Тошкент ва Самарқанд ФАОнинг «Яшил шаҳарлар» тармоғига қўшилди
Тошкент ва Самарқанд шаҳарлари Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) «Яшил шаҳарлар» тармоғига аъзо бўлди.
БатафсилНуриддин НУРУЛЛАЕВ, Ёшлар парламенти аъзоси, ЎЭП Марказий Кенгаши бўлим бошлиғи
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 30 июнь – Ёшлар куни муносабати билан ўтказган очиқ мулоқоти ҳар биримизга катта руҳ, ишонч ва масъулият бағишлади.
Мен Ёшлар парламенти аъзоси ва Ўзбекистон Экологик партияси тизимида фаолият юритаётган ёш сифатида учрашувни катта ҳаяжон билан кузатдим. Президентимиз «бугун давлатлар ҳудуди билан эмас, билими билан, табиий бойлиги билан эмас, инсон капитали билан рақобатлашмоқда» дея таъкидлаган фикрлари ҳар бир ёш учун дастуриламал бўлиши керак, деб ҳисоблайман. Чунки бугунги даврда билимли, касбли, технологияни чуқур биладиган ва ўз юрти тақдирига бефарқ бўлмаган авлодгина Ватан тараққиётига муносиб ҳисса қўша олади.
Президентимиз томонидан «билим, касб ва технология» тараққиётнинг энг муҳим устунлари сифатида кўрсатилгани биз ёшларга берилган энг тўғри йўналишдир. Ҳар йили 500 минг нафар ёшни замонавий касбга ўргатиш, «касб ваучери», «Ёшлар мини-франшизаси», «ТОП-100» дастури, «Ўзбекистон ёшлар лигаси» каби янги ташаббуслар ёшларнинг ҳаётда ўз ўрнини топиши, иқтидорини намоён этиши ва мамлакат ривожига фаол қўшилиши учун улкан имкониятлар эшигини очмоқда.
Ўзбекистон Экологик партияси вакили сифатида шуни алоҳида таъкидлашни истардимки, бугунги ёшлар нафақат билимли ва замонавий, балки экологик масъулиятли авлод бўлиши ҳам зарур. Янги Ўзбекистонни барпо этиш жараёнида табиатни асраш, сувни тежаш, яшил ҳудудларни кенгайтириш, чиқиндиларни камайтириш, экологик маданиятни юксалтириш каби вазифаларда ёшларнинг ўрни беқиёс. Зеро, Учинчи Ренессанс пойдевори фақат илм-фан ва технология билан эмас, балки соғлом муҳит, тоза табиат ва барқарор келажакка масъулият билан ҳам мустаҳкамланади.
Президентимиз «сизлар Янги Ўзбекистонда янги уйғониш даври – Учинчи Ренессанс пойдеворини яратадиган куч бўлишингиз керак» деган даъватлари ҳар бир ёшнинг қалбида катта ишонч уйғотади. Бу ишончга муносиб бўлиш эса биздан фақат фаолликни эмас, чуқур билим, ҳалол меҳнат, ташаббускорлик ва Ватанга садоқатни талаб этади.
Мен бу тарихий учрашувдан шундай хулоса қилдим: ёшлар – бугунги ислоҳотларнинг кузатувчиси эмас, балки уларнинг бевосита иштирокчиси ва ҳаракатлантирувчи кучидир. Бизга берилган имкониятлардан оқилона фойдаланиш, ўз соҳамизда ташаббус кўрсатиш, жамиятдаги муаммоларга ечим таклиф қилиш ва юртимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшиш – ҳар биримизнинг бурчимиз.
Тошкент ва Самарқанд шаҳарлари Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) «Яшил шаҳарлар» тармоғига аъзо бўлди.
БатафсилЭкологик тарбия – шунчаки назарий билимлар ёки табиат ҳақидаги қуруқ маърузалар йиғиндиси эмас. Бу инсоннинг атроф-муҳитга бўлган муносабатини белгилайдиган, болаликдан шаклланиб, умрбод сақланиб қоладиган дунёқараш ва муҳим ҳаётий кўникмадир.
БатафсилЎЭП Сурхондарё вилоят партия ташкилоти ташаббуси билан Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллигига бағишлаб, «Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз» ғояси асосида Сангардак туризм масканида экофестиваль ташкил этилди.
Батафсил