Тошкент ва Самарқанд ФАОнинг «Яшил шаҳарлар» тармоғига қўшилди
Тошкент ва Самарқанд шаҳарлари Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) «Яшил шаҳарлар» тармоғига аъзо бўлди.
БатафсилИброҳим АБДУРАҲМОНОВ, қишлоқ хўжалиги вазири:
– Қишлоқ хўжалиги, бу – нафақат ер ва сув билан боғлиқ соҳа, балки илм, билим ва инновация билан бойитилиши лозим бўлган тараққиёт майдони. Шу нуқтаи назардан, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги фанлари академияси ташкил этилиши мамлакатимиз учун стратегик аҳамиятга эга ташаббусдир. Академия Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг ҳуқуқий вориси сифатида фаолият юритади ва соҳада илмий-тадқиқот ишларини янги босқичга олиб чиқади.
Академия аъзоларига берилувчи илмий унвонлар тизими ҳам эътиборга молик. Ёш академиклардан тортиб, профессорлар, мухбир аъзолар ва ҳақиқий академиклар сирасида илмий мактаблар фаолияти ривожланади. Бу тизим «устоз – шогирд» тамойили асосида иқтидорли ёшларни илмий тадқиқотлар жараёнига жалб қилиш имконини беради. Шу орқали илмий ёндашув нафaқат сўзда, балки амалиётда ҳам шаклланади. Унга хорижий ва фахрий аъзоларни жалб қилиш эса глобал ҳамкорлик сари қўйилган яна бир қадамдир.
Шунингдек, «Қишлоқ хўжалигида илм-фан ва инновацияларни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш» жамғармаси таъсис этилиб, у орқали илмий тадқиқотлар учун моддий ва молиявий кафолат мустаҳкамланади.
Академия ҳузурида Қишлоқ хўжалигида фундаментал тадқиқотлар маркази (Center of Excellence) ташкил этилиши илмий ишларнинг самарадорлигини оширади. Марказ глобал иқлим ўзгариши, сув ресурсларининг танқислиги ва шўрланиш муаммолари асосларини тадқиқ қилади, юқори ҳосилдор ва иқлимга чидамли экинлар ҳамда дурагайлар яратиш билан шуғулланади. «Илмга асосланган, амалиётга йўналтирилган» тамойиллар – академиянинг асосий йўналиши бўлиб, илмий билимни замонавий қишлоқ хўжалигига интеграциялашни назарда тутади.
Академиянинг бу ташаббуслари орқали илмий салоҳият, инновацион фикр ва амалий тажриба уйғунлиги яратилади. Илм ва технологиялар билан суғорилган қишлоқ хўжалиги нафақат маҳсулдорликни оширади, балки мамлакатимизда рақобатбардош, билимли ва замонавий кадрлар авлодини шакллантиради. Бу – қишлоқ хўжалиги соҳасида янги даврнинг бошланиши, инновация ва тараққиёт сари дадил қадамдир. Амалиёт ва илм уйғун бўлса, ҳар бир дон ва ҳар бир ғоя баракага айланади, ривож топади. Академия эса бу уйғунликни таъминловчи асосий марказга айланади.
Дарҳақиқат, бугун дунёда озиқ-овқат хавфсизлиги, иқлим ўзгариши ва ресурс тежамкор технологиялар масаласи глобал аҳамият касб этмоқда. Ана шундай шароитда аграр соҳада рақобатбардош кадрлар тайёрлаш, илм-фан ва ишлаб чиқаришни бирлаштириш – стратегик вазифалардан бирига айлангани бор гап. Шу нуқтаи назардан, Тошкент давлат аграр университети фаолиятини янги босқичга олиб чиқишга қаратилган қарор лойиҳаси ҳам муҳим аҳамият касб этади.
Мазкур лойиҳа Вазирлар Маҳкамаси ҳамда 30 та вазирлик ва идоралар билан келишилгани унинг пухта ўйланган ва тизимли ёндашув асосида ишлаб чиқилганини кўрсатади. Энг муҳими, таклифлар фақат назарий ўзгаришлар эмас, балки амалиётга қаратилган аниқ механизмларни ўз ичига олади.
Аввало, таълим, илмий-тадқиқот муассасалари ва ишлаб чиқариш корхоналари ўртасида шартнома асосида аграр таълим – ишлаб чиқариш кластери ташкил этилади. Бу – аудиторияда олинган билимни бевосита дала ва лаборатория шароитида синаб кўриш имконияти демак.
Замонавий қишлоқ хўжалиги фақат ер ва сув билан эмас, балки алгоритм ва маълумотлар билан ҳам бошқарилмоқда. Аграр таълимда қилинган бу каби янгиланишлар келажак ҳосилига қаратилган сармоядир. Зеро, илм билан суғорилган ер ҳам, онг ҳам, албатта, барака беради.
Тошкент ва Самарқанд шаҳарлари Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) «Яшил шаҳарлар» тармоғига аъзо бўлди.
БатафсилЭкологик тарбия – шунчаки назарий билимлар ёки табиат ҳақидаги қуруқ маърузалар йиғиндиси эмас. Бу инсоннинг атроф-муҳитга бўлган муносабатини белгилайдиган, болаликдан шаклланиб, умрбод сақланиб қоладиган дунёқараш ва муҳим ҳаётий кўникмадир.
БатафсилЎЭП Сурхондарё вилоят партия ташкилоти ташаббуси билан Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллигига бағишлаб, «Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз» ғояси асосида Сангардак туризм масканида экофестиваль ташкил этилди.
Батафсил