб, эл дастурхонига маҳсулот етказиб беришда хизмат қилиб, ўз билим ва малакаларини келажак авлодга қолдирадилар. Бу соҳанинг ҳам қанчадан-қанча куюнчак мутахассислари шу йўлда фидойилик билан хизмат қилиб ўтганлар. Чўли Бегимқулов, Хурсанд Тошев, Тоир Эргашев, Абдусалом Пардаев, Комил Амиров, Мухамади Рўзиев, Темир Хидиров, Абдувоҳид Каримов, Насим Қосимов, Ю.Абдуллаев ва бошқаларни келтириш мумкин.

Ҳурматли ер эгалари, фермерлар, деҳқонлар, иссиқхона эгалари, барча қишлоқ хўжалигига алоқадор бўлган юртдошлар!

Биз – қишлоқ ва сув хўжалиги фахрийлари Сизга қуйидаги мазмунда мурожаат қилмоқдамиз:

– ариқларни тоза сақланг, улардан унумли фойдаланинг;

– ёпиқ дренажларни асранг, ҳар уч йилда бир тозалашга одатланинг;

– очиқ зовурларнинг кўмилиб кетишига ва уларда сув сатҳи кўтарилишига йўл қўйманг;

– ирригатор ва мелиораторлар рухсатисиз, мазкур соҳага оид қонунларга қарши иш қилманг.

Агар зовурлар кўмилса, инсоннинг буйраги ёки пешоб чиқариш йўли ишламагани каби она еримиз ҳам майиб-мажруҳ бўлиб қолади. Ер ботқоққа айланиб, дарахтлар қурий бош­лайди, ҳеч қандай гиёҳ кўкармайди. Чунки, аждодларимиз бўронда, селда, сувсизликда, кулфатда бетиним меҳнат қилиб, Сиз кўмиб ташлаётган зовурларни қазиган. Вақтлар келиб, зовурларни қайта қазишга барибир мажбур бўламиз. Аммо қайта қазиш – аввалги меҳнатнинг икки баробари даражасидан ҳам қимматга тушади. Шунинг учун ерни тирик сақлаш – ҳар биримизнинг инсоний ва фуқаролик бурчимиздир.

Зовур ва дренаж тизимларини асраш – ерни, ҳосилни ва келажак авлодларни асраш демак. Зеро, сувни тўғри бошқариш ва захни қочиришга мўлжалланган тармоқларни асраш – ерни унумдор қилишнинг энг муҳим кафолатидир!

Бир гуруҳ нуронийлар номидан:

 

Икром ЮСУПОВ,

Cув хўжалиги аълочиси,

1-даражали «Меҳнат фахрийси» кўкрак нишони соҳиби

Авлиёқул ШАБЕТОВ,

Қишлоқ ва сув хўжалиги фахрийси

Раҳмонберди АБДУЛЛАЕВ,

Сув хўжалиги фахрийси, «Меҳнат фахрийси»

кўкрак нишони соҳиби

Бобомурод БОЗОРОВ,

қишлоқ ва сув хўжалиги фахрийси




Ўхшаш мақолалар

Экологик тафаккур ва ёшлар салоҳиятини бирлаштирган майдон

Экологик тафаккур ва ёшлар салоҳиятини бирлаштирган майдон

🕔13:24, 20.07.2026 ✔34

Экологик маданиятни юксалтириш, ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини кучайтириш учун уларнинг ташаббуслари ва инновацион ғояларини қўллаб-қувватлаш бугунги рақамли дунё­нинг асосий талабидир.

Батафсил
Дарахтлар иссиқдан  қуриб қолмасин, бефарқ бўлманг!

Дарахтлар иссиқдан қуриб қолмасин, бефарқ бўлманг!

🕔13:17, 20.07.2026 ✔36

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси аномал иссиқда дарахтларни қуриб қолишдан асраш чораларини кўришга чақирмоқда. Вазирлик аномал иссиқ ҳаво инсонлар билан бир қаторда мамлакатдаги яшил ҳудудлар, дарахтлар, буталар ва ҳайвонот дунёси учун ҳам жиддий хавф туғдиришини билдирди.

Батафсил
Инсониятнинг келажакдаги  тоза энергия  манбаи

Инсониятнинг келажакдаги тоза энергия манбаи

🕔15:34, 09.07.2026 ✔66

Бугунги кунда дунёда энергияга бўлган талаб тобора ортиб бораётган бир пайтда, экологик хавфсиз ва барқарор энергия манбаларини излаш глобал аҳамият касб этмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Экологик тафаккур ва ёшлар салоҳиятини бирлаштирган майдон

    Экологик тафаккур ва ёшлар салоҳиятини бирлаштирган майдон

    Экологик маданиятни юксалтириш, ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини кучайтириш учун уларнинг ташаббуслари ва инновацион ғояларини қўллаб-қувватлаш бугунги рақамли дунё­нинг асосий талабидир.

    ✔ 34    🕔 13:24, 20.07.2026
  • Дарахтлар иссиқдан  қуриб қолмасин, бефарқ бўлманг!

    Дарахтлар иссиқдан қуриб қолмасин, бефарқ бўлманг!

    Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси аномал иссиқда дарахтларни қуриб қолишдан асраш чораларини кўришга чақирмоқда. Вазирлик аномал иссиқ ҳаво инсонлар билан бир қаторда мамлакатдаги яшил ҳудудлар, дарахтлар, буталар ва ҳайвонот дунёси учун ҳам жиддий хавф туғдиришини билдирди.

    ✔ 36    🕔 13:17, 20.07.2026
  • Инсониятнинг келажакдаги  тоза энергия  манбаи

    Инсониятнинг келажакдаги тоза энергия манбаи

    Бугунги кунда дунёда энергияга бўлган талаб тобора ортиб бораётган бир пайтда, экологик хавфсиз ва барқарор энергия манбаларини излаш глобал аҳамият касб этмоқда.

    ✔ 66    🕔 15:34, 09.07.2026
  • Тунда юлдузлар чарақламай қўйгани –  экологик  фожиа

    Тунда юлдузлар чарақламай қўйгани – экологик фожиа

    Ёзнинг иссиқ ва узун тунлари... Бутун оила жамулжам бўлиб ҳовлида ёки супада очиқ осмон остида ётишнинг гашти ўзгачада. Болалигимизда шундай дамларда кўзларимизни самога қаратганимизда, худди қора бахмал устига дурлар сочилгандек, минг-минглаган юлдузлар чарақлаб турарди.

    ✔ 90    🕔 09:48, 06.07.2026
  • Тоза шаҳар  ислоҳоти

    Тоза шаҳар ислоҳоти

    Чиқиндиларни тўғри тасарруф этиш ва унинг экология­да зарарини камайтириш масаласида дунё мамлакатлари турли ёндашувларни илгари сурмоқда. Шулардан бири Голландия тажрибаси ҳисобланади. 

    ✔ 76    🕔 09:38, 06.07.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар