Эҳтиёт бўлинг – рақамли деменция!
Болалар диққатини жамлай олмаяпти, хотираси сусайиб кетяпти, телефонини олиб қўйишса, жазавага тушяпти.
БатафсилҲар йили 11 июль санаси бутун дунёда Халқаро аҳоли куни сифатида кенг нишонланади. Бу сана аҳоли сонининг ўсиши, инсон саломатлиги, оила фаровонлиги, хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлаш ва барқарор тараққиёт масалаларига жамоатчилик эътиборини қаратишда муҳим аҳамият касб этади.
Бугунги кунда юртимизда инсон қадрини улуғлаш, аҳоли турмуш даражасини юксалтириш, хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланган.
Статистик маълумотларга кўра, 2025 йил 1 апрель ҳолатига Қизириқ туманида доимий аҳоли сони 127 минг 462 нафарни ташкил этган бўлса, 2026 йил 1 январь ҳолатига кўра, туманимизда 65 минг 696 нафар хотин-қиз истиқомат қилмоқда. Бу рақамлар жамият ҳаётида хотин-қизларнинг ўрни ва салоҳияти тобора ортиб бораётганидан далолат беради.
Бугун Қизириқ туманида аёлларнинг таълим олиши, тадбиркорлик билан шуғулланиши, давлат ва жамоат бошқарувида фаол иштирок этиши учун кенг имкониятлар яратилган. Улар илм-фан, тиббиёт, таълим, қишлоқ хўжалиги ва тадбиркорлик каби соҳаларда меҳнат қилиб, юртимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшмоқдалар.
Халқаро аҳоли куни нафақат демографик кўрсаткичларни, балки ҳар бир инсоннинг соғлом, бахтли ва муносиб турмуш кечириши учун зарур шарт-шароитларни яратиш муҳимлигини эслатади. Хусусан, оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, ёшларни қўллаб-қувватлаш ҳамда ижтимоий ҳимояни кучайтириш – барқарор ривожланишнинг бош омили.
Ўзбекистон Экологик партияси Қизириқ туман ташкилоти ҳам аҳоли фаровонлигини таъминлаш, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг бандлигини таъминлаш ва оилаларни мустаҳкамлаш йўлида фаол иш олиб бормоқда.
Халқаро аҳоли куни муносабати билан барча юртдошларимизни аҳилликка, соғлом турмуш тарзига амал қилишга ва юртимиз тараққиёти йўлида янада ғайратли бўлишга чорлаймиз. Зеро, инсон қадри улуғланган жамиятда тараққиёт ва фаровонлик барқарор бўлади.
Қурбонгул ИГАМБЕРДИЕВА,
ЎЭП Қизириқ туман кенгаши раиси,
халқ депутатлари туман Кенгаши депутати
Болалар диққатини жамлай олмаяпти, хотираси сусайиб кетяпти, телефонини олиб қўйишса, жазавага тушяпти.
БатафсилБМТ Бош Ассамблеяси томонидан 2026 йил 24 июль куни «Ижтимоий ривожланишни жадаллаштиришда парламентлар ролини кучайтириш» резолюцияси қабул қилинди. Бугунги мураккаб ва тез ўзгараётган дунёда мазкур янги ҳужжат парламентларнинг жамият тараққиётидаги ўрни ва масъулиятини яна бир бор аниқ белгилаб берди, дейиш мумкин.
БатафсилМустақиллик – халқимизнинг энг улуғ ва бебаҳо қадрияти. У бизга ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш, миллий тараққиёт йўлидан дадил бориш, юртимизни бунёдкорлик ва фаровонлик масканига айлантириш имконини берди.
Батафсил